Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/908 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый «Био-Техно-Эко» МЧЖ
Source ID 1071203 Claim ID 3186585 PDF Hash 5edf821da26cfbc5... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 190111, Termiz sh, Istiqlol k.., 67-uy 190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67 Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 16 март 4-1901-2301/908-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Ф.Эшқобилов (2023 йил 24 январдаги 01/1-351/07-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ў.Алмарданова (2023 йил 1 февралдаги 01-38-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ва “SUVQURILISHTA`MIRLASH” кўп тармоқли хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамиятидан муддати келмаган кредит асосий қарзи 6718750006 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзи 692250000 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 753020069,09 сўм ундириб, ундирувни “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ва “SUVQURILISHTA`MIRLASH” кўп тармоқли хусусий корхонасига тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Қўшимча жавобгар “SUVQURILISHTA`MIRLASH” кўп тармоқли хусусий корхонаси суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга тарафлар ўртасида тузилган низони ҳакамлик судининг ҳал қилувига ўтказиш ҳақидаги битимни ва илтимоснома тақдим этиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида иш бўйича 2023 йил март ойида низони “HAKAMLIK ARBITRAJI MUHOKAMASI” ҳузуридаги Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳал қилувига топшириш тўғрисида 01-сонли битим тузилган. Шунга кўра, жавобгар судга илтимоснома тақдим этиб, ушбу битимни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. ИПК 107-моддасининг 2-бандида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига ёки арбитражга кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига ёки арбитражга мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган бўлса ва, агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар ўзининг низонинг мазмуни бўйича биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида илтимоснома берса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18моддаси биринчи қисмининг 8-қисмига мувофиқ, агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Шу боис, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев