Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2116/190 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро вилоят божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый BGP Inc. China National Petroleum Corporation (Хитой) доимий муассасаси
Source ID 1046033 Claim ID 3094907 PDF Hash e52efdcbb116879f... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Божхона кодексининг 65-моддаси Божхона кодекси 65 code_article
Божхона кодексининг 66-моддаси Божхона кодекси 66 code_article
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2116/190-сонли иқтисодий иш Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья – Р.Рашидов Апелляция инстанциясида ажрим қабул қилган судья – К.Давлетова Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 15 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, Бухоро вилоят божхона бошқармаси вакиллари О.Очилов, Ф.Мирадизов (2021 йил 1 декабрдаги 01-4/7-6079-сонли ишончнома), “BGP Inc. China National Petroleum Corporation” доимий муассасаси вакиллари И.Шамшудинов (2023 йил 21 февралдаги ишончнома), С.Абдуллаев (2023 йил 21 февралдаги ишончнома), Хитой Халқ Республикаси фуқаролари Al Xiolin (2023 йил 21 февралдаги ишончнома), Pei Rengul (2023 йил 21 февралдаги ишончнома), иштирокида, Бухоро вилоят божхона бошқармасининг жавобгар “BGP Inc. China National Petroleum Corporation” доимий муассасасидан 800 165,9 АҚШ доллари миқдорида даврий божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида юритилган иш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 12 январдаги қарори устидан “BGP Inc. China National Petroleum Corporation” томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Бухоро вилоят божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар ёки Бошқарма деб юритилади)нинг жавобгар “BGP Inc. China National Petroleum Corporation” доимий муассасаси (бундан буён матнда доимий муассаса деб юритилади)дан 800 165,9 АҚШ доллари миқдорида даврий божхона тўловларини ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 7 сентябрдаги ажрими билан ишга “BGP Inc. China National Petroleum Corporation” компанияси қўшимча жавобгар (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) сифатида жалб қилинган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 январдаги қарори билан Бухоро вилоят божхона бошқармасининг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинади ҳамда янги қарор қабул қилиниб, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига 800 165,9 АҚШ доллари миқдорида божхона тўлови ундирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилмаганлиги, иш ҳолатларига тўлиқ баҳо берилмаганлиги каби важлари келтирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 январдаги қарорини бекор қилиш сўраган Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, ҳамда иш бўйича Бош прокуратурага хусусий ажрим чиқаришни сўрашди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, жавобгар доимий муассаси томонидан 2018-2020 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга ошириш учун четдан ўз номига олиб келинган товарлар даъвогарнинг “Бухоро” ТИФ божхона постида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармонига асосан даврий божхона туловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда: 06006/31.05.2018/0002464, 06006/01.06.2018/0002490, 06006/04.06.2018/0002525, 06006/04.06.2018/0002526, 06006/04.06.2018/0002538, 06006/04.06.2018/0002544, 06006/05.06.2018/0002555, 06006/05.06.2018/0002560, 06006/05.06.2018/0002562, 06006/05.06.2018/0002564, 06006/06.06.2018/0002587, 06006/09.06.2018/0002669, 06006/09.06.2018/0002670, 06006/15.06.2018/0002772, 06006/15.06.2018/0002773, 06006/16.06.2018/0002794, 06006/21.06.2018/0002881, 06006/25.06.2018/0003007, 06006/25.06.2018/0003008, 06006/29.06.2018/0003123, 06006/29.06.2018/0003124, 06006/11.07.2018/0003387, 06006/23.07.2018/0003670, 06006/03.08.2018/0003965, 06006/06.08.2018/0003998, 06006/15.08.2018/0004229, 06006/31.08.2018/0004661, 06006/08.09.2018/0004838, 06006/27.09.2018/0005356, 06006/13.10.2018/0005777, 06006/16.10.2018/0005888, 06006/29.10.2018/0006314, 06006/29.11.2018/0007223, 06006/19.12.2018/0007797, 06006/29.12.2018/0008192, 06006/16.01.2019/0000359, 06006/12.03.2019/0001999, 06006/16.03.2019/0002168, 06006/25.03.2019/0002387, 06006/26.03.2019/0002461, 06006/01.04.2019/0002658, 06006/24.06.2019/0005855, 06006/22.08.2019/0008229, 06006/23.08.2019/0008286, 06006/14.09.2019/0009197, 06006/22.09.2019/0009533, 06006/28.09.2019/0009900, 06006/30.09.2019/0010054, 06006/01.10.2019/0010117, 06006/05.10.2019/0010240, 06006/13.01.2020/0000218, 06006/13.01.2020/0000219, 06006/20.03.2020/0001953-сонли - божхона юк декларация (53 та БЮД)лар билан “вактинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган. Ўзбекистонн Республикаси Президентининг “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги 2020 йил 19 июндакги ПФ-6011-сонли Фармони (бундан буён матнда ПФ-6011-сонли Фармон деб юритилади) билан ПФ-2598-сонли Фармоннинг 4-бандига ўзгартириш киритилиб, унга мувофиқ 2020 йил 1 октябрдан бошлаб нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этилмаган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина –ускуналарни, моддийтехника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида қўшилган қиймат солиғи тўлашлари белгиланиши натижасида жавобгар номига “вактинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган товарлар 2020 йил 1 октябрь кунига қадар бошқа божхона режимига расмийлаштирилмаганлиги учун даъвогар 2021 йил 3 март ҳолатига 800 165,9 АҚШ доллар миқдорида даврий божхона тўловлари ҳисобланган ва жавобгарга ушбу қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини тўлаш бўйича талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари тўланмагач, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан жами 800 165,9 АҚШ доллар божхона тўловларини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди жавобгар Бошқарма Мониторинг гуруҳининг 2021 йил 19 мартдаги хулосасининг жавобар ҳисобидан 2021 йил 3 март ҳолатига 800 165,9 АҚШ доллар миқдорида даврий божхона тўловлари ундириш тўғрисидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ариза билан маъмурий ишлар бўйича Бухоро туманлараро судига мурожаат қилганлиги, маъмурий ишлар бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил 19 июлдаги 5-2001-2103/472-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Бошқарма Мониторинг гуруҳининг 2021 йил 19 мартдаги хулосаси жавобар ҳисобидан 2021 йил 3 март ҳолатига 800 165,9 АҚШ доллар миқдорида даврий божхона тўловлари ундириш тўғрисидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топилган ва Бухоро вилоят маъмурий суднинг 2021 йил 24 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (кейинги матнда Божхона кодекси деб юритилади) 61-моддасига кўравақтинча олиб кириш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади ва божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади. Божхона кодексининг 65-моддасига мувофиқ вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қўлланилади. Бундай товарларнинг рўйхати ва озод этиш шартлари, шунингдек вақтинча олиб кирилган товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлаш бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Божхона кодексининг 66-моддасига мувофиқ даврий божхона тўловлари товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимида турган ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун, ушбу товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасининг беш фоизи миқдорида чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилади. Юқорида кўрсатилганларга асосан жавобгар номига олиб келинган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармонига асосан дастлаб даврий божхона тўловларидан имтиёз қўлланилиб “вақтинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларациялари 2020 йил 1 октябрга қадар бошқа божхона режимларига расмийлаштирилмаганлиги ва қўшилган қиймат солиғи тўланмаганлиги ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топганлиги сабабли, судлов ҳайъати Бошқарманинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилиб, Бошқарманинг даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгардан 800 165,9 АҚШ долларини ундиришни лозим топди. Судлов ҳайъати жавобгарнинг эътирозлари билан келишмайди. Сабаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона божлари са солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2016 йил 20 июндаги 212-сонли қарори билан 1-банди “в” кичик бандида вақтинча олиб кириш божхона режимига олиб кириладиган товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун-ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ божхона божидан ва солиқлардан озод қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сон Фармони билан 2020 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармонининг 4-бандига мувофиқ нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этилмаган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина - ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида қўшилган қиймат солиғи ундирилиши белгиланган. Шу боис Бошқарма 2021 йил 3 март ҳолатига даврий божхона тўловлари ҳисобланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 декабрдаги қарори билан 5-2001-2103/472-сонли иш бўйича қабул қилинган маъмурий ишлар бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят маъмурий суднинг 2021 йил 24 августдаги қарори бекор қилинган ҳамда жавобгарнинг Бошқарманинг 2021 йил 19 мартдаги хулосасининг жавобар ҳисобидан 2021 йил 3 март ҳолатига 800 165,9 АҚШ доллари миқдорида даврий божхона тўловлари ундириш тўғрисидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича иш юритиш тугатилган. Шу боис, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида асосли ва қонуний қарор қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Жавобгар вакили томонидан суд мажлисида мазкур иш доирасида айбдор мансабдор шахсларга нисбатан хусусий ажрим чиқариб, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасига юбориш сўралди. ИПК 200-моддасининг биринчи ва иккинчии қисмларига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи 6 Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосномасини мухокама қилиб, мазкур илтимоснома асослантирилмаганлиги ва қайси мансабдор шахсга, қандай асосларга кўра чиқариш лозимлиги тўғрисида тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “BGP Inc. China National Petroleum Corporation”нинг иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига даъвогарнинг айбдор мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “BGP Inc. China National Petroleum Corporation”нинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари В. Сатторова Р. Хайдаров