Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/410 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипотека банк" АТИБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1070635 Claim ID 3183114 PDF Hash 3556420a04949633... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
онуннинг 28-моддаси онуннинг 28 law
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК 271 law
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 март 4-1103-2301/410-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "Ипотека Банк" АТИБ манфаатида жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 207.270.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 48.273.520,54 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 6.200.623.88 сўм муддатли фоиз қарз, 7.890.681,75 сўм муддати ўтган асосий қарз учун ҳисобланган пеня, 777.292.500 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти Чиноз тумани Марказий маҳалласида жойлашган кўчмас мулк (нотурар жой) (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан комплекс равишда) кадастр рақами 11:13:11:01:01-0404 бўлган тарафлар ўртасида 22.04.2021 йил тузилган гаровга олинган мулк баҳосини келишув далолатномасига асосан 1 500 000 000 сўмга баҳоланган кўчмас мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "Ипотека Банк" АТИБ ишончли вакиллари Э.Иномжонов, А.Абдумажитов (ишончномалар асосида), жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Маматкулов, ишончли вакили М.Бардошев (ордер асосида), мутахассис И.Алламурадовлар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "Ипотека Банк" АТИБ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 207.270.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 48.273.520,54 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 6.200.623.88 сўм муддатли фоиз қарз, 7.890.681,75 сўм муддати ўтган асосий қарз учун ҳисобланган пеня, 777.292.500 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти Чиноз тумани Марказий маҳалласида жойлашган кўчмас мулк (нотурар жой) (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан комплекс равишда) кадастр рақами 11:13:11:01:01-0404 бўлган тарафлар ўртасида 22.04.2021 йил тузилган гаровга олинган мулк баҳосини келишув далолатномасига асосан 1 500 000 000 сўмга баҳоланган кўчмас мулкка қаратишни сўраган. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "Ипотека Банк" АТИБ ишончли вакиллари Э.Иномжонов, А.Абдумажитовлар даъво аризадаги важларни такрорлаб, судга кредит қарздорлиги юзасидан маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 03 майда тузилган 1102/1912021-сонли кредит шартномасига асосан банк томонидан "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига тегишли хужжатлар асосида жами 1.830.200.000 сўм кредит маблағлари ажратилганлигини, кредитнниг қайтмаслик хатари кредит таъминоти билан таъминланганлигини, жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қопланмганлиги натижасида қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб, ундирувни гаров мулкига қаратиб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Маматкулов, ишончли вакили М.Бардошевлар даъвога нисбатан ўзининг эътирозларини билдириб, ҳақиқатдан ҳам 2021 йил 03 майда тузилган кредит шартномаси бўйича кредит маблағлари ажратилганлигини бироқ, ҳамкори алданганлиги натижасида пул маблағлари у томонидан тасарруф этилганлигини, у томонидан кредит ва фоизларини тўлаб бериш юзасидан тушунтириш хатлари олинганлигини, апелляция инстанциясида иш кўриш жараёнида Тошкент вилоят суди томонидан ҳолат юзасидан хусусий ажрим қабул қилинганлигини баён қилиб, қисқа муддатларда кредит қопланишини билдириб, муддат беришни сўради. Судда сўралган мутахассис И.Алламурадов "Ипотека Банк" АТИБ Чиноз филиалида ишлашини, ўтказилган мониторинглар асосида мижоз "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит маблағлари кредит шартномасида белгиланган мақсадларда ишлатилганлиги аниқланганлигини билдирди. Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, "Ипотека-банк" АТИБ (бундан буён матнда "Банк" деб юритилади) ҳамда "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 3 майда 1102/191/2021-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 2.1-2.3-бандларига асосан 1) айланма маблағларни тўлдириш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 18 ой муддатга 648.200.000 сўм ва 2) асосий воситалар сотиб олиш мақсадида 6 ой имтиёзли давр билан 36 ой муддатга 1.351.800.000 сўм жами 2.000.000.000 сўм кредит маблағи ажратиш юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартноманинг 7.1-бандига мувофиқ, кредит таъминоти сифатида "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Марказий маҳалласида жойлашган, томонлар ўртасида тузилган 22.04.2021 йилдаги гаровга олинган мулк баҳосини келишув далолатномасига асосан 1.500.000.000 сўмга баҳоланган (кадастр рақами 11:13:11:01:01:0404 бўлган нотурар жой) кўчмас мулк ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг 1.000.000.000 сўм қийматидаги кафиллиги гаров таъминоти сифатидага тақдим этилиши белгиланган. Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Марказий маҳалласида жойлашган (кадастр рақами 11:13:11:01:01:0404 бўлган) нотурар жой биноси "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига Тошкент вилояти Чиноз туман ҳокимининг 26.12.2018 йилги 2834-сонли қарорига асосан тегишли бўлиб, 11:13:11:01:01:0404 кадастр рақами билан рўйхатдан ўтказилган. Шартноманинг мазкур банди ижроси юзасидан тарафлар "Ипотека-банк" АТИБ (бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб юритилади), "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Гаровга қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 4 майда Тошкент вилояти Чиноз туманида 2-сон давлат нотариал идораси биносида нотариус Хатамова Гулирух Фарходовна томонидан ипотека шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур ипотека шартномасига асосан кредит шартномаси мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Гаровга қўювчи" ўзига тегишли бўлган нотурар жой биносини бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан "Қарздор" кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 22 апрелда тузилган "Гаровга қўйилаётган мулкни баҳолаш бўйича келишув" далолатномасига асосан "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Марказий маҳалласида жойлашган (кадастр рақами 11:13:11:01:01:0404) нотурар жой 1.500.000.000 сўмга гаровга қабул қилиш юзасидан келишган. Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида 2023 йил 20 февраль ҳолатига 207.270.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 48.273.520,54 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 6.200.623.88 сўм муддатли фоиз қарз, 7.890.681,75 сўм муддати ўтган асосий қарз учун ҳисобланган пеня, 777.292.500 сўм муддати келмаган асосий қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган. "Банк" томонидан ушбу кредит қарздорликларни тўлаш юзасидан "Қарз олувчи"га огоҳлантириш хатлари юборилган бўлиб, мазкур огоҳлантириш хатлари "Қарз олувчи" томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд муҳокамасида "Ипотека-банк" АТИБ томонидан 2023 йил 16 мартдаги 12/315-сонли маълумотномасига мувофиқ, жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича кредит қарздорликлари бартараф қилинмасдан бугунги кун ҳолатига 3.703.774,83 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 52.165.009,5 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 259.087.500 сўм муддати ўтган асосий қарз, 9.678.508 сўм муддати ўтган асосий қарзга оттирилган пеня, 725.475.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлиги вужудга келганлиги маълум қилинган. Ушбу қарздорлик суд жараёнида сўралган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Шунингдек, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1103-2202/1832-сонли иш юзасидан 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "Ипотека-банк" АТИБ фойдасига 267.091.670,92 сўм муддати ўтган асосий қарз, 40.693.493,95 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 14.475.032,10 сўм муддатли фоиз қарзи жами 322.260.196,97 сўм ҳамда 24.000 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Марказий маҳалласида жойлашган (кадастр рақами 11:13:11:01:01:0404) нотурар жой биносига қаратилган. Мазкур иш юзасидан Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясинниг 2023 йил 14 мартдаги қарорига асосан Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1103-2202/1832-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 3 май куни тузилган 1102/191/2021-сонли кредит шартноманинг 6-бўлимида томонларнниг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 6.1.7-бандига асосан "Қарз олувчи" томонидан кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда, муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра таъминланмаганда шунингдек, кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда "Банк" "Қарз олувчи"ни кредитлашдан тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин шунингдек, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг кредитнинг 207.270.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 48.273.520,54 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 6.200.623.88 сўм муддатли фоиз қарз, 7.890.681,75 сўм муддати ўтган асосий қарз учун ҳисобланган пеня, 777.292.500 сўм муддати келмаган кредит жами 1.046.927.326,17 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво талаблари тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси, тўлов жадвали ва бошқа хужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогарнниг ушбу даъво талабини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларига асосан ундирувни жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти Чиноз тумани Марказий маҳалласида жойлашган кўчмас мулк (нотурар жой) (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан комплекс равишда) кадастр рақами 11:13:11:01:01-0404 бўлган тарафлар ўртасида 22.04.2021 йил тузилган гаровга олинган мулк баҳосини келишув далолатномасига асосан 1.500.000.000 сўмга баҳоланган кўчмас мулкка қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 6.1.7-бандига мувофиқ, белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда "Банк" кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг 27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади. ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 207.270.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 48.273.520,54 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 6.200.623.88 сўм муддатли фоиз қарз, 7.890.681,75 сўм муддати ўтган асосий қарз учун ҳисобланган пеня, 777.292.500 сўм муддати келмаган кредит жами 1.046.927.326,17 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Марказий маҳалласида жойлашган (кадастр рақами 11:13:11:01:01:0404) нотурар жойга қаратишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "Ипотека-банк" АТИБ фойдасига 207.270.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 48.273.520,54 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 6.200.623.88 сўм муддатли фоиз қарз, 7.890.681,75 сўм муддати ўтган асосий қарз учун ҳисобланган пеня, 777.292.500 сўм муддати келмаган кредит жами 1.046.927.326,17 сўм кредит қарздорлиги, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Марказий маҳалласида жойлашган (кадастр рақами 11:13:11:01:01:0404) нотурар жой биносига қаратилсин. Жавобгар "CHINOZ WHITE FISH" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 20.938.546,52 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов