← Назад
Решение #630833 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 16 март
4-1405-2301/408-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ
манфаатида жавобгар ХХХдан 12674629 сўм муддати ўтган қарзини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туман прокурорининг ёрдамчиси Д.К.,
даъвогар вакили Б.А. (ишончномасиз), жавобгар вакили М.М. (2023 йил 16 мартдаги 2-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар
ўртасида 333035-сонли юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси
тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб
берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
2023 йил 11 феврал ҳолатига 12674629 сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга
келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 12674629 сўм муддати ўтган қарзини ундириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси Д.К. ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар қарздорлигини тўлаб берганлиги сабабли, қонуний
қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.А. ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар қарздорлигини тўлаб берганлиги сабабли, қонуний
қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили М.М. даъвогарнинг даъво аризаси
бўйича эътироз билдириб, судга маълумотнома ва тўлов топшириқномаларини тақдим қилиб,
ушбу қарздорлигини феврал ойида тўлиқ ортиғи билан тўлаб берганлигини, бугунги кунда қарзи
мавжуд эмаслигини баён қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Суд, прокурор ва тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
ХХХ номидан Ургут туман электр таъминоти корхонаси (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи)
ўртасида 2023 йил 22 феврал куни улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
тўғрисида 333035-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали
Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия
ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган.
Даъво аризада қайд этилишича, даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган
ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва
тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия
билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул
қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби
қилинган ва 2023 йил 1 феврал ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан
муддати ўтган қарздорлиги 12674629 сўмни ташкил этган. Бу тўғрисида тарафлар ўртасида икки
томонлама солиштирма далолатномаси имзоланган.
Бироқ, ушбу қарздорлик жавобгар томонидан даъвогар судга мурожаат қилмасдан олдин,
яъни 2023 йил 15 февралдаги тўлов паттаси орқали 10 100 000 сўм ҳамда 2023 йил 27 февралдаги
434-сонли тўлов топшириқномаси орқали 27 900 000 сўм тўлаб берилганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи
қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 12674629 сўм муддати ўтган қарзини
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси еттинчи
қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат
божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, даъвогар ХХХдан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи
ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар ХХХ зиммасида
қолдиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 68,
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 12674629 сўм
муддати ўтган қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ХХХдан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати даъвогар ХХХ зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов