← Назад
Решение #631486 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 834 символов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2301/862-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев, даъвогар Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,
жавобгар – “Улуғнор деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
соддалаштирилган тартибда тақдим этган даъво аризасини Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) Бўстон туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, “Улуғнор деҳқон бозори”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
аталади)дан 1 433 290 сўм асосий қарз ва 469 053 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишни соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиш учун етарли хужжатлар мавжудлиги, асосли ҳисоб-китоб
қилинганлиги сабабли даъвони тарафлар иштирокисиз соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқишни ҳамда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўмни ташкил этиб,
йигирма баравари 6 000 000 сўмни ташкил этади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат ўтганидан
кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа
ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони
бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал
қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади;
Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Аниқланишича, жавобгар экология экспертизасининг ижобий хулосасини
олмасдан, экологик нормативлари мавжуд бўлмасдан фаолият олиб борган бўлиб,
унинг фаолият тури бўйича атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича III тоифага
мансуб бўлган компенсация тўловчи субъект ҳисобланади. Жавобгар 2020 йил
учун 980 000 сўм тўлов амалга ошириши лозим бўлиб, 200 000 сўм тўлов амалга
оширган, 2021 йил учун 1 353 290 сўм тўлов амалга ошириши лозим бўлиб,
700 000 сўм тўлов амалга оширган бўлиб, қолдиқ 1 433 290 сўм компенсация
тўловларини амалга оширишмаганлиги сабабли даъвогар томонидан
2022 йил 22 апрель кунги №01/22-117-сонли ҳамда 2022 йил 27 сентябрь куни
№02-03/3-1904-сонли талабномалар топширилган, жавобгар эса талабномани
оқибатсиз қолдирган ҳолда қолдиқ тўловларни амалга оширмаган, шундан сўнг
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
202-сон қарорига асосан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида” ишлаб чиқилган Низомнинг 11-бандига
кўра,
компенсация
тўловчи
субъектларда
атроф
табиий
муҳитга
ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни
жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган
тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда, Низомнинг
8-бандида келтирилган 3-формула асосида компенсация тўловлари ҳисоб-китоб
қилинади. Бунда I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун
20 (йигирма), III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун
10 (ўн) шартли коэффициентлар қўлланилади.
Мазкур Низомнинг 22-банди 3-хатбошисида, I ва II тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан
кейинги ойнинг 15-кунигача; III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи
субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг
25 январигача. Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта
алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги
хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин.
Ушбу низомнинг 27-бандига асосан, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта,
ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 1 433 290 сўм асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан низом талабларининг 30-бандига асосан
тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида бажарилмаган
мажбуриятнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 469 053 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг пеня ҳисоб китоби ўрганилганда тўғри хисобланганлиги
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб
аталади)нинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 469 053 сўм пеня ундириш
талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгардан Республика бюджетига давлат
божини, даъвогар фойдасига почта харажатини ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун талаби
бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг икки фоизи
миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам
бўлмаган миқдорда ундирилишлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 2035-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Даъво қаноатлантирилсин.
“Улуғнор деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
фойдасига 1 433 290 сўм асосий қарз, 469 053 сўм пеня ва олдиндан тўланган
30 000 сўм почта ҳаражати;
Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун
муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят
судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши
мумкин.
Судья
С.Умаралиев