← Назад
Решение #631303 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 март
4-1105-2301/325-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили
М.Ризаев (2023 йил 9 мартдаги ДА-43-21/03-186-сонли ишончнома),
Юқоричирчиқ туман прокурори ѐрдамчиси Қ.Ўсаров, жавобгар вакили
Ф.Мирахмедова (2023 йил 14 мартдаги 74-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокида, Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “Тошкент вилоят йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар
корхонаси ҳисобидан етказиб берилган электр энергияси учун муддати ўтган
158.564.399 сўм асосий қарздорлик, ўз вақтида тўловни амалга
оширмаганлик учун 2.327.142 сўм пеня ва электрга қайта уланиш
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Юқоричирчиқ туман прокуратураси (матнда прокуратура деб
юритилади) даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси
корхонаси” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг Юқоричирчиқ тумани электр
таъминоти корхонаси ва “Тошкент вилоят йўллардан мунтазам фойдаланиш”
унитар корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил
24 сентябрь куни 20-0182-сонли электр энергияси етказиб бериш ва ундан
фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилганлиги, ушбу шартнома бўйича
жавобгарнинг даъвогар олдида етказиб берилган электр энергияси бўйича
2023 йил 1 февраль куни ҳисоб-китобига кўра 158.564.399 сўм асосий
қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан
етказиб берилган электр энергияси учун муддати ўтган 158.564.399 сўм
асосий қарздорлик, 2.327.142 сўм пеня ва электрга қайта уланиш
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили қатнашиб, судга ѐзма
маълумотнома тақдим қилиб, судга даъво ариза билан мурожаат қилингандан
сўнг жавобгар томонидан 51.269.942 сўм қарздорлик тўлаб берилганлиги,
қолган қарздорлик суммаси 107.542.769,52 сўмни ташкил этишини билдириб,
суддан 107.542.769,52 сўм асосий қарз ва 2.327.142 сўм пеня ундиришни
сўради ва даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни суднинг ҳукмига ҳавола қилди.
Суд мажлисида жавобгар вакили қатнашиб, ҳақиқатдан ҳам етказиб
берилган электр энергиясидан қарздорлик мавжудлиги, судга ариза билан
мурожаат қилингандан сўнг 51.269.942 сўм тўлов амалга оширилганлиги,
қолган қарздорликни ҳам тез орада тўлаб бериш чоралари кўрилишини
билдириб, суддан ундириладиган пеня миқдорини камайтиришни сўради.
Суд муҳокамасида прокурор ѐрдамчиси қатнашиб, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришини лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 24 сентябрь куни
даъвогарнинг Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва
жавобгар ўртасида юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор
истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида 20-0182-сонли шартнома
тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи”
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган,
жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида
тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли мазкур низо келиб чиққан.
Жавобгарнинг 2023 йил 1 февраль куни ҳолатига етказиб берилган
электр энергиясидан умумий 158.564.399 сўм асосий қарздорлиги вужудга
келган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун
жавоб беришлиги белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги ҳужжатлар ҳамда тарафлар вакилининг суд мажлисида берган
тушунтириши билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган
электр энергиясидан 158.564.399 сўм асосий қарздорлиги вужудга
келганлиги, лекин, ариза билан судга мурожаат қилингандан сўнг жавобгар
томонидан 51.269.942 сўм тўлов амалга оширилганлиги, натижада қолган
қарздорлик суммаси 107.542.769,52 сўмни ташкил қилиши ўз тасдиғини
топди ва суд даъвогарнинг ушбу талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 107.542.769,52 сўм асосий қарзни
ундиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 2.327.142 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий
хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада
бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 5-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома
интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган
бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига кўра, ҳисобкитоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган
деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда
етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ѐзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50
фоизидан ошмаслиги лозим.
Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга оширилмасдан
158.564.399 сўм кечиктирилганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 2.327.142 сўм миқдорда пеня
ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 137-сонли
қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини эътиборга олиб, ФКнинг
326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб,
ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 1.000.000 сўмга камайтиришни,
пеня талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Даъвогар томонидан электрга қайта уланиш харажатларини ундириш
талаби билдирилган бўлса-да, суд муҳокамасида даъво суммасининг
миқдорига аниқлик киритилмади ѐки ушбу суммага суд томонидан аниқлик
киритишга имкон берувчи далиллар тақдим қилинмади. Шу сабабли суд
даъво талабларининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад қилишни ва
даъво суммасига аниқлик киритилмаганлиги сабабли томонлардан давлат
божи ундирмасликни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгардан республика бюджетига 3.217.830,82 сўм давлат божи ва
даъвогар ҳисобига 30.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатидаги даъво аризаси бўйича
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Тошкент вилоят йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар
корхонасидан:
- “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга
107.542.769,52 сўм асосий қарз, 1.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб
чиқилган 30.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига (ягона ғазна ҳисобварағига) 3.217.830,82 сўм
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров