← Назад
Решение #631446 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor
sh.,Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикскийрайон, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 16 март 4-1105-2301/376 сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи
Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “VLAD
ARINA” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили
А.Аъзамов (2023 йил 6 январдаги 23-01680-сонли ишончнома) иштирокида,
Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг маъмурий биносида,
очиқ сайѐр суд мажилисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“VLAD ARINA” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) 2023 йил
юридик шахслар учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини Юқоричирчиқ
туман Давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади)га тақдим
қилмаганлиги сабабли аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар солиқ ҳисоботини бугунги
кунга
қадар
тақдим
этмаганлигини
маълум
қилиб,
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддасига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби
жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буѐн матнда СК
деб юритилади) 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
СК 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Аниқланишича, аризачи жавобгарга хабарнома юбориб, жавобгар
томонидан 2023 йил юридик шахслар учун ер солиғи бўйича солиқ
ҳисоботини тақдим этилмаганлигини маълум қилиб, солиқ ҳисоботини
тақдим этиш бўйича яқиндан ѐрдам беришга тайѐр эканлигини билдиришган.
Бироқ, жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим қилмаган.
Аризачининг қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлар
бўйича операциялари ўн кунга қадар тўхтатилган ва жавобгар аниқланган
камчиликларни ўн кун ичида бартараф этмаганлиги учун судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
СК 111-моддасининг учинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва якка
тартибдаги
тадбиркорларнинг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ
органига молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этилмаганда қўлланилиши мумкин.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд, жавобгар томонидан 2023 йил юридик шахслар учун ер солиғи
бўйича солиқ ҳисоботини тақдим қилинмаганлиги сабабли аризачининг
ариза талабини асосли деб уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда
почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта
харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баѐн этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантирилсин.
“VLAD ARINA” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаѐтга етказилган зарарни
қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш
қисми солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
“VLAD ARINA” МЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб
рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар
тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан
тақдим этиладиган ѐзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича
операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров