← Назад
Решение #631705 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 69 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2213/48440-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья А.Пайғамов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Л.Кариева
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “Forward Smart Servise” масъулияти чекланган
жамияти вакиллари Ж.Санжаров (тугатиш бошқарувчиси), Д.Жураева
(2022 йил 13 декабрдаги 13/12-сонли ишончнома), “IDEAL INTER
BIZNES” масъулияти чекланган жамияти вакили С.Ташходжаев
(2022 йил 12 декабрдаги ишончнома) иштирокида “Forward Smart
Servise” масъулияти чекланган жамиятининг “IDEAL INTER BIZNES”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори устидан берилган “IDEAL
INTER BIZNES” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2102/1145-сонли
иқтисодий иши бўйича 2021 йил 26 августда қабул қилинган ҳал қилув
қарори билан “Forward Smart Servise” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) (СТИР: 303389408)
банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Суднинг 2022 йил 15 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг
тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчи Ж.Санжаров тайинланган.
Даъвогарнинг
тугатиш
бошқарувчиси
томонидан
хизмат
кўрсатувчи банк томонидан тақдим қилинган пул маблағлари айланма
ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилиниши натижасида,
даъвогар томонидан “Ideal Inter Biznes” масъулияти чекланган
жамиятининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) божхона
тўловлари учун 48 500 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб
берилганлиги аниқланган.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда пул
маблағлари жавобгар томонидан даъвогарга қайтариб берилганлиги
тўғрисида маълумотлар бўлмаганлиги боис, жавобгарга талабнома
билан мурожаат қилинганлиги, бироқ жавобгар томонидан талабномага
жавоб берилмаганлиги, мазкур ҳолатда жавобгарнинг божхона
тўловлари учун ўтказиб берилган пул маблағлари қарз ҳисобланиши
баён қилиниб, даъвогар фойдасига жавобгардан 48 500 000 сўм қарзни
ундириш сўралган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 48 500 000 сўм қарз ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори
билан жавобгарнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилган,
биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори
бекор қилинган, иш бўйича янги қарор қабул қилинган, даъвогарнинг
даъво аризаси қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига
48 500 000 сўм қарз ундирилган, жавобгардан республика бюджетига
ишни биринчи инстанцияси судида кўриб чиқиш билан боғлиқ
970 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига 24 000 сўм почта харажати ундирилган,
жавобгардан республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси
судида кўриб чиқиш билан боғлиқ 485 000 сўм давлат божи ва
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
24 000 сўм почта харажати ундирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган
важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Судлов
ҳайъати
даъвогар
ва
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларни бекор қилишни ва
ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни
лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 26 августдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш очилган (4-1102-2102/1145-сонли
иш).
Суднинг 4-1102-2102/1145-сонли иш бўйича чиқарилган 2022 йил
15 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
суд бошқарувчи Ж.Санжаров тайинланган.
Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига
48 500 000 сўм тўловни ундириш учун асос сифатида тарафлар ўртасида
молиявий ёрдам тўғрисидаги шартнома тузилганлиги, даъвогарга
хизмат кўрсатувчи банк томонидан тақдим этилган пул маблағлари
айланма харакати тўғрисида маълумотнома таҳлил этилганлиги,
жавобгарнинг даъвогар олдида 48 500 000 сўм қарзи мавжудлиги
кўрсатилган.
Судлар даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш ва
жавобгардан даъвогар фойдасига 48 500 000 сўм қарзни ундиришда
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил
14 апрелдаги 8/05-2201104-сонли хатига асосланган. Ушбу хатда
даъвогар жавобгар учун 48 500 000 сўм тўловни қайси санада ва қайси
ҳужатлар асосида амалга оширганлиги қайд этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
69-моддасига мувофиқ, агар суд мавжуд далиллар етарли эмас деб
ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни
таклиф қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Иш ҳужжатларида даъвогар жавобгарга 48 500 000 сўм пул маблағи
ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи бирор бир далил мавжуд эмас.
Судлар томонидан жавобгарнинг даъвогарга 48 500 000 сўмни
қайтариш мажбурияти юзага келганлигини моддий ҳуқуқ нормалари
билан асослантирилмаган, даъвогар ва жавобгардан молиявий ёрдам
тўғрисидаги шартнома, даъвогарга хизмат кўрсатувчи банк томонидан
тақдим этилган пул маблағлари айланма харакати тўғрисида
маълумотнома талаб қилиб олинмаган ва ўрганиб чиқилмаган, иш учун
аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос
мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни
янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига
юборишга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 22 декабрдаги қарорини бекор қилишни, ишни
янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни,
жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда:
- иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши;
- суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши:
- иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши
лозим бўлади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий
судига юборилсин.
Ушбу иш бўйича берилган 2022 йил 22 декабрдаги ижро варақалари
бўйича ундирув бекор қилинсин.
“IDEAL INTER BIZNES” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев