← Назад
Решение #631319 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 март
№ 4-1603-2301/592
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, Чуст туман прокурори ёрдамчиси
А.Ғуломов қатнашувида, даъвогар – «НТ-Чуст ғалла кластер» МЧЖ
манфаатида Чуст туман прокуратурасининг жавобгар – «MIRJALOL
SUMANBAR» фермер хўжалиги ҳисобидан жами 45286550 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
Т.Хатамов (2023 йил 13 февралдаги 9-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «НТ-Чуст ғалла кластер» МЧЖ
(кейинги матнда - даъвогар деб юритилади) ҳамда «MIRJALOL SUMANBAR»
фермер хўжалиги (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) ўртасида
2022 йил 14 февралда бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс
шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга
бошоқли дон етиштириш учун маҳсулот билан таъминлаш, етиштирилган
буғдойни қабул қилиб олиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олган,
жавобгар эса етиштирилган маҳсулотни даъвогарга топшириш
мажбуриятини олган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан
бажарилган бўлиб, жавобгар буғдой махсулотларини етиштириш ва
йиғиштириб олиши учун зарур махсулотлар билан таъминланган бўлсада,
жавобгар олинган маҳсулотлар (уруғлик ғалла, минерал ўғит, кимёвий
воситалар, ёнилғи мойлаш маҳсулотлари ва бошқа хизматлар) ҳақини
тўлаб бермаслиги натижасида 30191033 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Чуст туман прокуратураси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 30191033 сўм
асосий қарз, 15095517 сўм пеня жами 45286550 сўм ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида прокурор даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Даъвогар
вакили
даъвони
қувватлаб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
хабардор қилинган жавобгар вакили шу куни суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд, низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, прокурор фикри ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда – ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида бошоқли дон
харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Шартнома
шартларига кўра, даъвогар жавобгарга бошоқли дон етиштириш учун
маҳсулот билан таъминлаш, етиштирилган буғдойни қабул қилиб олиш ва
хақини тўлаш мажбуриятини олган, жавобгар эса етиштирилган
маҳсулотни даъвогарга топшириш мажбуриятини олган. Шартнома
шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, жавобгар бошоқли дон
махсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиши учун зарур
махсулотлар билан таъминланган бўлсада, жавобгар олинган маҳсулотлар
(уруғлик ғалла, минерал ўғит, кимёвий воситалар, ёнилғи мойлаш
маҳсулотлари ва бошқа хизматлар) ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида
30191033 сўм қарздорлик юзага келган. Мазкур қарздорлик тарафлар
ўртасида 2023 йил 7 январда тузилган солиштирма далолатнома асосида
тасдиқланган.
Зеро, ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
ФК 466-моддасининг биринчи қисмига асосан, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида
назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг мазкур даъво талаби қонун
ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли қўйилган ҳамда у
тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан
шартнома келишилган тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун
15095517 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида хўжалик
тайёрловчига тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз
миқдорида, бироқ ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашга келишилган.
Бундан келиб чиқадики, даъвогар суд орқали жавобгардан шартнома
мажбуриятларини бузганлиги учун пеня ундиришни сўраган бўлиб, ушбу
талаби қонунчиликка мувофиқ асосли.
ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги 163-сонли “мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, уларнинг мулкий аҳволи, қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни ва жавобгардан
3020000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 30191033 сўм
асосий қарз, 3020000 сўм пеня жами 33211033 сўм ундиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Мазкур модданинг
олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 905731 сўм
миқдордаги давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118,165,170,176-179-моддалари, ФК
234,236,326, 333,465,466-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Чуст туман прокуратурасининг «НТ-Чуст ғалла кластер» МЧЖ
манфаатида киритган даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
«MIRJALOL SUMANBAR» фермер хўжалиги ҳисобидан «НТ-Чуст ғалла
кластер» МЧЖ фойдасига 30191033 сўм асосий қарз, 3020000 сўм пеня
жами 33211033 сўм ҳамда 30000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
«MIRJALOL SUMANBAR» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 905731 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув
қарорини қабул қилган суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши
мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров