← Назад
Решение #630838 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
А Ж Р И М
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 16 март
4-1901-2302/898-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Қултўраев раислигида,
З.Казиеванинг котиблигида, банк вакили Ш.Аликулов (ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида жавобгар ЯТТ
Маматалиева Дилфуза Тоштемировна ҳисобидан асосий қарз 300000000 сўм,
кредит фоизи 36620932 сўм, жами 336620932 сўм кредит қарздорлигини
ундириш, ундирувни “Shukrona Jajji Erkatoylari” МЧЖга тегишли бўлган Термиз
тумани, “Наврўз” МФЙ, Наврўз кўчаси 78а/2-уйда жойлашган савдо ва маиший
хизмат кўрсатиш бинолари ҳамда Маматалиева Дилфуза Тоштемировнага
тегишли Денов тумани “Номозгох” МФЙ, Кушчинор кўчаси 1-манзилгохда
жойлашган биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ЯТТ Маматалиева Дилфуза Тоштемировна (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ва банк ўртасида 26.10.2021 йилда 49-сонли кредит
шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк жавобгарга савдо дўкони сотиб
олиш ва айланма маблағини тўлдириш мақсадида 36 ой муддатга, йиллик 20
фоиз устама тўлаш шарти билан 300000000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратган. Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида “Shukrona Jajji
Erkatoylari” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)га тегишли бўлган
Термиз тумани, “Наврўз” МФЙ, Наврўз кўчаси 78а/2-уйда жойлашган савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш бинолари ҳамда фуқаро Маматалиева Дилфуза
Тоштемировнага тегишли Денов тумани “Номозгох” МФЙ, Кушчинор кўчаси 1манзилгохда жойлашган биноси гаровга қўйилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра, жавобгар кредит қарзларини
тўламасдан келганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
Палата банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан кредит қарзларини ундириш, ундирувни жавобгар ва МЧЖга
тегишли бўлган гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Даъво аризасида палата ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар ва МЧЖ белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд
мажлисида вакили иштирок этмади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддалари талабига
асосан палата, жавобгар ва МЧЖ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлисида банк вакили даъво аризасида келтирилганларни баён
қилиб, гаров мулкларидан бири фуқарога тегишли бўлганлиги сабабли суддан
даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Суд, банк вакилини тинглаб, мазкур ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодий судга
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган
фуқаролар ўртасидаги
фуқаровий,
маъмурий
ва
бошқа
ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига мувофиқ иш судга тааллуқли бўлмаса, суд
иш юритишни тугатади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, 17.11.2021 йилдаги ипотека
шартномасига асосан кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида фуқаро
Маматалиева Дилфуза Тоштемировнага тегишли Денов тумани “Номозгох”
МФЙ, Кушчинор кўчаси 1-манзилгохда жойлашган биноси гаровга
қўйилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва
унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб
қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Қонуннинг 18-моддаси 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса,
ишни юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши
керак.
Бундай ҳолатда иш юритишни тугатиш, банкдан давлат божи ундирмаслик
ва олдиндан тўланган почта харажатини зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 110, 195-моддаларини
қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида жавобгарлар ЯТТ
Маматалиева Дилфуза Тоштемировна ва “Shukrona Jajji Erkatoylari” МЧЖга
нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
АТБ “Қишлоққурилишбанк” томонидан олдиндан тўланган 30000 сўм
почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда Термиз туманлараро
иқтисодий суди орқали шикоят (протест) бериш мумкин.
Судья
С.Қултўраев