Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/614 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый Жаҳонобод диёри агрофирма масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1046557 Claim ID 3156263 PDF Hash ac6ff843206c04d7... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 215-моддаси аролик кодекси 215 code_article
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2201/614-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Р.Асқаров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Убайдуллаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Микрокредитбанк” АТБнинг вакили Р.Давронбеков (2023 йил 5 январдаги 01-09/7-сонли ишончнома билан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар “Jahonobod diyori agrofirma” масъулияти чекланган жамиятидан муддати ўтган 12 000 000 сўм кредит қарздорлиги, 168 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 16 534 765 сўм фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни Избоскан туман ҳокимлиги балансидаги гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида Андижон вилоят судининг ходими Ғ.Амурқуловнинг қўмаклашувида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Jahonobod diyori agrofirma” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 6 майда 1610-сонли “Кредит линияси очилмаган ҳолда ссуда ҳисоб рақами бўйича тузиладиган кредит шартномаси” (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг шартларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга қуёнчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида қуён қафаслар ва қуёнлар сотиб олиш учун 180 000 000 сўм миқдорида, 36 ой муддатга, 1 6 ойлик имтиёзли даври билан йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағлари ажратилган, жавобгар кредит ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида гаров шартномаси асосида Избоскан туман ҳокимлиги (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) балансида бўлган Избоскан туман, Амир Темур МФЙ, Мустақиллик маҳалласида 319.94 кв.метр ер майдонида жойлашган “Амир Темур МФЙ биноси” ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Бундан ташқари, кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2021 йил 30 апрелда 2021/К-6835-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, кафиллик шартномасининг 1.4-бандига биноан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг мажбуриятлари миқдори 90 000 000 сўм этиб белгиланган. Кредит шартномасида кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаганлиги натижасида 2022 йил 14 март ҳолатига 12 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 16 534 765 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан муддати ўтган 12 000 000 сўм кредит қарздорлиги, 168 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 16 534 765 сўм фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар балансидаги Андижон вилояти, Избоскан тумани, Амир Темур МФЙ, Мустақиллик маҳалласида 319,94 кв.метр ер майдонида жойлашган Амир Темур МФЙ биноси бино-иншоатларига қаратишни сўраган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг ажримлари билан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, Избоскан тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан муддати ўтган 12 000 000 сўм кредит қарздорлиги, 168 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 16 534 765 сўм фоиз қарздорлиги ундирилган, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори билан апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган ва Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 2 Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилган. Унда гаров шартномасини расмийлаштиришдан аввал Избоскан туман ҳокимининг 2021 йил 19 февралдаги розилик хати ва 2021 йил 9 мартдаги кафолат хати билан банк номига мурожаат этиб, бинони гаровга қўйилишига розилигини билдиргани, Андижон вилоят ҳокимлиги ҳам ўз навбатида туман ҳокими номига 2021 йил 23 мартдаги хати билан мурожаат қилиб бинони гаровга қўйилишига розилигини ва эътирози йўқлигини билдиргани, гаров шартномаси амалдаги қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилиб, 2021 йил 25 июль куни нотариус томонидан тасдиқланиб, тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, мазкур гаров шартномаси ўзгартирилмаганлиги, бекор қилинмаганлиги, ҳал қилув қарорида Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига даъвогар томонидан мулкни гаровга қўйишга розилик бериш юзасидан берган мурожаатига жавобан берган 2021 йил 5 мартдаги жавоб хатида мулкни гаровга қўйишга рухсат берилганлигини қайд этмаганлигини баён этилганлиги, бироқ бошқарманинг даъвогарга ёзган жавоб хатида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 215-моддасида давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлиши, муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 1991 йил 19 ноябрдаги 425-XII-сонли “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида муниципал объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига берилиши, бундай қарорларни қабул қилишга ҳуқуқ берилган идоралар матнда бундан кейин оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар деб юритилиши, Ўзбекистон Республикасининг оммавий мулкини республика мулкига ва маъмурийҳудудий тузилмалар мулкига (муниципал мулкка) ажратишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан амалга оширишини маълум қилиб, гаровга қўйилган мулк юқоридаги қонунлар ва амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда “Гаров тўғрисида”ги қонун талаблари асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқлигини маълум қилгани, биринчи инстанция суди бошқарманинг рухсат бериш ёки бермаслик ҳолатига 3 нотўғри баҳо бергани, кредит қарздорлиги гаров мулкисиз қолганлигига ҳам суд эътиборини бермагани ҳақидаги важларини билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳамда ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларини билдириб, шикоятни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг қарорларини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, “Jahonobod diyori agrofirma” масъулияти чекланган жамияти, Избоскан туман ҳокимиати, Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, Избоскан тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, “Jahonobod diyori agrofirma” масъулияти чекланган жамияти, Избоскан туман ҳокимиати, Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, Избоскан тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тараф вакилининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, палатанинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган 4 тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қўшма пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра, даъвогар кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга. Жавобгар кредит қайтарилиши жадвалига риоя этмаганлиги боис, биринчи инстанцияси суди муддати ўтган 12 000 000 сўм кредит қарздорликни, 168 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорликни, 16 534 765 сўм фоиз қарздорликни ундириш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган. Биринчи инстанция суди ундирувни кредит шартномасининг таъминоти сифатида гаров шартномаси асосида Избоскан туман ҳокимиати балансида бўлган мулкка қаратиш талабини асосли равишда қаноатлантиришни рад этган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 5 мартдаги 770/03-10-сонли даъвогарга йўлланган алоқа хатида, агентлик қўшимча жавобгар балансидаги бино-иншоотларни гаров таъминоти сифатида гаровга қўйилишида амалдаги қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилган. 5 маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади. Муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар. “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 19-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг мутлақо мулкига Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мол-мулки кириши белгиланган. Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига асосан Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкига маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (коммунал мулк) киради. Давлат мулкини тасарруф этиш ва бошқаришни халқ (маъмурий-ҳудудий тузилма аҳолиси) номидан тегишли халқ депутатлари Кенгашлари ва улар ваколат берган давлат бошқаруви идоралари амалга оширадилар. “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 1-банди “а” х.б.га кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигини ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш марказининг штат бирликлари, шунингдек давлатнинг, шу жумладан хориждаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (хусусан, давлат улушларини сотиш), давлат мулкларини ижарага бериш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни таъминлаш, мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш ва риэлторларни сертификатлаш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини ўтказиш белгиланган. Мазкур ҳолатда, муниципал мол-мулкни гаровга қўйиш унинг кейинчалик реализацияси билан боғлиқ ва ҳокимиатнинг ваколатлари қаторига бундай ҳуқуқ кирмайди. Шундан келиб чиқиб, даъвогарнинг гаров шартномаси бекор қилинмаганлиги ёки ўзгартирилмаганлиги ва шартнома ўз кучида эканлиги важи билан келишиб бўлмайди, чунки шартнома гаровга берувчининг ваколатларидан четга чиққан ҳолатда тузилган ва ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, шунга кредит қарздорлиги бўйича гаровдаги мол-мулкка қаратиш талаби асосли рад этилган. 6 Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Микрокредитбанк” АТБ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т. Аннаева 7