← Назад
Решение #631311 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| кодекси | 107 | — | code_article | |
| бандига ва | 195 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй.
0 370 7151311.
Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz
Тел:
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 16 март
4-1102-2302/505-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар – Тошкент Давлат аграр университетига
нисбатан 47.357.781 сўм ижара тўловини ундириш ва “Future Invest Grup”
МЧЖни Қибрай тумани Универститет кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент
Давлат аграр университети балансида бўлган майдони 163,24 кв.м бўлган
жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Т.Норқобилов (2023 йил
27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили –
Ф.Шарипов (2023 йил 6 февралдаги 1/1-11-291-сонли ишончнома асосида)
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда –даъвогар
деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Тошкент Давлат аграр университети (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)га нисбатан 47.357.781 сўм ижара тўловини ундириш
ва “Future Invest Grup” МЧЖни Қибрай тумани Универститет кўчаси, 2-уйда
жойлашган Тошкент Давлат аграр университети балансида бўлган майдони
163,24 кв.м бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 31 январдаги ажрими билан ишга низо предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Future Invest Grup” МЧЖ ва Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси
жалб қилинган.
Суд учинчи шахсларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил
иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида тарафлар вакиллари, тарафлар ўртасида 2023 йил 9 мартда
тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив
келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўрашди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун
чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча
босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2023 йил 9 мартда медиатив келишув
тузилган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни ва давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган почта
харажатларини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
3
кодексининг 107-моддаси 5 -бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг киритган
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов