Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/423 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Жавохир орзуси фермер хўжалиги
Source ID 1071563 Claim ID 3190075 PDF Hash 12eb5a4a76a1187d... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 16.03.2023 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/423-сонли иш раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Жавохир орзуси фермер хўжалигига нисбатан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даьвогар вакили Ў.Жумабоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Агробанк” акциядорлик тижорат банки Пахтакор филиали (Банк) ва Жавохир орзуси фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ўртасида 2019 йил 25 июль куни 585-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарздор”га Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги техникалар сотиб олиш тўғрисидаги” 2018 йил 04 январдаги ПҚ-3459 сонли қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Агрор ва озиқ овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг 2019 йил 14 майдаги топшириғига асосан “Пахтакор Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган бир дона ТТЗ-811 русумли чопиқ тракторини ва култиваторни ён бериш шартномасига асосан сотиб олиш учун 5 йил муддатга, йиллик 5 фоиз устама тўлаш шартлари билан 249.000.000 сўм миқдорда кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредитни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. «Агробанк” акциядорлик тижорат банки Пахтакор филиали (Гаровга олувчи) ва Жавохир орзуси фермер хўжалиги (Гаровга қўювчи) ўртасида 2020 йил 07 февраль куни кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида гаров шартномаси тузилган. Гаров шартномасига кўра, “Гаровга қўювчи” ўзига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажжмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси, Пахтакор туман бўлими томонидан 07.02.2020 йилда берилган ТТР№168891-рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган, двигатель Д-243, русуми №017570, завод рақами №000513, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 25 ДА 951 бўлган, ТТЗ-811 русумли тракторни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га ТТЗ-811 русумли чопиқ трактори сотиб олиш учун 249.000.000 сўм кредит маблағи ажратган. Бироқ, қарздор томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 74.700.000 сўм кредит асосий қарзи ва 14.255.000 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Натижада, даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Жавохир орзуси фермер хўжалигидан 24.900.000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 74.700.000 сўм асосий кредит қарз ва 14.255.000 кредит фоизи, жами 113.855.000 сўм кредит қарзни ундириш, ундирувни жавобгар “Жавохир орзуси” фермер хўжалигига 07.02.2020 йилда берилган ТТР№168891-рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган, двигатель Д-243, русуми №017570, завод рақами №000513, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 25 ДА 951 бўлган, ТТЗ-811 русумли тракторга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини, жавобгар билан низони келишув йўли билан ҳал қилиш имкони йўқлигини маълум қилиб, даьво аризани қаноатлантиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакили иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, “Қарздор”га кредит маблағи ажартилган. Бироқ, “Қарздор” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган далиллар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ҳам ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгар Жавохир орзуси фермер хўжалигидан 24.900.000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 74.700.000 сўм асосий кредит қарз ва 14.255.000 кредит фоизи, жами 113.855.000 сўм кредит қарзини ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, жавобгар Жавохир орзуси фермер хўжалигига тегишли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажжмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси, Пахтакор туман бўлими томонидан 07.02.2020 йилда берилган ТТР№168891-рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган, двигатель Д243, русуми №017570, завод рақами №000513, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 25 ДА 951 бўлган, ТТЗ-811 русумли тракторга қаратиш қисми асосли ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур нормага мувофиқ суд харажатлари жавобгар Жавохир орзуси фермер хўжалиги зиммасига юклатилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар Жавохир орзуси фермер хўжалигидан даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 24.900.000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 74.700.000 сўм асосий кредит қарз ва 14.255.000 кредит фоизи, жами 113.855.000 сўм кредит қарзни ундириш, ундирувни жавобгар “Жавохир орзуси” фермер хўжалигига 07.02.2020 йилда берилган ТТР№168891-рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган, двигатель Д-243, русуми №017570, завод рақами №000513, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 25 ДА 951 бўлган, ТТЗ-811 русумли тракторга қаратишни, ундирилиши лозим бўлган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 2.277.100 сўм давлат божини жавобгар Жавохир орзуси фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар Жавохир орзуси фермер хўжалигидан 24.900.000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 74.700.000 сўм асосий кредит қарз ва 14.255.000 кредит фоизи, жами 113.855.000 сўм кредит қарзи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Жавохир орзуси фермер хўжалигига тегишли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажжмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси, Пахтакор туман бўлими томонидан 07.02.2020 йилда берилган ТТР№168891-рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган, двигатель Д-243, русуми №017570, завод рақами №000513, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 25 ДА 951 бўлган, ТТЗ-811 русумли тракторга қаратилсин. Жавобгар Жавохир орзуси фермер хўжалигидан Республика бюджетига 2.277.100 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев