← Назад
Решение #630769 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 119 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 120 | — | code_article | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2119/48268-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Хамидов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 16 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакиллари –
юридик бўлим бошлиғи А.Нурқўзиев (2023 йил 17 мартдаги 29-0506-cонли
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – жамият таъсисчиси Ш.Мансуров
(2023 йил 15 мартдаги 36-ч-сонли ишончнома асосида), М.Палванов (2023 йил
15 мартдаги 35-ч-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг жавобгар “Real
Аfsona” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан лицензияни бекор қилиш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент шаҳар
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 мартдаги ажрими
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
“Real Аfsona” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га 2021 йил 29 январда берилган Наманган вилояти, Чуст туманида
жойлашган “Аличалик” мис майдонини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини
олиб бориш ҳуқуқини берувчи NA сериали, 0108 G 4-сонли лицензияни бекор
қилишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 22 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан аризачининг талаби қаноатлантирилган.
Суднинг ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, уни бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун юборишни
сўраган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикояти бўйича иш
юритиш тугатилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
1 мартдаги ажримидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат
қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Наманган вилояти Чуст туманидаги
“Аличалик” мис майдонида 2019-2020 йилларда Олмалиқ кон-металлургия
комбинати ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан геологик экспедиция
ўтказилганлиги, бироқ лицензия эгаларининг сўровига кўра, ушбу геология қидирув
ишлари якунлари тўғрисидаги ҳисобот нусхалари Давлат геология қўмитаси
томонидан ҳозирги вақтга қадар берилмаганлиги, “Аличалик” мис майдони бўйича
фақат 2015 йилда ўтказилган геология қидирув ишлари тўғрисидаги ҳисоботлар
кўчирмаси фойдаланиш учун тақдим этилганлиги, ушбу мис майдони бўйича тўлиқ
геология қидирув ишлари якунига эга бўлмасдан туриб, майдонда янги геологик
қидирув ишларини ўтказиш бўйича Йириклаштирилган техник-иқтисодий
ҳисоб-китоблар ишлаб чиқишнинг имконияти йўқлиги ёки мантиқсиз эканлиги,
120 гектарлик мис майдонида геологик қидирув ишларини бажариш йирик
маблағлар талаб қилиши, геология қидирув ишларини бажариш компетенциясига
эга бўш мутахассис йўқлиги, мавжудлари ҳам йирик давлат ташкилотларида
ишлаши, собиқ СССР давридаги технология қўлланилаётганлиги, “Taeyoung
Biotech” компанияси билан “Аличалик” мис майдони захираларини ўзлаштиришни
ташкил қилиш бўйича Қўшма меморандум лойиҳасини имзолаш сўралганда, давлат
органи сифатида тадбиркорлик субъекти ишларига аралашмасликни рўкач қилиниб,
имзолашдан
бош
тортишганлиги,
йириклаштирилган
техник-иқтисодий
ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш 2021 йил сентябрда тугаллангани ҳамда ушбу
лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири бўйича ариза Давлат экологик экспертизасига
2021 йил декабрда киритилганлиги, 2022 йил 28 февралда Давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосаси олинганлиги инобатга олинмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамасининг 2020 йил 23 июндаги 403-сонли
қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28 ва 86-бандларида белгиланган муддатда
тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги асос қилиб келтирилганлиги,
даъвогарнинг мис майдонини шошма-шошарлик билан аукционга қўйиш ҳақида
қабул қилган қарори туфайли ушбу муддатларга амал қилинмасликка олиб келувчи
сабаб бўлганлик ҳолатига баҳо берилмаганлиги, NA серияли, 0108G 4-сонли
лицкнзияда кўрсатилган майдон бўйича аукционга кириш, ютиб олинган пулни
тўлаш, Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш,
атроф-муҳитга таъсири бўйича лойиҳани тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш,
геолог, маркшейдерларни ҳақ эвазига жалб қилиш, чет эллик инвесторларни кутиб
олиш, олиб юриш харажатларига тадбиркорликни ривожлантириш борасида
сарфлаган харажатлари масаласи очиқ қолаётганлиги, ушбу жойни тасарруф қилиш
тадбирларига 300 000 АҚШ доллари қийматида сарф-харажат қилганлиги, буни суд
инобатга олиши лозимлиги, 2023 йилнинг 26 октябрида чет эллик инвестор
томонидан “Аличалик” мис майдони участкасига ўрнатиб, саноат-тажриба усулида
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун қиймати 20 млн доллар бўлган замонавий
технологик асбоб-ускуналар божхона постига келиб тушганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни,
апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш
учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўради.
3
Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни, апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг
ажримини бекор қилишни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция
инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, иш янгидан кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
ИПК
262-моддасининг
иккинчи
қисмига
биноан
суднинг
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести)
ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан апелляция шикоятини
(протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган
шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар
илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан
кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати
ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса,
тикланиши мумкин.
ИПК 119-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, йиллар, ойлар ёки кунлар
билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг ўтиши календарь сананинг
эртасидан ёки бошланиши аниқланган воқеа юз берган кундан бошланиши
белгиланган.
Мазкур Кодекс 120-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, муддатнинг
охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган ҳолларда, ундан кейин
келадиган биринчи иш куни муддатнинг тугаши куни деб ҳисобланади.
Мазкур модданинг еттинчи қисмида агар ариза, шикоят ва бошқа
ҳужжатлар почтага топширилган, электрон ҳужжат тарзида юборилган, тегишли
органга ёхуд уларни қабул қилиб олиш ваколатига эга бўлган шахсга процессуал
муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар берилган бўлса, муддат
ўтказиб юборилган деб ҳисобланмаслиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори 2021 йил 22 декабрда қабул қилинган. Мазкур ҳал қилув қарори
устидан жавобгар томонидан 2022 йил 10 февралда Тошкент туманлараро
иқтисодий судига апелляция шикояти топширилган.
Демак, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори 2022 йил
2 январдан қонуний кучга кирган бўлган. Лекин суднинг ҳал қилув қарори
2022 йил 2 январда кучга кирган бўлса-да, ИПК 262-моддасининг учинчи
қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилмаган.
Бундай ҳолатда, Тошкент шаҳар судининг жавобгарда апелляция
шикоятини бериш муддати ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин
10 кундан сўнг бошланиши ҳақидаги хулосаси асоссиздир.
Шунинг учун, жавобгарнинг апелляция шикояти ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан икки ой муддат ичида берилганлиги
сабабли, суд апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш
ҳақида нотўғри хулосага келган.
Шу боис, Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 1 мартдаги ажримини бекор
қилиш учун асослар мавжуд деб ҳисоблайди.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори
қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи
инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини
(протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция
шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини
(протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб
туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини),
ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақлилиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллаб ажрим чиқарганлиги сабабли уни бекор қилиш
лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 1 мартдаги ажримини
бекор қилишни, апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанцияси
судига юборишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301-303, 305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Real Аfsona” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 1 мартдаги ажрими бекор қилинсин.
5
Апелляция шикоятини кўриш учун мазкур иш Тошкент шаҳар судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев