← Назад
Решение #631305 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| суд ФК | 327 | — | law | |
| ки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 март
4-1104-2302/857-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - "ХХХХ" фермер хўжалиги
манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 12 994 376 сўм асосий қарз,
6 497 188 сўм пеня, 3 315 550 сўм субсидия, 497 332 сўм фоиз, 293 743 сўм
транспорт харажатлари, 146 872 сўм транспорт харажатлари учун ҳисобланган
пеня ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Хххх вакили А.Игамбердиев (2023 йил
18 январдаги 01-1-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Абдувалиев
(ишончнома асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 12 994 376 сўм асосий қарз, 6 497
188 сўм пеня, 3 315 550 сўм субсидия, 497 332 сўм фоиз, 293 743 сўм транспорт
харажатлари, 146 872 сўм транспорт харажатлари учун ҳисобланган пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 2 мартдаги ажрими билан Зангиота тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва
Зангиота тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари бугунги суд мажлисида
иштирок этмади.
Суд даъвогар ва учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил
иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган Хххх даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эмаслиги сабабли ушбу даъво талабини рад этишни ва неустойка суммаларини
камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда–ФК)нинг
8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 17
майда 53-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи),
даъвогар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда
бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига унга
тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда дон маҳсулотини топшириш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга дон
маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартноманинг 3.4-бандида “Тайѐрлов”чи томонидан “Хўжалик”дан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1
сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан пул маблағлари қисман тўланиб, қолган қисми бўйича
тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 12 994 376 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликларни бартараф этишни сўраб,
юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаби
тарафлар
ўртасида
тузилган
солиштирма-далолатномага
билан
тўлиқ
тасдиқланиши сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан
жавобгардан 6 497 188 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 6 497 188 сўм пеня миқдорини 1
500 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 3 315.550 сўм
субсидия ундириш талаби қўйилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 1
сентябрдаги 1,2-сонли ҳисоб-фактурага асосан давлат ресурслари учун 9,473 кг.
дон маҳсулотлари етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги
“Бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарорининг 1-бандига кўра,
ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосилидан
давлат ресурсларига сотилган товар доннинг ҳар 1-тоннаси учун Ўзбекистон
Республикаси республика бюджети маблағларидан 350 минг сўмдан субсидия
тўланиши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур қарорнинг 5-бандига кўра, ғаллачилик кластерларининг фермер
хўжаликларидан харид қилиниб давлат ресурсларига сотилган ҳар бир тонна товар
дон учун мазкур қарор доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан фермер
хўжаликларига 350 минг сўмдан қўшимча маблағ тўлаб бериши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан мазкур қарор талаблари бажарилмасдан субсидия
маблағлари тўлаб берилмаган.
Шунга кўра, суд субсидия ундириш даъво талабини (9,473
*350 000=3 315 550 сўм) тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортаѐтганлиги сабабли
жавобгардан 497 332 сўм фоиз ундириш талаби қўйилган.
ФК 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача
тарзда кечиктириш ѐхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ѐки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак.
Жавобгар томонидан пул маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, суд
даъвонинг фоиз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 9-бандига
кўра қарз суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўғрисида
келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво
тақдим этилган кундаги ѐки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб
ставкасини қўллашга ҳақли.
Мазкур қарорнинг 11 - бандига кўра агар пул мажбуриятини бажармаганлик
ѐки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ
белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг
қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ѐки кредиторга
уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб суд, талаб қилинган 497.332 сўм фоиз
суммасини 100 000 сўмгача камайтиришни, фоизнинг қолган қисмини рад этишни
лозим топади.
Шу билан бирга, даъвогарнинг даъво аризасида шартноманинг 2.4-бандига
асосан 293 743 сўм миқдорида транспорт харажатларини ундириш талаби
қўйилган.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартноманинг 4.3-бандига асосан
транспорт харажатлари ўз вақтида тўламаганлиги сабабли жавобгардан 146 872
сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар
илова қилинмаганлиги сабабли, суд даъвонинг транспорт харажатлари ва унга
ҳисобланган пеня ундириш тўғрисидаги талабини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорида жавобгардан
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги
фойдасига 12 994 376 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня, 3 315 550 сўм субсидия,
100 000 сўм фоиз ва 30 000 почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 466 088,92 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов