← Назад
Решение #63120 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 443 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| Рахмоновнинг айбидан ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| жамиятда юриш | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| дорини тайинлашда ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/638-сонли
2025 йил июнь ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси –
Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи А.Рахмонов ва Ж.Рахмонов ва уларнинг ҳимоячиси адвокат
Ғ.Бўриев, жабрланувчи Э.Йўлдошбоевларнинг иштирокида, Рахмонов
Жалолиддин Очилович ва Рахмонов Арслонбек Очил ўғлига нисбатан
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Рахмонов
Жалолиддин
Очилович
(RAXMONOV
JALOLIDDIN OCHILOVICH), 1989 йил 15 ноябрда
Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси,
миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, ишсиз, оилали,
муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Шеробод
тумани, “Катта Ҳаёт” МФЙ, “Сайни” кўчаси, 12-уйда
яшовчи, 2025 йил 05 февралдан 06 февралга қадар
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, 2025 йил 06 февралдан қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б,в”
бандлари, 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган;
Рахмонов Арслонбек Очил ўғли (RAXMONOV ARSLONBEK
OCHIL O’G’LI), 2004 йил 01 апрелда Сурхондарё вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, ишсиз, бўйдоқ, муқаддам
судланмаган, Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани,
“Катта Ҳаёт” МФЙ, “Сайни” кўчаси, 12-уйда яшовчи,
2025 йил 05 февралдан 06 февралга қадар ЖПКнинг
224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б,в”
бандлари, 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчилар ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган
1
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
февраль куни соат 01:30ларда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Гўзал”
МФЙ ҳудудида жойлашган “Фарҳод” бозори атрофида жамиятда юриштуриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро Йўлдошбоев Элшод
Равшан ўғлининг кўзига ўзининг ёнида бўлган “газ балони” билан
сепиб, Э.Йўлдошбоевнинг кўзлари кўрмасдан қолганлигидан
фойдаланиб, унинг юз ва бош қисмига ҳамда танасининг турли
қисмларига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб тепиб, унинг
баданига қасддан шикаст етказиб, безорилик қилган.
2. Бундан ташқари, Ж.О.Рахмонов такроран, жамиятда юриштуриш қоидаларини қасддан менсимасдан укаси Рахмонов Арслонбек
Очил ўғли билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
2025 йил 05 февраль куни соат 02:00ларда Чилонзор тумани, 10-мавзе,
“Кўтарма” МФЙ, 21А-уйнинг олди томонида А.Рахмонов фуқаро
Йўлдошбоев Элшод Равшан ўғлининг кўзи кўрмасдан қолганлигидан
фойдаланиб, унинг юз ва бош қисмига ҳамда танасининг турли
қисмларига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб тепиб, шу
вақтда Ж.Рахмонов қўлида бўлган тош билан Э.Йўлдошбоевнинг юз ва
бош қисмига зарба бериб, унинг баданига қасддан шикаст етказишиб,
безорилик қилишган.
Суд-тиббий экспертизасининг 06.02.2025 йилдаги 888-сонли
хулосасига кўра, Э.Р.Йўлдошбоевнинг баданида “бош мия ёпиқ
жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси шилинмаси, чап тепа
соҳаси тери ости гематомаси, ўнг периорбитал ва ёноқ соҳаси, ўнг
қулоқ супраси қонталашлари, юз ва бўйин соҳасининг юмшоқ
тўқималари лат ейиши, назогеморрея, ўнг ва кўз орбитаси пастки
деворини ёпиқ синиб қониқарли туриши, иккала кўз орбитаси медиал
деворини ботиб синиши, гемосинус, ўнг кўз конюктиваси остида қон
қуйилиши, иккала кўз ва қовоқлари шиллиқ қавати енгил даражали
куйиши” дан иборат жароҳатлар аниқланган. Ушбу жароҳатлар қаттиқ
ўтмас жисм ҳамда кимёвий модда таъсирида, тиббий ҳужжат, кўрикдан
ўтувчини баёни ҳамда қарорда кўрсатилган вақт ва ҳолатларда
етказилган бўлиши мумкин бўлиб, асоратсиз кечганда, соғлиқни узоқ,
21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келадиган, оғирлик
даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатларга кириши кўрсатилган.
Судланувчи Ж.Рахмонов суд мажлисида ўз айбига иқрор бўлиб,
2025 йил 5 февраль куни соат 01:30ларда ўзининг бошқарувида бўлган
“Кобальт” русумли, давлат рақам белгиси 75Х406KA бўлган
автомашинасида Чилонзор тумани, 10-мавзе, “Кўтарма” МФЙ ҳудудида
жойлашган “Номдор” номли овқатланиш шаҳобчасининг тўғрисида
2
орқасидан унга нотаниш бўлган Йўлдошбоев Элшод ўз бошқарувидаги
“Нексия-3” русумли автомашина орқасидан келиб, унга ёритгич
чироқларини ёққанлигини ва чап томонидан айланиб ўтиб,
автомашинасининг ойнасини туширганлигини, сўнг, у билан оғзаки
тортишгани, сўнг Э.Йўлдошбоев кетганлигини, у эса унинг ортидан
ўзининг бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашинасида
Э.Йўлдошбоевнинг ортидан қувиб боргани, у ҳозирда аниқ манзили
эсида қолмаган светофорда Э.Йўлдошбоевни тўхтатгани, сўнг
автомашинадан тушаётган вақтида, у ўзининг ёнида бўлган “газ
балони”ни ҳам олиб тушгани, “Нексия-3” русумли автомашина
ҳайдовчиси Э.Йўлдошбоев ҳам тушгани, Э.Йўлдошбоев унинг олдига
келганлигини ва бирдан унинг ёқасидан ушлаганлигини, шу вақтда
Э.Йўлдошбоевга қўйиб юбор деб айтиб, ўзининг ёнида бўлган газ
балондан фойдаланиб, Э.Йўлдошбоевнинг кўзига сепганлигини, шу
вақтда Э.Йўлдошбоев орқага қочганлигини, у эса унинг орқасидан
қувлаганлигини, Э.Йўлдошбоев эса ердан тошни олиб, унга
отганлигини, лекин тегмагани, у эса ўзининг “Кобалт” русумли
автомашинасига ўтириб кетмоқчи бўлган вақтида, Э.Йўлдошбоев яна
тош отганлигини ва автомашинасининг орқа ойнасига тегиб, ойнасини
синдиргани, у шу вақтда светофорда тўхтаганлигини ва
автомашинасидан тушганлигини, сўнг Э.Йўлдошбоевнинг олдига
бормоқчи бўлган вақтида, Э.Йўлдошбоев ўзининг “Нексия-3”
автомашинасига ўтириб, орқага ҳайдаб кетганлигини, шу вақтда укаси
Рахмонов Арслонбек Очил ўғли унга нотаниш бўлган “Спарк” русумли
автомашинада келиб тушганлигини, сўнг автомашинага нима бўлди
деб сўраганлигини, укаси А.Рахмоновга “Нексия-3” русумли
автомашинани кўрсатиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси Э.Йўлдошбоев
автомашинасига тош отганлигини айтганлигини, сўнг укаси
А.Рахмонов таксида “Нексия-3” русумли автомашина томонга бир ўзи
кетгани, орадан бироз вақт ўтиб, укаси А.Рахмонов билан
Э.Йўлдошбоевлар уришиб, Чилонзор тумани, 10-мавзе ҳудуди томонга
югуриб ўтиб кетишганлигини, у ҳам йўлдан ўтиб уларнинг олдига
борган вақтида укаси А.Рахмонов Э.Йўлдошбоевнинг юз қисмига
ураётганлигини кўргани ва шу атрофда ерда ётган тошни олиб,
Э.Йўлдошбоевнинг олдига бориб, унинг юз қисмига қўлида турган тош
билан ура бошлагани, шу вақтда укаси А.Рахмонов ҳам унинг юз
қисмига қўллари билан ургани, Э.Йўлдошбоев ерга ётиб қолганида
унинг олдига бориб, оёғи билан унинг юз қисмига бир неча маротаба
тепгани, укаси А.Рахмонов ҳам унинг бошига қўли ва оёғи билан
тепгани, сўнгра укаси А.Рахмонов билан воқеа жойидан қочиб
кетишгани, Э.Йўлдошбоев уларга тан жароҳати етказмагани,
Э.Р.Йўлдошбоев билан ўрталарида бўлиб ўтган жанжал бошланишидан
аввал, Э.Йўлдошбоевнинг кўзларига ёнида бўлган “газ балончигидан”
3
рухсатномаси йўқлигини, у ушбу “газ балончиги”ни Россия давлатидан
олиб келганлигини, жанжал вақтида, ҳозирда қилган ишидан
пушаймонлигини, жабрланувчига етказилган моддий зарар
қоплангани, ҳозирда унинг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга
нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи А.Рахмонов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, 2025 йил 05 февраль куни соат 01:30ларда Чилонзор тумани,
10-мавзе, “Кўтарма” МФЙ ҳудудида жойлашган “Номдор” номли
овқатланиш шаҳобчасининг олдига акаси Рахмонов Жалолиддин
Очиловични олдига борганлигини, лекин акаси Ж.Рахмонов
йўқлигини кўрганлигини ва уни излаб, йўлдан “Спарк” русумли
автомашинани тўхтатгани, сўнг ушбу автомашинада акаси
Ж.Рахмоновни излай бошлагани, сўнг Учтепа тумани ҳудудида
жойлашган “Фарход” бозорига етмасдан светофорда акаси Ж.Рахмонов
турганлигини ҳамда унга тегишли бўлган автомашина орқа ойнаси
тош билан отиб синдирилганлигини кўргани, сўнг Ж.Рахмоновдан
“нима бўлди” деб сўраганида акаси унга ортида турган “Нексия-3”
русумли автомашинани кўрсатиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси, тош
билан уриб синдирганлигини ва акасининг ўзига ҳам тош отганлигини
маълум қилгани, сўнг унга нотаниш бўлган таксида, яъни “Спарк”
русумли автомашинада “Нексия-3” русумли автомашинанинг олдига
бир ўзи боргани, акаси Ж.Рахмонов қолгани, сўнг таксидан тушиб, сўнг
унга нотаниш бўлган “Нексия-3” русумли автомашина ҳайдовчиси
Э.Йўлдошбоевга “нима бўлди, нима сабабдан уришдингиз” деб айтган
вақтида Э.Йўлдошбоев унга “йўқ тушмайман, сан кимсан” деб
айтганлигини, шу вақтда у Э.Йўлдошбоевнинг қўлидан ушлаб,
автомашинадан мажбуран тушириб, уриб тепиб ташлагани, сўнг
Э.Йўлдошбоев қочиб, Чилонзор тумани, 10-мавзе томонга ўтиб
кетганлигини, у ҳам ортидан қувлаб борганлигини ва унинг бошидан
ушлаб олиб оёғи билан, яъни тиззаси билан юз қисмига тепганлигини,
шу вақтда Э.Йўлдошбоев уни итариб юборганлигини ва яна ундан
қочиб, шу ерда турган зинанинг олдида тўхтаб қолгани, у эса унга етиб
олганлигини ва унинг бош қисмига қўллари ва оёғи билан тўхтамасдан
ура бошлагани, сўнг акаси Ж.Рахмонов ҳам етиб келгани, Ж.Рахмонов
билан биргаликда Э.Йўлдошбоевнинг юз ва бош ҳамда танасининг
турли қисмларига тўхтамасдан ура бошлагани, уларга нотаниш бўлган
шахслар келиб, уришманглар деб ажратишгани, сўнг акаси Ж.Рахмонов
билан бирга қочиб кетишгани, ҳозирда қилган ишидан
пушаймонлигини, жабрланувчига етказилган моддий зарар
қоплангани, ҳозирда унинг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга
нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Жабрланувчи О.Йўлдошбоев суд мажлисида, у 2025 йил
05 февраль куни соат 01:40ларда ўзининг бошқарувидаги “Нексия-3”
4
русумли автомашинасида Чилонзор тумани ҳудудида таксислик қилиб
юриб, Чилонзор тумани 10-мавзе ҳудудида жойлашган “Номдор” номли
овқатланиш шаҳобчасининг олдидан унга нотаниш бўлган икки нафар
шахсларни мижоз сифатида олгани, сўнг мижозлар айтган манзилга
кетаётган вақтида “Номдор” номли овқатланиш шаҳобчасининг
олдида “Кобальт” русумли автомашина ҳайдовчиси Рахмонов
Жалолиддин орқа томони билан катта йўлга чиқаётганлигини
кўргани, сўнг у ушбу автомашинага йўл берганлигини ва ушбу
автомашина транспорт йўлига чиқиб, транспорт йўлининг иккинчи
йўлагида тўхтаб туриб олгани, у “Кобальт” русумли автомашинанинг
чап томонидан айланиб ўтиб, Ж.Рахмоновга “йўлни тўсиб қолдингиз”
деб айтиши билан, Ж.Рахмонов унга “сен кимсан, йўл керак бўлса
айланиб ўтасан” деб айтганлигини, сўнг автомашинасида йўловчилар
бўлганлиги сабабли Ж.Рахмонов билан тортишиб ўтирмасдан йўлида
давом этганлигини, у Учтепа тумани ҳудудида жойлашган “Фарҳод”
бозорига етмасдан светофорда унинг ортидан “Кобальт” русумли
автомашина ҳайдовчиси Ж.Рахмонов уни тўхтатиб, автомашинасидан
тушганлигини, шу вақтда Ж.Рахмонов ҳам автомашинасидан
тушганлигини, сўнгра у билан сўрашганлигини, шу вақтда Ж.Рахмонов
унга “нима хоҳлавоссан” деб гапирганлигини ва у билан шу жараёнда
оғзаки тортишиб қолганлигини, Ж.Рахмонов кутилмаганда бирдан
унинг кўзига нимадир сепганлигини ва кўзлари кўрмасдан
қолганлигини, у шу вақтда ортига қараб қоча бошлаганлигини,
Ж.Рахмонов эса ортидан келаётганлигини хира шира кўра бошлагани,
унга “тўхта кўзим кўрмаяпти” деб бир неча маротаба айтганлигини,
лекин у ортидан турли ҳилдаги ҳақоратли сўзлар билан ҳақорат қилиб
келаверганлигини, у шу ерда турган бетон тўсиққа урилганлигини ва
ўзини ҳимоя қилиш мақсадида, ердан қўлига тош олганлигини ва
ортига отганлигини, лекин ортидан кимдир келаётган овози
эшитилгани, шу сабабли, у яна ердан қаттиқроқ нарса олганлигини ва
ортига яна бир маротаба отганлигини, сўнг унинг ортидан келаётган
Ж.Рахмоновга теккан ёки тегмаганлигини билмаслигини, сўнг у қочиб,
ўзининг автомашинасига ўтириб 102га қўнғироқ қилиб, бўлган
ҳолатни маълум қилганлигини, орадан кўп вақт ўтмасдан унга
қўнғироқ келганлигини ва у кўтарган вақтида, ИИО ходими
эканлигини, унга бўлган ҳолатни маълум қилганлигини, сўнг
автомашина билан орқага ҳаркатлана бошлаганлигини, йўлнинг у
бетига қайрилиб олганлигини, шу вақтда ИИО ходими унга қўнғироқ
қилиб, “Фарҳод” бозорига келганлигини маълум қилганлигини ва у яна
“Фарҳод” бозори томонга қайрилиб олган вақтида, автомашинасининг
ойнаси очиқ ҳолатда турганлигини, унинг олдига “Спарк” русумли
автомашина келиб тўхтаганлигини ва автомашинада туриб бир шахс
нима бўлганлигини сўраганлигини, унга “кўзим кўрмаяпти ока,
автомашинамни четга олиб беринг” деб айтганлигини, шу вақтда
5
автомашинадан
тушган
шахс
унинг
автомашинасининг эшигини очиб, бирдан унинг юз қисмига қўллари
билан бир неча маротаба уриб кетганлигини ва уни автомашинасидан
тортиб туширганлигини, унга кўзлари кўрмаётганлигини тўхташини
айтишига қарамасдан, қўллари ва оёқлари билан юз ва танасининг
турли қисмларига уриб ташлагани, шу вақтда ундан қочиб, Чилонзор
тумани
10-мавзе
томонга
ўтганлигини,
“Спарк”
русумли
автомашинадан тушган Арслон Рахмонов унинг ортидан қувлаб
ўтганлигини ва шу ерда уни ушлаб олиб, кўзи кўрмаётганлигидан
фойдаланиб, унинг юз ва бош қисмига қўллари ва оёқлари билан бир
неча маротаба ура бошлагани, шу вақтда ундан қочаман деб, зинага
чиққанлигини, шунда Жалолиддин Рахмонов ҳам келиб, унинг юз
қисмига қўлида тош билан тинимсиз ура бошлагани, А.Рахмонов эса
қўллари ва оёқлари билан юз ва бошларига уриб, тепгани, ҳозирда
судланувчиларнинг яқин қариндоши томонидан унга етказилган
моддий зарарнинг бир қисми , яъни 10.000 АҚШ доллари қоплангани,
судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб, суддан
судланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлашни сўради.
Суд, судланувчи Ж.Рахмонов ва А.Рахмоновларнинг жиноят содир
этишдаги айби, ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг
аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга
оид тиббий экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича
барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
нормаларини
тўғридан-тўғри
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг
8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабига мувофиқ,
айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони
йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга
олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби
судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина
айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган
ва
баҳоланган
маълумотлардан
фойдаланиш
6
455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва
суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган
бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда,
суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи,
жабрланувчи,
гувоҳларнинг
кўрсатувларига,
экспертларнинг
хулосаларига ва тергов ҳаракатларини баённомаларига, ЖПКнинг
443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида
ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши
мумкин”лиги тушунтирилган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Ж.Рахмоновнинг 1-чи эпизод бўйича “безорилик, яъни жамиятда
юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, совуқ қурол ёки
кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган
нарсаларни (қурол сифатида) қўллаб, уриш-дўппослаш, баданга ўртача
оғир шикаст етказиш” да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан
тўғри квалификация қилинган бўлса-да унинг ҳаракати “бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” квалификация белгиси
билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблаб, ушбу эпизодда
Ж.Рахмоновнинг укаси А.Рахмоновни содир этилган жиноятга дахли
бўлмагани, унинг ким биландир тил бириктиргани, бир гуруҳда содир
этилган ҳолати ўз тасдиғини топамаганини инобатга олиб,
Ж.Рахмоновнинг айбидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” бандини
чиқаришни лозим топади.
Шунингдек суд, Ж.Рахмоновнинг 2-чи эпизод бўйича “безорилик,
яъни такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб,
жамиятда
юриш-туриш
қоидаларини
қасддан
менсимасдан, совуқ қурол ёки кишининг соғлиги учун амалда шикаст
етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) қўллаб, уришдўппослаш, баданга ўртача оғир шикаст етказиш” да ифодаланган
жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси
3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
А.Рахмоновнинг 1-чи эпизод бўйича унинг ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандлари билан
нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблаб, ушбу ҳолатда
А.Рахмоновнинг содир этилган жиноятга даҳли бўлмагани сабабли
жиноят ишини шу қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
83-моддаси 3-қисмига асосан тугатиб, уни реабилитация қилишни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, А.Рахмоновнинг 2-чи эпизод бўйича “безорилик,
яъни такроран, совуқ қурол ёки кишининг соғлиги учун амалда шикаст
7
жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уриш-дўппослаш,
баданга ўртача оғир шикаст етказиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати юқоридаги асосларга кўра, яъни 1-чи эпизод бўйича содир
этилган жиноятга даҳли бўлмагани сабабли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан, яъни “такроран” ҳамда
“совуқ қурол ёки кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши
мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) қўллаб” квалификация
белгиси билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблаб, унинг жиноий
ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми
“а,б” бандларига қайта малакалашни лозим топади.
Чунки, суд мажлисида ва жиноят ишида тўпланган далилларга
кўра, судланувчи А.Рахмоновнинг жабрланувчи Э.Йўлошбоевга
нисбатан совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст
етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш
қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллагани ўз тасдиғини
топмади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2008 йил
5 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни
квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли
қарорининг 2-банди учинчи хатбошисида жиноятлар такроранлиги
деганда, қонунга кўра шахс томонидан турли вақтларда қасддан содир
этилган икки ва ундан ортиқ жиноят тушунилиб, бунда содир этилган
жиноят:
Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда
тутилган бўлиши, башарти унда бир хил жиноят таркиблари учун
жавобгарлик белгиланган бўлса;
Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир
қисмида назарда тутилган бўлиши, башарти ушбу моддада турли
жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса (масалан, ЖК
1261, 131, 228, 248, 273-моддалари) шартлиги ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши кераклиги;
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи
алоҳида
ҳолатлар
рўйхати
қонунда
кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини
8
ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни
ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши
мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Шу сабабли, суд судланувчи Ж.Рахмоновга нисбатан жазо тури ва
миқдорини тайинлашда ЖКнинг 33-моддаси талабига амал қилиб,
Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб,
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида
назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан
чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган моддий
зарар қисман қопланиб, унинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унинг шахси, муқаддам
судланмаганлиги, жиноят содир этилиш пайтидаги ва содир
этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб
топиб, ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган
озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи А.Рахмоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал
қилиб,
ҳаракатларидан
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчига
етказилган моддий зарар қисман қопланиб, унинг даъвоси йўқлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унинг шахси, муқаддам
судланмаганлиги, жиноят содир этилиш пайтидаги ва содир
этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб
топиб, ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми санкциясида назарда тутилган
озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468,
471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Рахмонов Жалолиддин Очилович (RAXMONOV JALOLIDDIN
OCHILOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми
“а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш
ёки ўқиш жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур
бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда яшаш жойини тарк этишини
чеклаш орқали 4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
9
ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 1 кун ушлаб турилган вақти ва
2025 йил 06 февралдан 11 июнга қадар қамоқда сақланган вақти
(жами 126 кун) тайинланган жазо муддатидан чегириб ташлансин
ҳамда ўташ учун 3 (уч) йил 7 (етти) ой 24 (йигирма тўрт) кун озодликни
чеклаш жазоси қолдирилсин.
Ж.Рахмоновга қуйидаги чеклашлар юклатилсин:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан
Ж.Рахмоновга ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш
жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган
вақтдан ташқари қолган вақтда яшаш жойини, яъни Сурхондарё
вилояти, Шеробод тумани, “Катта Ҳаёт” МФЙ, “Сайни” кўчаси, 12-уйдан
чиқиш чеклансин ва унга қўшимча:
- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини тарк этмаслик;
- ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
- оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
- алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик.
Ж.Рахмоновга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида, яъни у озодликни
чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган,
шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни
бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай
қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Жазони ижро қилиш Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ
бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ж.Рахмоновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.
Ж.Рахмоновга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач
бекор қилинсин.
Рахмонов Арслонбек Очил ўғли (RAXMONOV ARSLONBEK OCHIL
O’G’LI)нинг 1-чи эпизод бўйича ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «а,б,в» бандлари билан содир этилган
жиноятга даҳли йўқлиги сабабли айбсиз деб топилсин ҳамда жиноят
10
Рахмонов Арслонбек Очил ўғли (RAXMONOV ARSLONBEK OCHIL
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б”
бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш
ёки ўқиш жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур
бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда яшаш жойини тарк этишини
чеклаш орқали 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Рахмонов Арслонбек Очиловичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 1 кун ушлаб турилган вақти
тайинланган жазо муддатидан чегириб ташлансин ҳамда ўташ учун
2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга
озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.
А.Рахмоновга қуйидаги чеклашлар юклатилсин:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан
А.Рахмоновга ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш
жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган
вақтдан ташқари қолган вақтда яшаш жойини, яъни Сурхондарё
вилояти, Шеробод тумани, “Катта Ҳаёт” МФЙ, “Сайни” кўчаси, 12-уйдан
чиқиш чеклансин ва унга қўшимча:
- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини тарк этмаслик;
- ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
- оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
- алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик.
А.Рахмоновга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида, яъни у озодликни
чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган,
шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни
бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай
қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Жазони ижро қилиш Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ
бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи А.Рахмоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга
киргач бекор қилинсин.
11
Жабрланувчи Э.Йўлдошбоевга етказилган моддий ва маънавий
зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
12
А.А.Мухиддинов