Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/458 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Aвтомобилчи" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Амиров Дилшоджон Жалолович" фермер хўжалиги
Source ID 1073392 Claim ID 3173085 PDF Hash 66157c1e16633db3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
аролик кодекси 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 506 символов
SHAHRISABZ TUMANLARARO SHAHRISABZ INTER-DISTRICT IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 март 4-1802-2301/458-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз туманлараро суди ВКА оператори З.Хушматов кўмаклашувида, даъвогар Миришкор туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши "Aвтомобилчи" фермер хўжалигининг манфаатида, жавобгар «Амиров Дилшоджон Жалолович» фермер хўжалиги ҳисобидан 11.653.200 сўм асосий қарз, 5.826.600 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати жами 17.509.800 сўм пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Миришкор туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Р.Хазратқулов (ишончномага асосан), даъвогар раҳбари О.Турсунов ва жавобгар раҳбари Д.Амиров иштирокида, иқтисодий ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши «Aвтомобилчи» фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Амиров Дилшоджон Жалолович» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 11.653.200 сўм асосий қарз, 5.826.600 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати жами 17.509.800 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Миришкор туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили судга оғзаки илтимоснома билдириб, даъво талабини қўллаб қўвватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво талабини қўллаб қўвватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари асосий қарзни тўлаб беришини билдириб, фермер хўжаликларни иқтисодий аҳволини инобатга олиб, пеняни рад этишни сўради. Суд ишда мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатларни баҳолаб, шартнома иштирокчиларининг шартнома юзасидан ўз мажбуриятларини бажаришдаги иштирокини атрофлича муҳкома қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 23 июндада 11-сонли “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга механизация ва сервис хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш юзасидан” шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1 бандига кўра, “Бажарувчи” (даъвогар) “Буюртмачи” (жавобгар)нинг буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис, анротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатишни, моддий–техника ресурслари етказиб бериш мажбуриятини олади, “Буюртмачи” эса ушбу хизмат(иш)лар, моддий техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2020 йил 23 июнда тузилган солиштирма далолатномага кўра қарздорлик 11.653.200 сўм эканлиги кўрсатилган. Даъвогар ўз мажбуриятини бажариб жавобгарга хизмат кўрсатган бўлсада, жавобгар кўрсатилган хизмат учун тўловни амалга оширмаган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга берилган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шу боис, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топди. Ушбу томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5-бандида, тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган бўлиб, шунга асосан даъвогар томонидан жавобгардан тўлаб берилмаган 11.653.200 сўм асосий қарздорлигига мутаносиб равишда 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда даъво талабига қўшимча ҳисобланган 5.826.600 сўм пеня ундириш сўралган. Фуқаролик кодекси 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-банди тушунтиришларига таяниб, ундирилиши сўралаётган пеня суммасини камайтириб 1.747.980 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгардан асосий қарздорликни ундириш юзасидан лозим даражада чоралар кўрганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11.653.200 сўм асосий қарз, 1.747.980 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундиришни, Республика бюджетига 349.956 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179, 186-188моддаларини қўллаб, суд Миришкор туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашининг "Aвтомобилчи" фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - «Амиров Дилшоджон Жалолович» фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар - «Aвтомобилчи» фермер хўжалиги фойдасига 11.653.200 сўм асосий қарз, 1.747.980 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 349.956 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья А.Сафаров