Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/534 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AGRO ELEGAND KLASTER масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Нурхаёт 2021 фермер хўжалиги
Source ID 1071555 Claim ID 3193177 PDF Hash 47c9809f851e99eb... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/534-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар AGRO ELEGANT KLASTER масъулияти чекланган жамияти манфаатида Арнасой туман прокуратурасининг, жавобгар “Нурхаёт 2021” фермер хўжалигидан 69.225.926 сўм асосий қарз ва 47.561.160 сўм жаримани ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Арнасой туман прокурорининг ёрдамчиси С.Рўзиев, даъвогар AGRO ELEGANT KLASTER масъулияти чекланган жамияти вакили О.Дехқонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: AGRO ELEGANT KLASTER масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) ва “Нурхаёт 2021” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2021 йил 18 ноябрь куни пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра жавобгар ўзининг 2022 йил учун “Агротехнологик харита” (бизнес режаси)га асосан 13 гектар ер майдонида 31,5 тонна пахта хом ашёсини даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш мажбуриятларини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.6-бандида даъвогар томонидан молиялаштирилган ҳудудда жавобгар томонидан етиштириладиган пахта хом ашёси тўлиқ ҳажмда даъвогарга етказиб берилиши қайд этилган. Шартнома шартлари келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарнинг пахта хом ашёсини етиштириш ва йиғиштириб олиш билан боғлиқ харажатлари молиялаштириб борилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган ва даъвогарга шартномада белгиланган миқдорда пахта хом ашёси топширилмаган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдорда маҳсулот топширишдан бош тортганлиги учун жавобгар даъвогарга топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима харид нархига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг амалда шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисобланиши, бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам жавобгар томонидан тўланиши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабномалар юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар манфаатида Арнасой туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 69.225.926 сўм асосий қарз ва 47.561.160 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Арнасой туман прокурорининг ёрдамчиси С.Рўзиев тушунтириш бериб, даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили О.Дехқонов тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан шартномада назарда тутилган миқдордаги пахта хом ашёси тўлиқ топширилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини маълум қилиб, судга даъво аризаси берилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик қоплаб берилмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан 69.225.926 сўм асосий қарз ва 47.561.160 сўм жаримани ундириб беришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таьминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-129, 170-моддаларига асосланиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан кўриб чиқишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришини тинглаб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасидан келиб чиққан. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгар пахта хом ашёсини етиштириш учун зарур маҳсулотлар билан таъминланган бўлсада, жавобгар олинган маҳсулот ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида 69.225.926 сўм қарздорлик юзага келган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Суд мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 237-моддаси талабига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 69.225.926 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 69.225.926 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги қайд этилган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақида эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида батафсил тушунтириш берилган. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг 47.561.160 сўм миқдорида жарима ундириш талабини муҳокама қилиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, бироқ сўралган жарима мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, жарима ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7.134.174 сўм миқдорида жарима ундиришни лозим топди. 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 69.225.926 сўм асосий қарз, 7.134.174 сўм жарима, олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига 2.335.741 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Нурхаёт 2021” фермер хўжалигидан даъвогар AGRO ELEGANT KLASTER масъулияти чекланган жамияти фойдасига 69.225.926 сўм асосий қарз, 7.134.174 сўм жарима ва олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Нурхаёт 2021” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 2.335.741 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев