← Назад
Решение #631649 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
190111, Termiz sh, Istiqlol k. 67-uy
190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67
Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Термиз шаҳри
2023 йил 16 март
4-1901-2301/1002-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев, даъвогар –
“SUV TA`MINOTI VA OQOVA SUV OBYEKTLARI BO`YICHA INJINIRING
KOMPANIYASI” унитар корхонаси Сурхондарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг, жавобгар – “OTABEK-S” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни,
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – “SUV TA`MINOTI VA OQOVA SUV OBYEKTLARI BO`YICHA
INJINIRING KOMPANIYASI” унитар корхонаси Сурхондарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – “OTABEK-S” масъулияти чекланган
жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар) 5791248 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2023 йил 16 мартда иш бўйича медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шунга кўра, даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши
лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни
17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши керак.
Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан
тўланган 30000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши
лозим.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
2
а ж р и м қ и л д и:
Даъвогар – “SUV TA`MINOTI VA OQOVA SUV OBYEKTLARI BO`YICHA
INJINIRING KOMPANIYASI” унитар корхонаси Сурхондарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар унинг устидан апелляция тартибида
шикоят (протест) беришлари мумкин.
Д.Жумаев