← Назад
Решение #631372 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 16 март
4-1405-2302/357-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашев,
даъвогар ХХХ манфаатида Тойлоқ туман прокуратура-сининг, жавобгар
ЖЖЖдан 3 222 827 сўм асосий қарз ва 113 030 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 февраль
ҳолатига тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг даъвогар
олдида 3 222 827 сўм қарздорлиги мавжудлиги, бироқ қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги учун даъвогар ХХХ судга соддалаш-тирилган тартибда даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 3 222 827 сўм асосий қарз
ва 113 030 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил
томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали
(Етказиб берувчи) ва ЖЖЖ (Истеъмолчи) ўртасида табиий газни улгуржи
истеъмол-чиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, «Истеъмолчи»нинг буюртмасига мувофиқ
тармоқлар орқали табиий газ етказиб беришни “Етказиб берувчи” ўз зиммасига
олган. “Истеъмолчи” эса мазкур шартнома бандида белгиланган табиий газ
ҳажмини қабул қилиб олиш ва белгиланган нархлар бўйича ҳақ тўлаш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
«Етказиб берувчи» шартномада ўз зиммасига олган мажбуриятларни
бажариб «Истеъмолчи»га шартномада белгиланган сифат ва миқдорда табиий газ
етказиб етказиб берган, «Истеъмолчи» эса шартнома шартларида олган
мажбуриятини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган табиий газ учун
туловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, ХХХ олдида қарздорликни юзага
келтирган.
ХХХ Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ва ЖЖЖ
ўртасида узаро хисоб-китобларни тартибга солиш ва дебиторлик ҳамда
кредиторлик қарзларни аниқ ҳисобини юритиш мақсадида 2023 йил 1 январь
ҳолатига солиштирма далолатнома тузилган. Солиштирма далолатномаси
даъвогар томонидан имзоланган бўлиб, унда жавобгарнинг даъвогар олдида
3 222 827 сўм дебитор қарзи мавжудлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Аниқланишича, ХХХ Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий
филиали ва ЖЖЖ ўртасида имзоланган солиштирма далолатнома (2023 йил 1
январь ҳолатига) бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 3 222 827 сўм дебитор
қарзи мавжуд бўлган.
Бу эса, даъвогар томонидан тақдим этилган ЖЖЖ нинг улгуржи истеъмолчи
картасидаги маълумотлар билан ўз исботини топган.
Жавобгар ЖЖЖ ХХХ Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий
филиали томонидан етказиб берилган табиий газ ҳақининг 3 222 827 сўм қисмини
тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ЖЖЖдан 3 222 827 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ЖЖЖ
дан
даъвогар
ХХХ
фойдасига
3 222 827 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада
бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни
мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Шунингдек, томонлар ўртасида тузилган шартномада, шартномада кўрсатиб
ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаганда,
Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4
фоизи микдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ошмайдиган микдорда пеня тулаш мажбуриятини олган.
Шунга кўра, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ушбу шартнома шартларидан
келиб чиқиб, 3 222 827 сўм қарздорликни тўлови кечиктирилганлиги учун 113 030
сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд, жавобгарнинг мажбуриятни ўз вақтида бажармаганлигини эътиборга
олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 113 030 сўм пеня суммасини тўлиқ
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
ЖЖЖ дан даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 3 222 827 сўм асосий қарз,
113 030 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи
ва жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топиб, Иқтисодий процессуал кодекснинг 118, 176180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб,
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 3 222 827 сўм асосий қарз,
тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси
асосида мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти
(протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев