← Назад
Решение #630835 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онун | 221 | — | law | |
| онун | 26 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93
100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93
Tel: 0 (371) 253-26-02
Fax: 0 (371) 253-26-02
e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
2023 йил 16 март
Тошкент шаҳри
4-1107-2302/475-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Каримов
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар И.Юсупов ва
А.Ариповдан иборат таркибда, С.Кенжаевнинг котиблигида, тарафлар
вакилларининг иштирокисиз, аризачи “Ипотека банк” АТИБнинг қарздор
“Olmaliq beton group” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризасини қайтариш ҳақидаги Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 16 февралдаги ажрими устидан аризачи “Ипотека банк”
АТИБ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ипотека банк” АТИБ (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади)
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
“Olmaliq beton group” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда –
қарздор деб юритилади) банкрот деб топишни сўраган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги
ажрими билан ариза қайтарилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб, аризачи апелляция шикояти билан
мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун талаблари
бузилган ҳолда ажрим қабул қилинганлигини баён қилиб, ажримни бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун юборишни сўраган.
Тарафлар вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этишмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ажримни
ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Аризачи қарздорни банкрот деб топишни сўраган ва унга асос сифатида
4-1107-2102/1769-сонли иш бўйича Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2021 йил 22 ноябрда берилган ижро варақанинг мажбурий ижро
бюроси Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан 2022 йил 01 июнда қабул
қилинган “ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги қарорини келтирган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига кўра суд
бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва
тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг
йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар
кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса,
қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади.
Жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақида судга ариза берган аризачи томонидан молиявий
бошқарувчига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ
тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан пул маблағлари
ўтказилади.
Суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилган пул маблағларининг ўрни
жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнида қарздор жисмоний
шахснинг мол-мулки ҳисобидан ушбу Қонун 221-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган тартибда қопланади. Қарздор жисмоний шахснинг
мол-мулки мавжуд бўлмаган тақдирда, агар кредиторлар йиғилишида бошқача
келишув белгиланган бўлмаса, молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш суднинг
депозит ҳисобварағига аризачи томонидан ўтказилган пул маблағлари билан
чекланади.
Тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда,
агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи
томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг
депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари
миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар
бир якунланган иши учун тўланади.
Давлат солиқ хизмати органининг аризасига асосан жисмоний шахсга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш
харажатлари судга ариза берган давлат солиқ хизмати органи томонидан Давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига
тўланадиган ҳақ миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади ва ушбу
моддада белгиланган тартибда тўланади.
Агар суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари суднинг депозит
ҳисобварағига ўтказилмаган бўлса, суд қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қайтаради, деб
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, Қонун 26-моддасининг тўртинчи қисмида суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи
томонидан қопланиши белгиланган бўлсада, бироқ, аризачи номидан унинг
Олмалиқ филиали қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат қилишда ушбу талабларга риоя қилмаган ва суднинг депозитига суд
бошқарувчисига тўланиши лозим бўлган пул маблағларни олдиндан
киритмаган.
Шу боис, биринчи инстанция суди аризани қайтариб, асосли ва тўғри
хулосага келган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар
асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига
мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, асослантирилган ажрим қабул қилган, шу сабабли
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати аризачининг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ажримни ўзгаришсиз
қолдиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, апелляция
инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ 30.000 сўм миқдоридаги почта
харажатини аризачидан Тошкент вилоят судининг депозит ҳисобига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 278 - 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи “Ипотека банк” АТИБ ҳисобидан Тошкент вилоят судининг
депозит ҳисобига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.Суяров
ҳайъат аъзолари
И.Юсупов
А.Арипов