Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/262 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «Metall trade 571» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Agromir Buildings масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073405 Claim ID 3164556 PDF Hash bfc811ef108f2c90... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олганлиги сабабли ФКнинг 327-моддаси олганлиги сабабли ФК 327 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 313-моддаси ФКнинг 313 law
ФКнинг 315-моддаси ФКнинг 315 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 15 март 4-1405-2301/262-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси)нинг, жавобгар ХХХдан 2 620 497 120 сўм асосий қарз ва 372 613 152 сўм қўшимча фоиз, жами 2 993 110 272 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар ХХХ тугатиш бошқарувчиси А.Н., жавобгар вакиллари С.Ю., У.И. (2023 йил 3 мартдаги 1/03-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс ССС вакили Э.У. (раҳбар)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси) (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги 4-15042203/3219-сонли ҳал қилув қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомили жорий қилинганлиги, қарздор томонидан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларни, чекларни, харидорлар билан тузилган шартномаларни ҳамда хизмат кўрсатувчи банк муассасасидан олинган банк айланмалари тўғрисидаги маълумотларни солиштирганда, даъвогар жавобгарга 2 620 497 120 сўмлик сантехника маҳсулотлари етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаганлиги, жавобгарга йўлланган 04.01.2023 йилдаги 3219-1-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги, шунингдек ушбу пул маблағларини асоссиз ушлаб қолганлиги сабабли ФКнинг 327-моддасига асосан 372 613 152 сўм қўшимча фоиз ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 620 497 120 сўм асосий қарз ва 372 613 152 сўм қўшимча фоиз, жами 2 993 110 272 сўмни ундириш сўралган. Суднинг 2023 йил 15 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини қабул қилиш рад этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ХХХ тугатиш бошқарувчиси А.Н. ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили С.Юсупов даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, ўз тушунтиришида, даъвогар олдида қарздорлиги йўқлигини, дастлаб, ХХХ ва ССС ўртасида шартнома тузилганлигини, тўловлар СССга амалга оширилганлигини, аммо ССС ўз шартномавий мажбуриятини бажара олмаганлигини, шундан кейин ХХХ иштирокида уч томонлама келишув тузилиб, СССнинг ХХХ олдидаги қарздорлиги ХХХга ўтказилганлигини, шунга асосан ХХХ маҳсулотларни ХХХга етказиб берганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили Э.У. ўз тушунтиришида, дастлаб, ХХХ ва ССС ўртасида битим тузилганлигини, ушбу битим бўйича ХХХ СССнинг олдида қарздор бўлиб қолганлигини, кейин ХХХ ва ССС ўртасида шартномалар тузилиб, уларга асосан ХХХ СССга пул кўчириб берганлигини, ушбу шартномалар бўйича ССС ХХХдан қарздор бўлиб қолганлигини, шундан кейин ХХХ, ССС ва ХХХ иштирокида уч томонлама келишув тузилганлигини ва эндиликда қарздорлик СССдан ХХХга ўтганлигини, шу битимга асосан ХХХ ХХХга маҳсулот етказиб берганлигини, айни вақтда ҳам ХХХнинг СССдан 91 902 879,8 сўм қарзи борлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасидан аникланишича, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги 4-1504-2203/3219-сонли ҳал қилув қарорига асосан ХХХ банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш жорий қилинган, тугатиш бошқарувчиси этиб А.Н. тайинланган. ХХХ тугатиш бошқарувчиси А.Н. томонидан банкрот деб топилган корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил қилинган. Таҳлил натижаси ҳамда банк томонидан тақдим қилинган маълумотига асосан ХХХ томонидан ХХХга 2022 йил 21 февралдаги 46/1-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 1 245 793 856,90 сўмлик ва 2022 йил 21 февралдаги 40/1-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 1 374 703 263,30 сўмлик, жами 2 620 497 120,20 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 4 январ куни 3219-1-сонли талабнома юборилиб, етказиб берилган маҳсулотлари учун тўланиши лозим бўлган 2 620 497 120 сўм пул маблағларини даъвогарнинг ҳисоб рақамига қайтариш ва бу ҳақда тасдиқловчи хужжатларни тақдим этиш сўралган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунинг учун, даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгаран 2 620 497 120 сўм асосий қарз ва 372 613 152 сўм қўшимча фоиз, жами 2 993 110 272 сўмни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, ССС (Сотувчи) ва ХХХ (Сотиб олувчи) ўртасида 2022 йил 15 феврал куни 40-сонли (умумий суммаси 1 374 703 263 сўм) ва 2022 йил 18 феврал куни 46-сонли (умумий суммаси 1 245 793 857 сўм) олди-сотди шартномалари тузилган. Мазкур шартномаларга асосан “Сотувчи” “Сотиб олувчи”га сантехника маҳсулотларини етказиб беришни ўз зиммасига олган. Ушбу шартномаларга асосан “Сотиб олувчи” “Сотувчи”нинг ҳисоб рақамига жами 2 620 446 409 сўм кўчириб берган. Шундан сўнг, ССС – “Қарздор”, ХХХ – “Кредитор” ва ССС – “Қабул қилувчи кафил” ўртасида 2022 йил 15 феврал куни 40/1-сонли ҳамда 2022 йил 18 феврал куни 46/1-сонли “Қарздорликни кўчириш тўғрисида” келишувлар тузилган. ФКнинг 313-моддасига кўра, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди. Келишувларнинг 1-бандига кўра, “Кредитор” розилигига асосан “Қарздор” 2022 йил 15 феврал куни 40/1-сонли ҳамда 2022 йил 18 феврал куни 46/1-сонли шартномаларга асосан етказиб бериши лозим бўлган товарлар бўйича мажбуриятини “Қабул қилувчи кафил” зиммасига ўтказиш, “Қабул қилувчи кафил” эса мазкур шартнома бўйича мажбуриятни бажаришни ўз зиммасига олган. Мазкур келишувларнинг 2-бандига кўра, “Кредитор” шартнома бўйича “Қабул қилувчи кафил”дан жами 2 620 497 120 сўмлик товарларни ҚҚС билан етказиб бериш бўйича мажбуриятларини бажаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 315-моддасига кўра, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади. Юқоридаги келишувларга асосан “Қабул қилувчи кафил” “Кредитор”га 2022 йил 21 февралдаги 40/1-сонли ҳисобварақ-факурага асосан 1 374 703 263,30 сўмлик ва 2022 йил 21 февралдаги 46/1-сонли ҳисобварақфакурага асосан 1 245 793 856,90 сўмлик, жами 2 620 497 120,20 сўмлик сантехника маҳсулотларини етказиб берган. Демак, ХХХнинг ХХХ олдида қарздорлиги мавжуд эмас. Бу эса, ишдаги хужжатлар, яъни қарздорликни кўчириш тўғрисидаги келишув ва тўлов топшириқномалари билан ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 2 620 497 120 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли, уни асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси)нинг даъво аризасида жавобгар ХХХдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан маблағлардан асоссиз фойдаланганлиги учун 372 613 152 сўм қўшимча фоизни ундириш сўралган. Суд, даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси)нинг жавобгар ХХХдан 2 620 497 120 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаганлиги сабабли, даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан маблағлардан асоссиз фойдаланганлиги учун 372 613 152 сўм фоизни ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Чунки, жавобгар ХХХ даъвогар ХХХ томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун пул маблағларини СССга ўтказиб берган ва унинг маблағлардан асоссиз фойдаланмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар ХХХдан Республика бюджетига 59 862 205,44 сўм давлат божи; судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимига 30 000 сўм почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида 4-1405-2301/262 кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ХХХдан: - Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 59 862 205,44 сўм давлат божи; - судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимига 30 000 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.Мажидов