Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2102/1569 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KOMPAKT KOMFORT KONTAKT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "UNIVERSAL MONTAJ SBORKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055439 Claim ID 2783471 PDF Hash af536c869d50eb6c... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ртасидаги келишув битими ИПКнинг 132-моддаси ртасидаги келишув битими ИПК 132 law
ИПК 133-моддаси ИПК 133 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2102/1569-сонли иқтисодий иш судида ишни Биринчи инстанция кўрган судья А.Хаитбоев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Худояров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 15 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ вакили Ш.Акромов (2023 йил 14 мартдаги 27-сонли ишончнома асосида), “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ вакили Ж.Султонов (2023 йил 6 январдаги 2сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖнинг жавобгар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖдан 308 769 671 сўм асосий қарз, ўзганинг пул маблағидан фойдаланганлик учун 15 438 483 сўм фоиз ва 154 384 835 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 майдаги қароридан норози бўлиб “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки “Ёрдамчи пудратчи” деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар ёки “Бош пудратчи” деб юритилади)дан 308 769 671 сўм асосий қарз, ўзганинг пул маблағидан фойдаланганлик учун 15 438 483 сўм фоиз ва 154 384 835 сўм пеня ундиришни сўраган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 январдаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилинмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи Самарқанд ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ягона буюртмачи хизмати ишга жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори билан даьво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 252 577 282 сўм асосий қарз, ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 15 438 483 сўм, 5 360 315,3 сўм давлат божи ва 19 600 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб, олдиндан тўланган 4 211 544,49 сўм давлат божи даъвогарнинг зиммасида қолдирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 майдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг 15.438.483 сўм фоиз, 154.384.835 сўм пеня ундириш ва суд харажатларини тақсимлаш қисми бекор қилинган. Ҳал қилув қарорининг шу қисми бўйича янги қарор қабул қилинган. Жавобгар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖдан даъвогар “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ фойдасига 63 144 000 сўм пеня ундирилган. Пенянинг қолган қисмини ундириш рад этилган. Жавобгар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖдан даъвогар “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ фойдасига ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 15 438 483 сўм фоиз ундириш талаби рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили низони ўзаро келишув битими тузиш орқали ҳал этилганлигини маълум қилиб, суддан мазкур келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Жавобгар вакили ўзаро тузилган келишув битимни тасдиқлаб беришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тарафлар ўртасида 2023 йил 20 февралда тузилган келишув битимини тасдиқлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 131моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 20 февралда тузилган келишув битимининг 1-бандида жавобгар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ даъвогар “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ фойдасига 154 384 836 сўм асосий қарзни унинг банкдаги ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан тўлаб бериши; 2- бандида жавобгар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ томонидан 154 384 836 сўм асосий қарзни тўлаб бериш мажбурияти 2023 йил 1 май кунига қадар тўлиқ бажарилиши; 3- бандида даъвогар “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ жавобгар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖга нисбатан 154 384 835 сўм асосий қарзни, ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 15 438 483 сўм фоизни ва 154 384 835 см пеняни, барча суд ҳаражатларини (почта харажатлари, давлат божлари) ундириш талабларидан тўлиқ воз кечиши; 4-бандида даъвогар “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ томонидан тўланган давлат божи ва почта харажатлари ўз зиммасида қолирилиши, агар давлат фойдасига қўшимча давлат божи ёки почта харажати ёху видеоконференцалоқа харажатлари тўланиши лозим бўлса, барча суд харажатлари даъвогар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ томонидан тўланиши; 5-бандида келишув битими тарафлар томонидан ихтиёрий бажарилиши лозимлиги; 6-бандида суд томонидан тасдиқланган келишув битимида назарда тутилган муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг илтиимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилиши белгиланган. Судлов ҳайъати, тарафлар ўртасидаги келишув битими ИПКнинг 132-моддасида назарда тутилган келишув битимининг шакл ва мазмунига монанд ҳолда тузилганлиги, унинг шартлари қонунчиликка зид эмаслиги, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаслиги ва шарт асосида тузилмаганлигини аниқлаб, келишув битимини тасдиқлашни лозим топади. Ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божини тақсимлаш масаласи қуйидагича ҳал қилиниши лозим. Даъвогар томонидан ишни биринчи ва апелляция инстанциясида кўриш учун тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Жавобгар томонидан ишни кассация тартибида кўриш учун тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. ИПК 133-моддасининг еттинчи қисмига кўра, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак. Баён этилганларга кўра, келишув битими тасдиқланиши муносабати билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 майдаги қарори бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 130-133-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ ва “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ ўртасида: - жавобгар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ даъвогар “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ фойдасига 154 384 836 сўм асосий қарзни унинг банкдаги ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан тўлаб бериши; - жавобгар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ томонидан 154 384 836 сўм асосий қарзни тўлаб бериш мажбурияти 2023 йил 1 май кунига қадар тўлиқ бажарилиши; - даъвогар “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ жавобгар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖга нисбатан 154 384 835 сўм асосий қарзни, ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 15 438 483 сўм фоизни ва 154 384 835 см пеняни, барча суд ҳаражатларини (почта харажатлари, давлат божлари) ундириш талабларидан тўлиқ воз кечиши; - даъвогар “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ томонидан тўланган давлат божи ва почта харажатлари ўз зиммасида қолирилиши, агар давлат фойдасига қўшимча давлат божи ёки почта харажати ёху видеоконференцалоқа харажатлари тўланиши лозим бўлса, барча суд харажатлари даъвогар “UNIVERSAL MONTAJ SBORKA” МЧЖ томонидан тўланиши; - келишув битими тарафлар томонидан ихтиёрий бажарилиши лозимлиги; - суд томонидан тасдиқланган келишув битимида назарда тутилган муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг илтиимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилиши ҳақидаги шартлар асосида 2023 йил 20 февралда тузилган келишув битими тасдиқлансин. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 майдаги қарори бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Халмирзаев О. Б. Убайдуллаев