Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2302/722 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Аrt soft tex cluster фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "BOBURJON JASMINA POP" хусусий корхонаси
Source ID 1069517 Claim ID 3190047 PDF Hash eccbf1de10e78e4a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 март 4-1603-2302/хххх-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Д.А.Тиллабоевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – «ART SOFT TEX CLUSTER» фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар – ххххх ҳисобидан ХХХХХсўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили С.Алиев (2023 йил 5 январдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баѐн этилишича, ―ART SOFT TEX CLUSTER‖ фермер хўжалиги (кейинги матнда - даъвогар деб юритилади) ҳамда ХХХХХ (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 24 мартда 15-сонли пахта хом ашѐси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида кўрсатилган хизматлар ва етказиб берилган маҳсулотлар бўйича ХХХХХсўм қарздорлиги вужудга келган. Бу ҳақда тарафлар ўртасида ўзаро солиштирма далолатномаси тузилган. Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни тўлаш ҳақидаги 2023 йил 21 январда юборилган талабномани жавобгар оқибатсиз қолдирган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан ХХХХХсўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар тўловни тўлиқ амалга оширганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. бошқармаси судга киритилган даъво аризасида ишни унинг вакли иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ―ИПК‖ деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 170-моддаси иккинчи ва учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси вакили ҳамда жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баѐн этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида пахта хом ашѐси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра жавобгар даъвогарга шартномада белгиланган пахта хом ашѐсини етказиб бериш, даъвогар эса белгиланган миқдор ва тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.3. бандига кўра даъвогар томонидан ХХХХХсўмлик маҳсулотлар (уруғлик чигит, ѐқилғи, кимѐвий воситалар, терим пуллари ва бошқа маҳсулотлар) билан таъминланган бўлсада, жавобгар томонидан ХХХХХсўмлик пахта хом ашѐси топширилиб, ушбу пахта хом ашѐсини кам топширилгани ҳисобига ХХХХХсўм қопланмай қолган қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорлик 2023 йил 18 январда солиштирма далолатнома асосида тасдиқланган. Зеро, ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФК 466-моддасининг биринчи қисмига асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайѐрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Бундан кўринадики, даъвогарнинг мазкур даъво талаби қонун ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли қўйилган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ХХХХХсўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ХХХХХ сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,165,176-179-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг «ART SOFT TEX CLUSTER» фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво талаби қаноатлантирилсин. ХХХХХ ҳисобидан «ART SOFT TEX CLUSTER» фермер хўжалиги фойдасига ХХХХХсўм асосий қарз ҳамда 30000 сўм почта харажатлари ундирилсин. ХХХХХ ҳисобидан Республика бюджетига ХХХХХ сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи А.Р. Мухиддинов