← Назад
Решение #631494 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши керак ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 16 март
4-1104-2302/641-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" МЧЖнинг жавобгар "ХХХХ"
МЧЖ ҳисобидан 132 216 761,89 сўм асосий қарз, 19 832 514,28 сўм жарима,
66 108 380,94 сўм пеня ва адвокат хизмати учун 2 000 000 сўм зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили Н.Умарова
(ишончнома ва адвокатлик ордер асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар "ХХХХ" МЧЖ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 132 216 761,89
сўм асосий қарз, 19 832 514,28 сўм жарима, 66 108 380,94 сўм пеня ва адвокат хизмати
учун 2 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан Зангиота тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар ва
Зангиота тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакили бугунги суд мажлисида иштирок
этмади.
Суд жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги
асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш
учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2021 йил 20 январь куни тарафлар ўртасида
ғаллачилик кластери билан ферер хўжалиги ўртасида бошоқли дон ҳарид қилиш
бўйича 88-сонли фьючерс шартномаси имзоланган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи), даъвогар
(кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон
уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига унга тегишли ер
майдонидан белгиланган миқдорда бошоқли дон маҳсулотини топшириш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга бошоқли дон
маҳсулотлари етказиб берилган.
Шунингдек, "ХХХХ" МЧЖ (кейинги ўринларда Хўжалик), "ХХХХ" МЧЖ
(кейинги ўринларда Кластер), ва "Ғалла Алтег" АЖ (кейинги ўринларда Тайѐрловчи),
ўртасида 2021 йил 5 март куни 91-сонли уч томонлама қўшимча келишув тузилган
бўлиб, унга кўра, Кластер Хўжаликнинг Тайѐрловчидан олган 30 364 095,15 сўмлик
уруғлик қийматини 60 кундан кечиктирмасдан Тайѐрловчига тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4-бандида “Тайѐрлов”чи томонидан “Хўжалик”дан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига
қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан қабул қилиб олинган маҳсулот ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 132 216 761,89 сўмни ташкил этган.
Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатномаси билан
тўлиқ тасдиқланган.
Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги
132 216 761,89 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 132 216 761,89
сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгардан
66 108 380,94 сўм пеня ва 19 832 514,28 сўм жарима ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 261-модасига кўра, неустойка жарима ѐки пеня шаклида бўлади. Қарздор
мажбуриятларни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва
қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима
ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида
тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня
ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня
шаклидаги белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши,
судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослийлиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 3-бандида эса судларга агар шартномада айнан
битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима ҳам пеня, кўринишида
тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган
бўлса даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойкани қўллашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги тўғрисида судларга тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво
талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш
оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 18.000 000 сўмга қаноатлантиришни
ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгардан 2.000.000 сўм
миқдорида юридик хизмат ҳақи (зарар)ни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "ХХХХ" МЧЖ ва "International Legal
Group"адвокатлик фирмаси ўртасида 2023 йил 17 январда юридик хизмат кўрсатиш
тўғрисида 2023/04-ЭД-сонли шартнома имзоланган.
Шартномага асосан, "ХХХХ" МЧЖ томонидан "International Legal
Group"адвокатлик фирмасига 2023 йил 23 январдаги 132-сонли тўлов топшириқномаси
билан 2 000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган.
ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ѐки шартномада зарарни камроқ миқдорда
тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг
тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг
бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг
мол-мулки йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
ФКнинг 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабини ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантирилиши
лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 132 216 761,89 сўм асосий қарз,
18 000 000 сўм пеня ва 2 000 000 сўм юридик хизмат ҳақи (зарар)ни ундиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб,
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" МЧЖ фойдасига
132 216 761,89 сўм асосий қарз, 18 000 000 сўм пеня, 2 000 000 сўм юридик хизмат
ҳақи (зарар), 2 003 251 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган давлат божининг 198 326 сўм қисми "ХХХХ" МЧЖ
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов