← Назад
Решение #631708 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1904-2201/1434-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – С.Аллабердиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Махаммадиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, жавобгар
вакили А.Каримов (2023 йил 1 февралдаги ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Қизириқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “Сурхондарё Агрохизмат” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулкни сотиш шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Қумқўрғон
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори ва
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 3 ноябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Қизириқ пахта
тозалаш” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Сурхондарё Агрохизмат”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасидаги 2019 йил 1 октябрда тузилган
1-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан “Ўзпахтасаноат” АЖ низо предметига нисбатан
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 августда қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 3 ноябрдаги қарори билан Қумқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти
берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво талабини тўлиқ
рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги, кўчмас мулкни сотиш
шартномаси давлат рўйҳатидан ўтмаганлигини билдириб, иш бўйича қабул
қилинган суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Даъвогар ва “Ўзпахтасаноат” АЖ суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар ва “Ўзпахтасаноат” АЖ
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, кўйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг
“Пахта-тўқимачилик
ишлаб
чиқаришларини
янада
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил
19 сентябрдаги 744-сонли қарорининг 7-бандида “Ўзпахтасаноат” АЖ,
“Ўзтўқимачиликсаноат”
уюшмаси
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитасининг ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ пахта тозалаш
корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик
ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг
2-бандида назарда тутилган шартлар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришлари ташкилотчиларига инвестициялар киритган ҳолда, 5 йил
муддатда бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан
баҳолаш қийматида сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши белгиланган.
Қарорнинг 2-иловасида даъвогарга тегиши объект жавобгарга сотилиши
белгиланган.
Ушбу қарор асосида томонлар ўртасида 2019 йил 01 октябрдаги 01-сонли
кўчмас мулкни сотиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Сотувчи” Қизириқ тумани, Рабатак
ҚФЙда жойлашган “Қизириқ пахта тозалаш” АЖнинг ва унга қарашли 2 та
пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар (асбобусканалар)ни мулкий мажмуа сифатида “Сотиб олувчи”га мулк қилиб
топширишлиги, “Сотиб олувчи” эса ушбу “объект”ни қабул қилиб олиш ва
шартномада кўрсатилган “объект”нинг баҳосини белгиланган тартибда ва
муддатларда “Сотувчи”га бозор қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар ўзига тегишли объекни жавобгарга мулк
қилиб топшириши, жавобгар эса шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган
тартибда ва муддатларда объект қийматини тўлаши лозим бўлган.
Шартноманинг 2.1-бандида ҳамда тўлов муддатлари кўрсатилган
2-иловасида объектнинг баҳоси 9 733 197 301,17 сўм (қўшилган қиймат
солиғисиз) деб белгиланган.
Сотиб олувчи томонидан шартномада кўрсатилган объект ҳақи
тўланмаганлигини асос қилиб, Палата даъвогар манфаатида юқорида
кўрсатилган даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер участкалари ва
бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека,
узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат
рўйхатидан ўтказилиши керак.
Томонлар ўртасида тузилган шартнома кўчмас мулк билан боғлиқ бўлсада, ушбу шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Қолаверса, шартноманинг
9.4-бандида ҳам мазкур шартнома тегишли тартибда расмийлаштирилиб,
давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб қонуний кучга кириши белгиланган.
ФК 112-моддасининг биринчи қисмида битимнинг нотариал шаклига ёки
уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқариши, бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаслиги
белгиланган.
Ушбу кодекс 114-моддасида битимлар ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари
тўғрисидаги умумий қоидалари белгиланган бўлиб, унинг биринчи қисмга кўра
ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган
оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган
пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Мазкур ҳолатда томонлар ўртасида тузилган шартнома давлат
рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли у (шартнома) ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
Бундай ҳолатда биринчи инстанция суди жавобгар томонидан шартнома
шартлари жиддий равишда бузилган деб топиб, даъвони қаноатлантириш,
апелляция инстанция суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида барвақт хулосага келган.
Судлов ҳайъати, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги ҳамда суд қарорларида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги сабабли судларнинг хулосалари билан қуйидаги
асосларга кўра келишмайди.
Жумладан, ФК талабига кўра кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар давлат
рўйхатидан ўтказилиши белгиланган ва ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Давлат кадастр палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Қизириқ туман
филиалининг 2023 йил 6 январдаги 06-06/3-сонли хатида тарафлар ўртасида
тузилган 2019 йил 1 октябрдаги шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлиги
маълум қилинган.
Бундан кўринадики, судлар низо юзасидан қарор қабул қилишда иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул
қилишга сабаб бўлган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб,
даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 1 октябрдаги
1-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномани бекор қилиш талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Шунга кўра, даъво аризасини беришда олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, ишни биринчи
инстанцияда кўриш учун 3 000 000 сўм давлат божи даъвогардан республика
бюджетига ундириш, апелляция ва кассация шикоятлари учун олдиндан
тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 54 000 сўм почта харажатлари
даъвогардан жавобгарга ундириш, ҳамда ишни (биринчи ва апелляция
инстанцияларида) видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
150 000 сўм суд харажатларни даъвогардан Олий суди фойдасига ундириш,
мазкур иш юзасидан берилган ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилиш
лозим.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 301-303 ва 343-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 августдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Қизириқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “Сурхондарё Агрохизмат” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
берилган тарафлар ўртасидаги 2019 йил 1 октябрда тузилган 1-сонли кўчмас
мулкни сотиш шартномасини бекор қилиш даъво талабини қаноатлантириш рад
этилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
“Қизириқ пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан:
- “Сурхондарё Агрохизмат” масъулияти чекланган жамиятига 3 000 000
сўм давлат божи ва 54 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 150 000 сўм
харажат ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур иш юзасидан биринчи ва апелляция инстанцияси судлари
томонидан берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р. Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А. Абдуллаев
В. Сатторова