Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/356 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDGAZTA`MINOT АЖ Ответчик / Подсудимый Тайлоқ туман Маданият бўлими
Source ID 1046434 Claim ID 3189483 PDF Hash b30bbb0346249e24... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тайлоқ тумани 2023 йил 16 март 4-1405-2302/356-сонли иш Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашев, даъвогар ХХХ манфаатида Тойлоқ туман прокуратура-сининг, жавобгар Тойлоқ туманидаги ЖЖЖдан 1 352 803 сўм асосий қарз ва 646 524 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 1 352 803 сўм қарздорлиги мавжудлиги, бироқ қарздорлик тўлаб берилмаганлиги учун даъвогар ХХХ судга соддалаш-тирилган тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 1 352 803 сўм асосий қарз ва 646 524 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали (Етказиб берувчи) ва ЖЖЖ (Истеъмолчи) ўртасида 2020 йил 20 июлда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, «Истеъмолчи»нинг буюртмасига мувофиқ тармоқлар орқали табиий газ етказиб беришни “Етказиб берувчи” ўз зиммасига олган. “Истеъмолчи” эса мазкур шартнома бандида белгиланган табиий газ ҳажмини қабул қилиб олиш ва белгиланган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. «Етказиб берувчи» шартномада ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб «Истеъмолчи»га шартномада белгиланган сифат ва миқдорда табиий газ етказиб етказиб берган, «Истеъмолчи» эса шартнома шартларида олган мажбуриятини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган табиий газ учун туловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, ХХХ олдида қарздорликни юзага келтирган. ХХХ Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ва ЖЖЖ ўртасида узаро хисоб-китобларни тартибга солиш ва дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзларни аниқ ҳисобини юритиш мақсадида 2023 йил 1 январь ҳолатига солиштирма далолатнома тузилган. Солиштирма далолатномаси даъвогар томонидан имзоланган бўлиб, унда жавобгарнинг даъвогар олдида 1 352 803 сўм дебитор қарзи мавжудлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, ХХХ Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ва ЖЖЖ ўртасида имзоланган солиштирма далолатнома (2023 йил 1 январь ҳолатига) бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 1 352 803 сўм дебитор қарзи мавжуд бўлган. Бу эса, даъвогар томонидан тақдим этилган ЖЖЖ нинг улгуржи истеъмолчи картасидаги маълумотлар билан ўз исботини топган. Жавобгар ЖЖЖ ХХХ Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан етказиб берилган табиий газ ҳақининг 1 352 803 сўм қисмини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ЖЖЖ дан 1 352 803 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, бугунги кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 1 352 803 сўмни ташкил қилишини инобатга олиб, жавобгар ЖЖЖ дан даъвогар «Ҳудудгаз-таъминот» АЖ фойдасига 1 352 803 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Шунингдек, томонлар ўртасида тузилган шартномада, шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаганда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи микдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган микдорда пеня тулаш мажбуриятини олган. Шунга кўра, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, 1 352 803 сўм қарздорликни тўлови кечиктирилганлиги учун 646 524 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд, жавобгарнинг мажбуриятни ўз вақтида бажармаганлигини эътиборга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 646 524 сўм пеня суммасини тўлиқ ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖ дан даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 1 352 803 сўм асосий қарз, 646 524 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи ва жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, Иқтисодий процессуал кодекснинг 118, 176-180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар «Ҳудудгаз-таъминот» АЖ фойдасига 1 352 803 сўм асосий қарз, 646 524 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев