← Назад
Решение #631816 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1305-2101/970-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Д.Соатов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – С.Қувватов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“ASRORBEK BIZNES YULDUZI” масъулияти чекланган жамияти вакили –
А.Нарзиев (раҳбар), АТ “Алоқабанк” вакили - А.Мелибоев (2021 йил
9 августдаги 07-04/293-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқамасининг
АТ “Алоқабанк” манфаатида “ASRORBEK BIZNES YULDUZI” масъулияти
чекланган жамияти ва “NARZIQUL QODIRQULOV” хусусий корхонасидан
2 526 428 568 сўм кредит қарзи, 9 967 279,83 сўм кредит фоизи ундиришни
ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 январдаги қарори устидан
“ASRORBEK BIZNES YULDUZI” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқамаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) АТ “Алоқабанк” (бундан буён
матнда банк деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “ASRORBEK BIZNES YULDUZI” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) “NARZIQUL QODIRQULOV”
хусусий корхонасидан (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади)
2 526 428 568 сўм кредит қарзи, 9 967 279,83 сўм кредит фоизи ундиришни
ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Фориш туман иқтисодий судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Банкдан
республика бюджетига 50 727 917 сўм давлат божи ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 январдаги қарори билан
ҳал қилув қарори хулоса қисмининг иккинчи хатбошидаги банкдан
республика бюджетига 50 727 917 сўм давлат божи ундириш қисми МЧЖдан
республика бюджетига 50 727 917 сўм давлат божи ундирилсин - деб
ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилган.
МЧЖнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, МЧЖнинг банк олдида қарзи мавжуд бўлмаганлиги
банк маълумотномаси билан ўз тасдиғини топганлиги ҳақида важлар
келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш сўралган.
Суд муҳокамасида палата ва хусусий корхонадан вакил иштирок
этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини
тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок
этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор
қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, банк ва МЧЖ ўртасида 2018 йил 20 сентябрда
613-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк МЧЖга 48 ой
муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр, 18 фоиз устама тўлаш шарти билан, 2 дона
“HOWO Миксер CNG” (газовый, Увро 3) русумли юк автомашинаси
ва 5 дона “цементовоз” сотиб олиш учун 5 895 000 000 сўм кредит ажратиш,
МЧЖ эса белгиланган тўлов жадвали асосида кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида, МЧЖга тегишли кредит
ҳисобига сотиб олинаётган, “HOWО” ZZ5257GJBN4347C1C русумли,
2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 180857101427, шасси
рақами LZZ5BLSD4JW472847, ранги белый, давлат рақами 25 214 ОАА
бўлган автотранспорт воситаси, “HOWО” ZZ5257GJBN4347C1C русумли,
2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 180857101387, шасси
рақами LZZ5BLSD2JW472846, ранги белый, давлат рақами 25 217 ОАА
бўлган автотранспорт воситаси, хусусий корхонага тегишли бўлган Жиззах
вилояти, Ш.Рашидов тумани, “Жиззахлик” МФЙ ҳудудида жойлашган
“Умумий овқатланиш, байрам ва тантаналар мажмуаси” биноси гаровга
қўйилган.
Ўзбекистан Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
Кредит шартномасининг 2.6-бандига мувофиқ қарздор мазкур
шартномада назарда тутилган кредитни ва\ёки фоизларни тўлаш муддатини
бир кунга кечиктириган тақдирда, кредитор қарз мажбуриятларининг қолган
барча суммасини иегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
АТ “Алоқабанк” Жиззах филиалининг 2021 йил 18 октябрдаги
34-06-11/3176-сонли хатида МЧЖнинг 2021 йил 7 сентябрь ва 1 октябрь
кунлари ҳолатига МЧЖнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд
эмаслиги маълум қилинган бўлиб, даъво аризаси судга 2021 йил 7 октябрда
тақдим этилган санада ҳам МЧЖнинг кредит фоизидан муддати ўтган
қарздорлиги мавжудлиги ва ойлик тўловларни ҳам бир неча бор муайян
кунларга кечиктириб келганлиги ишдаги ҳужжатлар ҳамда МЧЖ
раҳбарининг кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топган.
МЧЖнинг 9 967 279,83 сўм кредит фоизи суд мажлисига қадар
бартараф этилган бўлиб, ушбу ҳолда муддатли 2 526 428 568 сўм кредит
қарзини муддатидан олдин ундириш мақсадга мувофиқ эмас.
Апелляция инстанцияси суди даъво аризаси билан судга мурожаат
қилинган вақтда муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги ва низо бартараф
этилганлиги, кредит қарздорликни муддатидан олдин ундириш учун асослар
етарли эмаслиги асоси билан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида биринчи инстанция суди қонуний тўхтамга келганлиги сабабли,
низони судгача етиб келишида МЧЖнинг айбини инобатга олиб, ҳал қилув
қарорининг банкдан республика бюджетига 50 727 917 сўм давлат божи
ундириш қисмини МЧЖдан республика бюджетига 50 727 917 сўм давлат
божи ундирилсин - деб ўзгартириш, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти суд
қарорининг фақат давлат божига оид қисми бўйича берилганлиги сабабли
давлат божи ундирмасликни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини МЧЖ зиммасида
қолдиришни, шунингдек суд мажлисини кассация инстанцияси судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм почта
харажатини МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 январдаги қарори ўзгаришсиз, “ASRORBEK BIZNES YULDUZI”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
кассация
шикояти
эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“ASRORBEK BIZNES YULDUZI” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев