Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2208/50593 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHEF CATERING" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BARAKA OMAD FERUZA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043903 Claim ID 3163189 PDF Hash b512b127d27662bb... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2208/50593-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ю.Фозилова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Эргашев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 15 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Chef Catering” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Валиқузиев (2023 йил 11 январдаги 1-сонли ишончнома), “Baraka Omad Feruza” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Эргашев (2022 йил 7 ноябрдаги 6-сонли ишончнома) иштирокида “Chef Catering” масъулияти чекланган жамиятининг “Baraka Omad Feruza” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори устидан “Baraka Omad Feruza” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Akfa Food Services” масъулияти чекланган жамияти ва “Baraka Omad Feruza” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 22 июлда ОП/182-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, “Akfa Food Services” МЧЖ жавобгарнинг топшириғига асосан жавобгар ходимларини овқатлантиришини ташкил этиш хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кейинчалик “Akfa Food Services” масъулияти чекланган жамиятининг номи “Chef Catering” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўзгартирилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 14 269 002,01 сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ходимларини овқатлантириш ташкил этилганлиги, жавобгар тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида 14 269 002,01 сўм қарздорлиги қолганлиги, ушбу қарздорлик тўланмаётганлиги важлари билан даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 14 269 002,01 сўм қарз ва 7 134 501,01 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 269 002,01 сўм қарз, 4 500 000 сўм пеня, 428 070,06 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 18 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 22 июлда ОП/182-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарнинг буюртманомаларига асосан жавобгар ходимларини овқатланишларини ташкил этиш хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.4-бандида озиқ-овқатлар (таомлар) менюси ва қиймати шартноманинг иловаси ҳисобланган хизмат кўрсатиш тартиби ва қийматни келишиш баённомасида кўрсатилганлиги қайд этилган. Шартноманинг 1.6-бандида тарафлар томонидан ҳисоб-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномалари имзоланганидан сўнг хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланиши белгиланган. Шартноманинг 1.7-бандида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган электрон ҳисоб-фактура жавобгар томонидан 10 календарь куни ичида тасдиқланиши ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этилиши лозимлиги, агар бу муддат ичида жавобгар электрон ҳисоб-фактурани тасдиқламаса ёки рад этмаса, у тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. Биринчи инстанция суди 2022 йил 20 январдаги 1 518 000,51 сўмлик ОП142-сонли ҳисоб-фактурага, 2022 йил 31 январдаги 2 277 000,76 сўмлик ОП197-сонли ҳисоб-фактурага, 2022 йил 10 февралдаги 828 000, 28 сўмлик ОП322-сонли ҳисоб-фактурага, 2022 йил 20 майдаги 9 646 000,46 сўмлик ОП1706-сонли ҳисоб-фактурага асосланиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 269 002,01 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида тўхтамга келган. Жавобгар томонидан ўз тушунтиришларида ва апелляция шикоятида 3 817 300 сўмлик хизмат кўрсатилганлиги, ҳисоб-фактуралар адашиб тасдиқланганлиги тўғрисида важлар келтирилган бўлса-да, судлар томонидан жавобгарнинг ушбу важлари текширилмаган, иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган, даъвогар жавобгарнинг қайси манзилида овқатланишни ташкил этиш хизматларини кўрсатганлиги ва ушбу кўрсатилган хизматлар жавобгарнинг қайси ваколатли ходими томонидан қабул қилинганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 3 февралда электрон шаклда юборилган 2022 йил 31 январдаги 2 277 000,76 сўмлик ОП197-сонли ва 2022 йил 15 февралда электрон шаклда юборилган 828 000 сўм 28 тийинлик ОП322-сонли ҳисоб-фактурада жавобгарнинг раҳбари Эргашева Феруза Ширинбоевна кўрсатилган бўлса-да, ҳисоб-фактура Ширинбоев Умиджон Ширинбоевич томонидан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасида исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шартноманинг 1.6-бандида тарафлар томонидан ҳисоб-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномалари имзоланганидан сўнг хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланиши белгиланган бўлса-да, даъвогардан бажарилган ишлар далолатномалари талаб қилиб олинмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Бундан ташқари, даъвогарга “Фарма парк” объекти бўйича берилган буюртманомаларда тўловчи сифатида “WHITECITY CONSTRUCTION” Компанияси кўрсатилган бўлса-да, “WHITECITY CONSTRUCTION” Компаниясидан вакил чақиртирилиб, ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Шунингдек, жавобгар ишчи-ходимлари “Фарма парк” ва “Архитектура институти” объектларида ишлаган ёки ишламаганлигига аниқлик киритилмаган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важларига ҳуқуқий баҳо бериш, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш учун “Юнусобод Архитектура институти” объекти бўйича буюртманомаларни имзолаган А.Атамухамедов ва Ш.Норбековлардан ҳамда “Фарма парк” объекти бўйича А.Атахаджаев ва Д.Остапенколарнинг тушунтиришлари олинмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 18 январдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Ушбу иш бўйича берилган 2023 йил 25 январдаги ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин. “Baraka Omad Feruza” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев