Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2219/48780 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ALOQABANK" давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый КАФОЛАТ ДАСК АНД.ВИЛ.ФИЛИАЛИ давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1044669 Claim ID 3150074 PDF Hash 555ac09fcd3befd4... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2219/48780-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья С.Юлдашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Т.Атабоев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 16 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Кафолат суғурта компанияси” АЖ вакили Н.Шоназаров (2022 йил 30 декабрдаги 11-10/4778-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори устидан “Кафолат суғурта компанияси” АЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТ “Алоқабанк” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Кафолат суғурта компанияси” АЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 682 320 394 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 26 октябрь ва 22 ноябрдаги ажримлари билан “Muxiddin Sara mevalari tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти ва Мажбурий ижро бюроси Марҳамат туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 26 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда мазкур иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судловига тегишли эмаслиги, жавобгар томонидан суғурта товонини тўлашни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинмаганлиги, даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганаётганлиги, бунга қарамасдан даъво нотўғри киритилганлиги, низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаганлиги, судлар ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаганлиги тўғрисида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида Палата, даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата, даъвогар ва учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари мулкий суғурта шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 915-моддасига мувофиқ мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, даъвогар билан “Muxiddin Sara mevalari агрофирма” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “қарздор” деб аталади) ўртасида 2017 йил 5 апрелда йиллик тўлов 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга “аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида хонадонларга хизмат кўрсатиш” бўйича 400-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур, кредит шартномасининг 1.3-банди асосида даъвогар белгиланган тартибда жавобгарга 990.000.000 сўм кредит маблағи ажратишга келишилган. Ушбу, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.4-бандида ажратилган кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаши белгиланган. Ажратилган кредит маблағини қарздор томонидан мақсадли сарфланиши мунтазам белгиланган тартибда манаторинг олиб борилганлиги, кредит шартномасини ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвалига риоя қилмаслик ҳолатлари, огоҳлантиришлар қарздор томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бандлари асосида қарздорга ажратилган кредит маблағини муддатидан олдин ундириш, ундирувни қарздор ҳамда кафил фуқаро М.Бобоев (қарздор жамият раҳбари)лардан солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъвогарнинг даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2-1702-2102/4829-сонли иш бўйича қабул қилган 2021 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган, қарздор ҳамда кафил М.Бобоев (қарздор жамият раҳбари) ҳисобидан 765 990 104 сўм даъвогар ҳисобига ундирилган. Мазкур, суд ҳал қилув қарори асосида қарзни ундириш юзасидан чиқарилган 22.12.2021 йил 22 декабрда ижро варақаси мажбурий ижро бюросининг Марҳамат туман бўлимига ижро қилишлик учун юборилган. Давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 25 мартда қарздорнинг мол-мулклари етарли бўлмаганлиги ва ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли Қонуннинг 40-моддаси билан ижросиз қайтарилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартнома асосида ажратилган кредитдан бўлган жами қарздорлик 768 944 588 сўмни ташкил қилиб, шундан асосий қарз 682 320 394,37 сўмни ташкил қилиши ва бу ҳақда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 30 августдаги солиштирма далолатнома асосида тасдиқланган. Даъвогар ва жавобгар ҳамда қарздор ўртасида 2021 йил 7 апрелда “кредитни суғурта қилиш тўғрисида” 14-сонли уч томонлама шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 3.1.1-бандига асосан мазкур шартнома бўйича қарз олувчи томонидан кредит шартномасида белгиланган шартларда ва муддатларда асосий кредит қарзини мазкур шартномада кўзда тутилган кутиш даври тугагандан сўнг суғурта қилдирувчига қайтармаслиги бўйича мажбуриятларнинг бажармаслиги тўловларни узоқ муддатли тўламаслик деб тан олинади. Мазкур шартномада назарда тутилган кутиш даврининг сўнги кунидан кейинги кун узоқ муддатли тўламаслик кунининг бошланиши суғурта ходисаси деб ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22-бандида агар суғурта шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, асосий мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, агар суғурта шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилганида, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга эканлиги, агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. Кассация шикоятида кўрсатилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 26 январдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: Т.Аннаева Б.Убайдуллаев