← Назад
Решение #631819 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 120 | — | code_article | |
| кодекси | 14 | 8 | code_article | |
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | 14 | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2229/42272 -сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
судья Б.Абдурахимов кўрган
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Кеунимжаева
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
вакили О.Неъматов (ишончномага асосан), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
вакиллари Б.Баратов, Ш.Шабонов, Ф.Юсупов, Б.Исломов, Р.Эргашев
(ишончномаларга асосан) иштирокида, Йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Ўзбекистон темир
йўллари” АЖдан 1 200,8 млн. сўм қўшилган қиймат солиқ суммасини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги
қарори устидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
(бундан буён матнда даъвогар ёки инспекция деб юритилади)нинг 2022 йил
1 июндаги 00285-kt-сонли ва 2022 йил 17 июндаги 00369-kt-сонли
буйруқларига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2020 йил январьдекабрь ва 2021 йил январь-октябрь ойлари давомидаги фаолиятида
қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) тўғри
ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ
текшируви ўтказилган.
Текширув натижалари кўра 2022 йил 24 июнда далолатнома ва хулоса
расмийлаштирилиб, солиқ тўловчига 2020 йил январь-декабрь ойлари учун
775,9 млн. сўм ва 2021 йил январь-октябрдаги ойлари учун 424,9 млн. сўм
ҚҚС бўйича тафовут, хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида
талабнома юборилган, мазкур талабнома билан ҚҚСни ҳисобдан
чиқарилиши тавсия қилинган.
1
Жавобгар томонидан даъвогар талаби ихтиёрий бажарилмаганлиги
сабабли даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 200,8 млн. сўм ҚҚС суммасини
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 августдаги ажрими билан
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида 1) “Soft Plast Metall” МЧЖ,
2) “Yakkayog`och Trans” МЧЖ, 3) “Fayz elektro Komplekt” МЧЖ, 4) “Trust Whole”
МЧЖ, 5) “Business Insurance” МЧЖ, 6) “Qurilish Elektro Jihoz” МЧЖ, 7) “Shosh
Qurilish Invest” МЧЖ, 8) “Bukhara grand ta`minot” МЧЖ, 9) “Sifat Hamkor Biznes”
МЧЖ, 10) “El-Shop” МЧЖ, 11) “Solix Sifat Qurish” МЧЖ, 12) “Yangi Obod Grant
Sma” МЧЖ, 13) “Media Market” МЧЖ, 14) “Termiz Dizayn” МЧЖ, 15) “Nasaf
Universal Ta`minot” МЧЖ, 16) “Azizbek Service” МЧЖ, 17) “Alibek Olimjon
Maqsadlar Sari” МЧЖ, 18) “Story Mapro” МЧЖ, 19) “Urganch Texnika” МЧЖ,
20) “Aist Velo” МЧЖ, 21) “Ulugbek G`olibjon Yosh Tadbirkor” МЧЖ, 22) “Murodjon
Building Partner” МЧЖ, 23) “Aziya Allians Invest Finans Stroy” МЧЖ, 24) “Life
Almaz” МЧЖ, 25) “Best Supplier” МЧЖ, 26) “Xorazm Eko Business” МЧЖ,
27) “Inter Invest Klass” МЧЖ, 28) “Elit Savdogar” МЧЖ, 29) “Style Craft Dream”
МЧЖ, 30) “Kapital-Biznes-2020” МЧЖ, 31) “Guliston Sifat” МЧЖ, 32) “Omad
Elegant Lyuks Savdo” МЧЖ, 33) “Platinum Energiya” МЧЖ, 34) “Globus Invest Plus
Stroy” МЧЖ, 35) “Agroservice Savdogar” МЧЖ, 36) “Eligant-Fayz” МЧЖ, 37) “New
Trade Invest” МЧЖ, 38) “Mega Versal” ХК, 39) “Only You Star” МЧЖ, 40) “Eko
Effekt Dizayn” МЧЖ, 41) “Buxoro Istiqbol Savdo” МЧЖ, 42) “Marg`ilon Kristall”
МЧЖ, 43) “Azamat Savdogar” МЧЖ, 44) “Xorazm Yuksalish Savdo” МЧЖ,
45) “Invincible Business” МЧЖ, 46) “Bunyodkor Uy Qurilish Invest Ta`minot”
МЧЖ, 47) “Tagan Nuri Ezoz” МЧЖ, 48) “Parliament Trade Premium” МЧЖ,
49) “House Golden Stroy” МЧЖ, 50) “Geomax Techno House” МЧЖ, 51) “Zinnur
Omad” МЧЖ, 52) “Pitbull 27” МЧЖ, 53) “Mega Fayz Premium” МЧЖ жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 декабрдаги қарори билан Йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг апелляция шикояти
қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Даъвогар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясининг даъво талабини қаноатлантириш, жавобгар «Ўзбекистон
темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар Йирик солиқ
тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси орқали давлат
бюджетига 1 200 842 550 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш ҳақида
янги қарор қабул қилинган.
Апелляция инстанциясининг мазкур қароридан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда даъвогар
томонидан товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки
кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид
далиллар умуман исботланмаганлиги, даъвогар битимни ҳақиқий эмас деб
2
топиш тўғрисида судга мурожаат қилмаганлиги, апелляция инстанцияси
суди томонидан Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш ҳақидаги нормаларига зид равишда қарор қабул қилинганлиги, даъво
аризасида кўрсатилган суммаларни солиқ қарзи деб эътироф этилиши учун
жавобгар томонидан солиқ ҳисоботларида кўрсатилиши ёки солиқ органи
томонидан солиқ назорати тадбирлари солиқ текширувлари натижалари
бўйича қабул қилинган қарорлари натижасида вужудга келиши, даъво
аризасида кўрсатилган ҚҚС бўйича ҳисобот топширилмаганлиги ва солиқ
органининг мазкур мазмундаги қарори қабул қилинмаганлиги, яъни солиқ
қарзини вужудга келганлигига асослар мавжуд эмаслиги, даъвогар Солиқ
кодексининг 120-моддасига амал қилмаганлиги, яъни солиқ қарзини ўзи
ундириши лозим бўлгани ҳолда, мазкур қоидага амал қилмасдан судга
нотўғри мурожаат қилганлиги, мазкур ҳолатда иш судга таалуқли бўлмаса
низо бўйича иш юритиш тугатилиши белгиланганлиги, жавобгар ҚҚС бўйича
ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқни ўзининг контрагентларига
маҳсулот учун тўловни амалга оширган пайтда ўтказиб берганлиги ва ушбу
солиқни бюджетга тўлаш контрагентнинг мажбурияти ҳисобланиши, агар
ҚҚС суммаси жавобгардан ундириладиган бўлса жавобгар томонидан бир
солиқ икки маротаба тўланишини англатиши ва бу ҳолат солиқ
қонунчилигига мутлақо зид ҳисобланиши, мазкур ҳолатда даъвогар
бюджетга солиқ тўловини амалга оширмаган контрагентлардан ундириши
лозимлиги, даъвогар камерал солиқ текшируви якуни бўйича 2022 йил
14 июлда қабул қилинган 33/20-22162-сонли қарорда Солиқ кодекси
14-моддасининг 8-қисмига мувофиқ ҚҚС бўйича 1 200,8 млн. сўмни ҳисобдан
чиқариш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда судга даъво аризаси
киритиши белгиланган бўлса-да, судга солиқ қарзини ундириш юзасидан
мурожат қилиб, Солиқ кодексининг 14 ва 120-моддаларига зид равишда
даъво аризаси киритганлиги баён қилиниб, апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, иш юзасидан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилиш
сўралган.
Жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни қувватлаб,
даъвогар кўзбўямачилик учун тузилган деб ҳисоблаган битимлар суднинг
қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги, даъвогар Солиқ кодекси
нормаларига ва қонун ости ҳужжатларига риоя қилмаганлиги, бу мантиққа
тўғри келмайдиган ҳолатлиги, жавобгар бир маротаба ҚҚС суммасини тўлаб
қўйганлиги учун ушбу солиқни яна бюджетга тўлашга мажбур эмаслиги,
апелляция инстанцияси суди иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганмасдан, ишдаги
далилларга ва келтирилган асосларга баҳо бермасдан ноқонуний ва
адолатсиз қарор қабул қилганлиги, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарори тўғри қабул қилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни
сўрадилар.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни тан олмасдан,
шикоят асоссизлиги, жавобгар билан шартномавий муносабатларда
киришган контрагентларнинг кирим ҳужжатларида хисоб фактурада
кўрсатилган товар моддий бойликлар умуман мавжуд бўлмаганлиги,
3
(кўзбўямачилик учун тузилган) деб ҳисоблаш кераклиги, реализациядан
тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмасдан нақдлаштирилганлиги
аниқланганлиги, айрим контрагентларнинг масъул мансабдор шахслари
тегишли тартибда жавобгарликка тортилганлиги, айрим контрагентлар
банкрот деб эътироф этилиб тугатилганлиги, хисоб фактурада кўрсатилган
ҚҚС тўловлари амалга оширмаганлиги ва улар тўланган деб кўрсатилган
ҚҚС суммаси бюджетга келиб тушмаганлиги, жавобгар лозим даражада
эхтиёткорлик чораларини кўрмаганлиги сабабли товар нарҳи билан ҚҚС
суммасини контрагентларга тўлаб юборганлиги, апелляция инстанцияси
суди тўғри ва адолатли қарор қабул қилганлиги сабабли, шикоятни
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган шахслар вакиллари суд
мажлиси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Инспекциянинг 2022 йил
1 июндаги 00285-kt-сонли ва 2022 йил 17 июндаги 00369-kt-сонли
буйруқларига асосан жавобгарнинг 2020 йил январь-декабрь ва 2021 йил
январь-октябрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғини
тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ
текшируви ўтказилиши белгиланган.
Текширув натижалари кўра 2022 йил 24 июнда далолатнома ва хулоса
расмийлаштирилиб, солиқ тўловчига 2022 йил 27 июнда 1 200,8 млн. сўм
ҚҚС фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида
33/20-20592-сонли талабнома юборилган. Мазкур талабнома билан ҚҚСни
ҳисобдан чиқарилиши тавсия қилинган.
Мазкур ҳисобга олинган 1 200,8 млн. сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар
таҳлил қилинганда, жавобгар ва 53 та корхоналар билан 2020 йил январьдекабрь ва 2021 йил январь-октябрь ойлари давомидаги умумий суммаси
9 206 459 536 сўм, шу жумладан ҚҚС суммаси 1 200,8 млн. сўм бўлган
солиқларни ҳисобга олганлиги аниқланган.
4
Жумладан, “Sof plast metal” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 10 февралда 30/Т, 16-февралда 62/Т,
19 февралда 69/Т, 24 февралда 75/Т, 2 мартда 70/Т, 5 мартда 101/Т,
27 апрелда 230/Т-сонли, 10 майда 252/Т-сонли, 21 майда 281/Т-сонли,
11 июнда 10/с6-сонли, 15 июнда 12/с6-сонли, 13/с6-сонли, 18-июнда
20/с6-сонли, 24 июнда 38/с6-сонли, 5 июлда 5/с007-сонли ва 3 августда
9/с8-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар асосида 2021 йил
февраль-август ойларида 1606 дона (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари)
маҳсулотларга жами қиймати 125 070 017 сўмлик электрон ҳисобфактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб
кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
16 313 480 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Sof plast metal” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 7 843 800 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Yakkayog‘och trans” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 6 августда 142-сонли,
14 октябрда 89-сонли ва 21 октябрда 97-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил август ва
ноябрь ойларида 396 дона (авто эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва хўжалик
маҳсулотлари) маҳсулотларга жами қиймати 45 099 001 сўмлик электрон
ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб
кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган товарлар қийматидан
келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 5 882 478 сўм ҚҚСни
бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“Yakkayog‘och trans” МЧЖда Қашқадарё вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 6 026 100 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги сабабли, Қашқадарё вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
16 декабрдаги 4-1801-2103/3822-сонли ҳал қилув қарори билан ушбу жамият
банкрот деб топилган.
Шунингдек, “Fayz elektro komplekt” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 8 сентябрда 17/09-сонли ва
17 сентябрда 29/09-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил август ва
сентябрь ойларида 2580 дона (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари)
маҳсулотларга жами қиймати 49 873 258 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида,
сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 6 505 208 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
5
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 12 538 400 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги сабабли, Тошкент шаҳар ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
19 апрелдаги 4-1001-2204/9367-сонли ҳал қилув қарори билан “Fayz elektro
komplekt” МЧЖ банкрот деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Trust whole” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2019 йил 20 декабрда 36-сонли, 2020 йил
14 январда 6-сонли, 5 мартда 26-сонли, 25 мартда 68 сонли, 27 мартда
69-сонли, 15 апрелда 71-сонли, 16 апрелда 72-сонли, 20 апрелда 74-сонли,
21 апрелда 75-сонли, 24 апрелда 76-сонли, 6 майда 77-78-сонли, 12 майда
110-111-112-113-сонли, 25 майда 80-сонли, 27 майда 81-сонли, 23 июнда
171-сонли, 7 июлда 187-сонли, 8 июлда 188-сонли, 10 июлда 190-192-195сонли, 20 июлда 196-сонли, 23 июлда 218-сонли, 30 июлда 212-сонли,
28 августда 301-сонли ва 23 сентябрда 223-сонли шартномалар тузилган.
Ушбу шартномалар асосида 2020 йил январь-сентябрь ойларида
3906 дона (авто эҳтиёт қисмлар, маиший техника, компютер қисмлар,
қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) маҳсулотларга жами қиймати
2 238 266 144 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ
томонидан 291 947 758 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз
ҳисобга олинган.
“Trust whole” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 32 857 900 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги сабабли, Тошкент шаҳар ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 17 декабрдаги
4-1001-2105/47477-сонли ҳал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб
топилган.
Шунингдек, “Business-Insuranse” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 19 майда ш-244-сонли,
22 майда ш-93-сонли, 14 июнда ш-98-сонли, 3 июлда ш-105-сонли, 9 июлда
ш-108-сонли, 25 августда ш-511-сонли, 28 сентябрда ш-607, 29 сентябрда
ш-611 ва 2021 йил 14 январда ш-05-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил июньоктябрь ҳамда 2021 йил январь ойларида 31 дона (маиший техника ва
компютер қисмлар) маҳсулотларга жами қиймати 49 073 260 сўмлик
электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим
қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу
товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
6 400 860 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Business-Insuranse” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 8 720 500 000 сўм солиқ ва йиғимлар
6
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Qurilish elektro jihoz” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 20 мартда 57-сонли, 25 мартда
64-сонли, 6 майда 208-сонли, 7 майда 209-210-211-сонли, 8 майда
213-214-сонли, 2 июнда 87-сонли, 9 июнда 103-сонли, 3 июлда 117-сонли,
20 августда 433-434-435-сонли, 4 сентябрда 151-сонли, 7 сентябрда
154-сонли, 8 сентябрда 158-сонли, 17 сентябрда 168-сонли, 5 октябрда
186-сонли, 26 октябрда 214-сонли, 4 ноябрда 243-244-245-246-сонли,
18 декабрда 291-сонли, 2021 йил 20 январда 43-сонли ва 25 мартда
65-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил августдекабрь ва 2021 йил март ойларида 8792 дона (қурилиш ва хўжалик
маҳсулотлари) маҳсулотларга жами қиймати 801 731 715 сўмлик электрон
ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб
кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
104 573 704 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Qurilish elektro jihoz” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 37 491 700 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги сабабли, Тошкент шаҳар ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
18 мартдаги 4-1001-2213/7080-сонли ҳал қилув қарори билан ушбу жамият
банкрот деб топилган.
Шунингдек, “Shosh qurilish - invest” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 29 декабрда 215-сонли ҳамда
2021 йил 31 майда 154-155-сонли, 29 июнда 222-223-сонли, 5 июлда
225-сонли, 8 июлда 227-сонли ва 9 июлда 229-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил август ва
сентябрь ойларида 673 дона (компютер қисмлар, канцелярия товари,
қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) маҳсулотларга жами қиймати
83 800 000 сўм электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ томонидан 10 930 435 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Shosh qurilish-invest” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 14 587 200 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Bukhara grand ta`minot savdo” МЧЖ (сотувчи) ва
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 29 январда
20-сонли шартнома тузилган.
7
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил март ойида
12 616 880 сўм ҳар хил турдаги
товарларга (қурилиш материаллари)
электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим
қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
1 645 680 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
Бундан ташқари, “Bukhara grand ta`minot savdo” МЧЖ 2021 йил
23 июнда “Rabotak ta’minot-savdo” МЧЖ (СТИР 307915460) таркибига
қўшилган. “Rabotak ta’minot-savdo” МЧЖда Бухоро вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 17 573 100 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги сабабли, Бухоро вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
23 ноябрдаги 4-2001-2104/3942-сонли ҳал қилув қарори билан жамият
банкрот деб топилган.
Шунингдек, “Sifat hamkor biznes” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 3 декабрда 2017905-2017906сонли, 10 декабрьда 2042791-2042792-сонли, 21 декабрда 2080409-2080410сонли, 2021 йил 30 январда 2211787-сонли, 24 февралда 2296927-сонли ва
3 мартда 2320324-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил декабрь ва
2021 йил февраль-апрель ойларида 1007 дона (компьютер қисмлар ва
хўжалик маҳсулотлари) маҳсулотларга жами қиймати 110 291 451 сўм
электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим
қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу
товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
14 385 841 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Sifat hamkor biznes” МЧЖда Сурхондарё вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 6 259 800 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган, ушбу қарздорлик
тўланмаганлиги сабабли, Сурхондарё вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
9 мартдаги 4-1903-2201/91-сонли ҳал қилув қарори билан жамиятни
банкрот, деб эътироф этган.
Шунингдек, “El-shop” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ
(сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 19 августда 75738-сонли, 8 октябрда
139-сонли, 9 октябрда 146-сонли ва 22 октябрда 156-сонли шартномалар
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил октябрь
ойида 3566 дона (электр ва хўжалик маҳсулотлари) маҳсулотларга жами
қиймати 273 427 225 сўм электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган
ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу электр ва хўжалик маҳсулотлари қийматидан келиб чиқиб
8
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 35 664 421 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“El-shop” МЧЖда Тошкент шаҳар Бухоро вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 2 961 100 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги сабабли, Бухоро вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
21 июндаги 4-2005-2101/1045-сонли ҳал қилув қарори билан жамият
банкрот деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Solih-sifat qurish” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 27 июлда 55-М-сонли ва
30 июлда 70-М-сонли шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил июль ва
август ойларида 2677 дона (қурилиш материаллари) маҳсулотларга жами
қиймати 692 000 000 сўм электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ томонидан 90 260 870 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Solih-sifat qurish” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2022 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 14 523 200 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Yangi obod grant sma” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 3 июнда 66-сонли шартнома
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2020 йил 23 июнда
техник хизмат (самон преслаш) учун жами қиймати 17 054 730 сўм электрон
ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда техник хизмат кўрсатилган деб
ҳисобга олган. Ўз ўрнида, ушбу кўрсатилган хизмат қийматидан келиб чиқиб
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 2 224 530 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
Бундан ташқари, “Yangi obod grant sma” 2021 йил 18 майда “Aziya grandmir” МЧЖ (СТИР 308188353) таркибига қўшилган.
“Aziya grand-mir” МЧЖда Сурхондарё вилояти ДСБ томонидан
2022 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 1 197 300 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Media-Market” МЧЖ(сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 30 июлда 1606638-1606641-сонли
шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил 5 августда
10 000 дона ҳимоя маскани жами қиймати 16 000 000 сўмлик электрон ҳисобфактуралар расмийлаштирган ҳамда товарни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз
ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товар қийматидан келиб чиқиб
9
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 2 086 957 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“Media-Market” МЧЖда Сирдарё вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 179 900 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Termiz Dizayn” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 20 апрелда 62-сонли, 27 апрелда
64-сонли, 28 майда 66-сонли, 29 июнда 77-сонли, 7 июлда 91-сонли ва
16 ноябрда 120-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар асосида
2020 йил апрель-ноябрь ва 2021 йил апрель ойларида 2361 кг ҳамда
6732 дона озиқ-овқат маҳсулотлари, 13225 дона чинни идишлар ва
117 кв. метр гилам маҳсулотларга жами қиймати 57 776 031 сўмлик электрон
ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб
кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
7 536 004 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Termez Dizayn” МЧЖда Сурхондарё вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига ҳамда жамият томонидан тақдим
этилган ҳисоботларга асосан 1 888 300 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича
солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга тўланмаганлиги
сабабли, Бухоро вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат қилган. Термиз
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 февралдаги 4-1901-2101/184сонли ҳал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб топилган.
Шунингдек, “Nasaf-Universal ta’minot” МЧЖ(сотувчи) ва “O‘zbekiston
temir yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 16 сентябрда
945596-сонли ва 26 ноябрда 145115-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил сентябрь
ва ноябрь ойларида 1541 дона автомобил эҳтиёт қисмларга жами қиймати
39 323 859 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ томонидан 5 129 199 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олган.
“Nasaf-Universal ta’minot” МЧЖ томонидан 2020 йил учун тақдим этган
қайта ҳисоботлар натижасида 580 800 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича
қўшимча
солиқ
ҳисобланганлиги,
ушбу
қарздорлик
бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Azizbek Service” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 1 августда 48-сонли шартнома
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2020 йил сентябрь
ойида жами қиймати 11 494 641 сўм бўлган хизматлар (лифт таъмирлаш)
учун электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда техник хизмат
кўрсатилган деб ҳисобга олган. Ўз ўрнида, ушбу кўрсатилган хизматлар
10
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
1 499 301 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Azizbek Service” МЧЖ 2020 йил учун тақдим этган қайта ҳисоботлар
натижасида 2 093 600 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ
ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга тўланмаганлиги сабабли,
солиқ органи судга жавобгарни банкрот деб топишни сураб ариза билан
мурожаат қилган, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
25 октябрдаги 4-1601-2103/3325-сонли ҳал қилув қарори билан “Azizbek
Service” МЧЖ банкрот деб эътироф этган.
Шунингдек, “Alibek Olimjon Maqsadlar Sari” МЧЖ (сотувчи) ва
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 19 апрелда
202-сонли, 10 июнда 409-сонли ва 17 сентябрда 15/28-15/29-15/30-сонли
шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил сентябрь
ойида 875 дона (канцелярия товари, хўжалик ва қурилиш маҳсулотлари)
маҳсулотларга жами қиймати 540 990 184 сўмлик электрон ҳисобфактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб
кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
70 563 937 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Alibek Olimjon Maqsadlar Sari” МЧЖда Навоий вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 17 651 700 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Stroy Mapro” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 27 августда 26/08-сонли, 9 сентябрда
30/08-сонли, 15 сентябрда 35/09-сонли, 16 сентябрда 37/09-сонли,
18 сентябрда 34/09-сонли, 29 сентябрда 46/09-сонли, 7 октябрда
50/10-сонли, 12 октябрда 56/10-сонли, 15 октябрда 57/10-сонли,
16 ноябрда 96/11-сонли, 23 ноябрда 100/11-101/11-сонли, 11 декабрда
101/11-сонли, 23 декабрда 141/12-сонли ва 2021 йил 25 январда
20/01-сонли, 1 мартда 1/03-сонли, 2 апрелда 4/04-сонли, 8 апрелда
2439379-сонли, 4 майда 4/05-сонли, 1 июнда 1/06-сонли, 7 июлда
14/07-сонли ҳамда 5 августда 10-08-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил августдекабрь ва 2021 йил январь–август ойларида 5 214 дона (қурилиш ва
хўжалик маҳсулотлари) маҳсулотларга жами қиймати 268 272 491 сўмлик
электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим
қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу
товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
34 992 064 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Stroy Mapro” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 11 720 500 000 сўм солиқ ва йиғимлар
11
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги сабабли, Тошкент шаҳар ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 июндаги
4-1001-2205/19249-сонли ҳал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб
топилган.
Шунингдек, “Urganch Texnika” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 4 июлда 1514161-сонли,
10 июлда 26-сонли ва 17 августда 56-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2021 йил июльавгуст ойларида 320 дона (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари)
маҳсулотларга жами қиймати 34 201 918 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида,
сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 4 461 120 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“Urganch Texnika” МЧЖда Хоразм вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 1 688 200 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги сабабли, Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022-йил 1 апрелдаги
4-2201-2203/706-сонли ҳал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб
топилган.
Шунингдек, “Aist Velo” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ
(сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 4-октябрда 37-сонли шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил 4-октябрда
900 та қурилиш материалларига жами қиймати 49 404 000 сўмлик электрон
ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб
кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
6 444 000 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
Бундан ташқари, “Aist Velo” МЧЖ 2021йил 24-декабрда “Velo Shox
Guruh” МЧЖ (СТИР 308967680) таркибига қўшилган.
“Velo Shox Guruh” МЧЖда Фарғона вилояти ДСБ томонидан
2022-йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 30 902 900 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Ulug‘bek G‘olibjon Yosh Tadbirkor” МЧЖ (сотувчи) ва
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021йил 10-июлда
255-сонли шартнома тузилган. “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома
асосида 2021 йил июль ойида 150 дона (хўжалик маҳсулотлари)
маҳсулотларга жами қиймати 3 899 880 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида,
сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 508 680 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
12
“Ulug‘bek G‘olibjon Yosh Tadbirkor” МЧЖда Қашқадарё вилояти ДСБ
томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан
1 669 200 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган.
Ушбу қарздорлик суд ишни кўрган кунда ҳам тўланмаган.
Шунингдек, “Murodjon Building Partner” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston
temir yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 3-сентябрда 350-сонли
шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2020йил 30-сентябрда
21 дона (қурилиш материаллари) маҳсулотларга жами қиймати
14 080 000 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ томонидан 1 836 522 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Murodjon Building Partner” МЧЖда Сирдарё вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 8 225 300 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги сабабли, Сирдарё вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
8 июндаги 4-1201-2105/930-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот
деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Aziya Allians Invest Finans Stroy” МЧЖ (сотувчи) ва
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 11-майда 25-,
26-, 27-, 28- 29-, 30-, 31-, 32-, 33-, 34-, 35-, 36-, 37-, 38-, 39-, 40-, 41-, 42-, 43-, 44-,
45-, 46-, 47-, 48-, 49-, 50-, 51-сонли ва 14-майда 52-, 53-, 54-, 55-, 56-, 57-, 58сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2021 йил июнь
ойида 1286 дона (автомобил эҳтиёт қисмлари ва хўжалик маҳсулотлари)
маҳсулотларга жами қиймати 357 220 020 сўмлик электрон ҳисобфактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилинган деб
кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
46 593 916 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Aziya Allians Invest Finans Stroy” МЧЖда Бухоро вилояти ДСБ
томонидан 2022 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан
38 233 100 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ
ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга тўланмаганлиги сабабли,
Бухоро вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат қилган. Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 21 апрелдаги 4-2001-2101/1270-сонли ҳал
қилув қарори билан жамият банкрот деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Life Almaz” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ
(сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 11 декабрда 155555-сонли шартнома
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2020йил 11 декабрда
қурилиш маҳсулотлари учун жами қиймати 9 506 000 сўмлик электрон ҳисоб13
фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш материаллари)
кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу
товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
1 239 913 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олган.
“Life Almaz” МЧЖда Фарғона вилояти ДСБ томонидан 2022 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 4 249 700 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги сабабли, Фарғона вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13-январдаги
4-1502-2101/2338-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот деб
эътироф этилган.
Шунингдек, “Best Supplier” МЧЖ(сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 21 майда 70-сонли ва 2021 йил
13 мартда 14-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар асосида
жамият 2020 йил 22 майда ва 2021 йил 14 апрелда 2282 дона (қурилиш ва
компютер маҳсулотлари) маҳсулотга жами қиймати 26 959 570 сўмлик
электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган
деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
3 516 466 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Best Supplier” МЧЖда Тошкент вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 2 372 200 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Xorazm Eko Business” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 17 августда 83-сонли шартнома
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2020 йил 19 августда
19 метр қурилиш материалларига жами қиймати 6 693 000 сўмлик электрон
ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб
кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
873 000 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“Xorazm Eko Business” МЧЖда Хоразм вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 665 200 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги сабабли, Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
16 февралдаги 4-2201-2103/289-сонли ҳал қилув қарори билан жамият
банкрот деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Inter Invest Klass” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 7 октябрда М90-М91-сонли
шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2020 йил 20-октябрда
23 074 980 сўмлик 340 куб. метр қурилиш материалига электрон ҳисоб14
фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш материаллари)
кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу
қурилиш маҳсулотлари қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ томонидан 3 009 780 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз
ҳисобга олинган.
“Inter Invest Klass” МЧЖда Тошкент вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 1 183 000 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Elit Savdogar” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 10 майда 230-сонли, 21 декабрда
1348153-1348154-1348155-1348165-1348167-1348168-1348178-13481811348182-8183-сонли, 12-майда 1352341-1352995-сонли ва 17 майда 13658071305808-1365807-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил май ойида
117 дона (асосий воситалар ва автомобил эҳтиёт қисмлари) маҳсулотларга
жами қиймати 50 781 001 сўмлик электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган
ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатилган. Ўз ўрнида, сотиб олинган
деб кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ томонидан 6 623 609 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Elit Savdogar” МЧЖда Хоразм вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 629 600 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги сабабли, Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 28 октябрдаги
4-2201-2102/3723-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот деб
эътироф этилган.
Шунингдек, “Stylecraft Dream” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 29 сентябрда 285-сонли
шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2020 йил 29 сентябрда
кўрсатилган хизматлар учун жами қиймати 56 224 000 сўмлик электрон
ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда ушбу хизматларни бажарилган
деб кўрсатган. Ўз ўрнида, ушбу кўрсатилган хизматлар қийматидан келиб
чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 7 333 565 сўм ҚҚСни
бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“Stylecraft Dream” МЧЖда Фарғона вилояти ДСБ томонидан
2022 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 18 722 100 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Kapital-Bizness-2020” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 1 июнда 411-сонли, 16 июнда
470-сонли, 10 июлда 568-569-сонли, 25 августда 725-сонли, 17 сентябрда
803-сонли, 7 октябрда 876-878-сонли ҳамда 2021 йил 29 январда 102-сонли
шартномалар тузилган.
15
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил июньоктябрь ва 2021 йил январь ойларида 31 дона (маиший техника
маҳсулотлари) маҳсулотларга жами қиймати 6 980 000 сўмлик электрон
ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб
кўрсатилган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан
910 435 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“Kapital-Bizness-2020” МЧЖда Навоий вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 2 715 400 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Guliston Sifat” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 16 июнда 170-сонли шартнома
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2020 йил 3 июлда
30 000 кг (хўжалик товарлари) маҳсулотга жами қиймати 26 496 000 сўмлик
электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган
деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан
3 456 000 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Guliston Sifat” МЧЖда Сирдарё вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 658 300 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги сабабли, Сирдарё вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 8 июндаги
4-1201-2105/933-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот деб
эътироф этилган.
Шунингдек, “Omad Eligant Lyuks Savdo” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston
temir yo‘llari”АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 13 июнда
1438027- 1438017-сонли, 13 июлда 135-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ шартномалар асосида 2020 йил июньиюль ойларида 590 метр қурилиш материаллари (труба полиетилиновая) ва
13 дона автомобил эҳтиёт қисмларига жами қиймати 68 009 397 сўмлик
электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим
қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу
товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан
8 870 791 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Omad Eligant Lyuks Savdo” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 9 342 500 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги сабабли, Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
16 февралдаги 4-2201-2103/293-сонли ҳал қилув қарори билан жамият
банкрот деб эътироф этилган.
16
Шунингдек, “Platinum Energiya” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 13 ноябрда П/59-сонли,
17 ноябрда 24/2-154-сонли, 14 декабрда 147-сонли, 2021 йил 6 январда
126-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил ноябрьдекабрь ва 2021 йил январь ойларида маиший техника қисмлари учун жами
қиймати 135 975 741 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган
ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ томонидан 17 735 966 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Platinum Energiya” МЧЖда Сурхондарё вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 247 200 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Globus Invest Plus Stroy” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston
temir yo‘llari”АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 2 июнда 20-21-22-23сонли, 4 июнда 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31-сонли, 8 июнда 32-сонли, 9 июнда
33-34-сонли, 10 июнда 35, 36, 37, 38, 39, 40-сонли, 11 июнда 41-43-сонли ва
12 июнда 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 57-сонли шартномалар
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ шартномалар асосида жамият томонидан
2020 йил июн ойида 1024 дона маҳсулотларга (эҳтиёт қисмлар ва махсус
кийим бошлар) жами қиймати 877 329 036 сўмлик электрон ҳисоб-фактура
расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида,
сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб
“O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан 114 434 222 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“Globus Invest Plus Stroy” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 21 501 100 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги сабабли, Бухоро вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
4 мартдаги 4-2001-2104/207-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот
деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Agroservise Savdogar” МЧЖ(сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 30 июнда 82-сонли шартнома
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ шартнома асосида 2020 йил 30 июнда
14 дона (хўжалик товарлари) маҳсулотларга жами қиймати 3 519 917 сўмлик
электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим
қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу
товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан
5 676 511 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
17
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 1 994 900 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги сабабли, Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
28 октябрдаги 4-2201-2102/3737-сонли ҳал қилув қарори билан жамият
банкрот деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Eligant-Fayz” МЧЖ(сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 30 июнда 150013-сонли
шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ шартнома асосида 2020 йил июнда
5 дона (қурилиш материаллари) маҳсулотга жами қиймати 4 290 000 сўмлик
электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим
қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу
товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан
559 565 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“Eligant-Fayz” МЧЖда Хоразм вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига ҳамда жамият томонидан тақдим этилган
ҳисоботларга асосан 3 510 300 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлик
мавжуд. Жамият томонидан ушбу қарздорлик тўланмаганлиги сабабли,
Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат қилган. Урганч
туманлараро
иқтисодий
судининг
2021
йил
13
октябрдаги
4-2201-2102/3451-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот деб
эътироф этилган.
Шунингдек, “New-Trade-Invest” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 25 июнда 61-сонли, 29 июнда
53-08-сонли, 30 июнда 60-сонли, 23 июлда 52-сонли, 31 июлда 51-сонли,
10 сентябрда 101-172-сонли, 26 сентябрда 103-сонли, 13 октябрда 278-сонли
шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил июньоктябрда 27597 дона (тиббиёт, қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари)
маҳсулотга жами қиймати 206 273 605 сўмлик электрон ҳисоб-фактура
расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида,
сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 26 905 253 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“New-Trade-Invest” МЧЖда Сурхандарё вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 291 600 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган. Жамият томонидан ушбу
қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Сурхандарё вилояти ДСБ судга ариза
билан мурожаат қилган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
14 апрелдаги 4-1901-2201/385-сонли ҳал қилув қарори билан жамият
банкрот деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Mega-Versal” ХК (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ
(сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 27 июлда 54-сонли, 17 агустда 93-94-95-9618
97-98-сонли, 21 августда 106-сонли ва 15 сентябрда 115/1-сонли
шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил июльсентябрь ойларида ҳар хил турдаги автомобил эҳтиёт қисмларга жами
қиймати 27 434 797 сўмлик электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ томонидан 3 578 452 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Mega-Versal” ХКда Хоразм вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 4 145 900 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган. Жамият томонидан ушбу қарздорлик
тўланмаганлиги сабабли, Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 1 июлдаги
4-2201-2103/2046-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот деб
эътироф этилган.
Шунингдек, “Only You Star” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 30 сентябрда 95-сонли
шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида томонидан 2020 йил
30 сентябрда 9300 дона (қурилиш материаллари) маҳсулотга жами қиймати
50 140 000 сўмлик электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ томонидан 6 540 000 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Only You Star” МЧЖда Фарғона вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 3 534 400 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган. Жамият томонидан ушбу қарздорлик
тўланмаганлиги сабабли, Фарғона вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 2 ноябрдаги
4-1504-2103/1545-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот деб
эътироф этилган.
Шунингдек, “Eko-Effekt-Dizayn” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 21 сентябрда 43-сонли,
2 октябрда 72-сонли, 6 октябрда 44-сонли, 7 октябрда 48-сонли, 8 октябрда
81-83-сонли, 12 октябрда 38-сонли 15 октябрда 106-107-сонли, 19 ноябрда
162/1-сонли ва 25 ноябрда 38-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил октябрь
ва ноябрь ойларида 62 дона (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) маҳсулотга
жами
қиймати
114 013 762 сўмлик
электрон
ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида,
сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб
“O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан 14 871 360 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
19
“Eko-Effekt-Dizayn” МЧЖда Хоразм вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 5 651 300 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги сабабли, Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 17 августдаги
4-2201-2103/2667-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот деб
эътироф этилган.
Шунингдек, “Buxoro Istiqbol-Savdo”МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 25 мартда 5-сонли шартнома
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил мартда
136 дона (қурилиш метариаллари) маҳсулотга жами қиймати
10 632 751 сўмлик электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ томонидан 1 386 881 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Buxoro Istiqbol-Savdo” МЧЖда Бухоро вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 3 878 100 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган. Жамият томонидан ушбу
қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Бухоро вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
13 январдаги 4-2001-2105/4465-сонли ҳал қилув қарори билан жамият
банкрот деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Marg'ilon Kristall” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 30 октябрда 75-сонли
шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2020 йил октябрда
6645 дона (қурилиш материаллари) маҳсулотларга жами қиймати
34 500 000 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ томонидан 4 500 000 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Marg'ilon Kristall” МЧЖда Фарғона вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 11 681 000 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган. Жамият томонидан ушбу
қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Бухоро вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
30 августдаги 4-1504-2101/886-сонли ҳал қилув қарори билан жамиятни
банкрот деб эътироф этди.
Шунингдек, “Azamat-Savdogar” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 13 октябрда 1/1-сонли,
19 октябрда 33-34-сонли, 26 октябрда 81-сонли ва 17-ноябрда 24-сонли
шартномалар тузилган.
20
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил октябрьноябрь ойларида 660 дона (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) маҳсулотга
жами қиймати 24 646 250 сўмлик электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган
ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ томонидан 3 214 729 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Azamat-Savdogar” МЧЖда Хоразм вилояти ДСБ томонидан 2021йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 1 767 000 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган. Жамият томонидан ушбу қарздорлик
тўланмаганлиги сабабли, Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан мурожаат
қилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 28 октябрдаги
4-2201-2102/3736-сонли ҳал қилув қарори билан жамият банкрот деб
эътироф этилган.
Шунингдек, “Xorazm-Yuksalish-Savdo” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston
temir yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 19 ноябрда
1971125-сонли, 25 ноябрда 1992446-сонли ҳамда 27 ноябрда 1997673-сонли
шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2020 йил ноябрда
31 дона автомобил эҳтиёт қисмларга жами қиймати 29 410 000 сўмлик
электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган
деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан
3 836 087 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Xorazm-Yuksalish-Savdo” МЧЖда Хоразм вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 5 865 000 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган. Жамият томонидан ушбу
қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Хоразм вилояти ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
5 августдаги 4-2201-2103/2567-сонли ҳал қилув қарори билан жамият
банкрот деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Invincible Business” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021йил 12 июлда 13/15-сонли ва
13/16-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2021йил 12 июлда
45 дона эҳтиёт қисмлар ва 2 тонна қурилиш материалларга жами қиймати
502 462 000 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ томонидан 65 538 521 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Invincible Business” МЧЖда Тошкент вилояти ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 16 195 100 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
21
Шунингдек, “Bunyodkor uy qurilish invest ta’minot” МЧЖ(сотувчи) ва
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 10 декабрда
12/12-сонли шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил 4 январда ҳар
хил турдаги эҳтиёт қисмларга жами қиймати 200 368 775 сўмлик электрон
ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб
кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан
26 135 058 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Bunyodkor uy qurilish invest ta’minot” МЧЖда Қашқадарё вилояти ДСБ
томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига ҳамда жамият
томонидан тақдим этилган ҳисоботларга асосан 447 800 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қарздорлик ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Tagan Nuri Ezoz” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 28 январда 34-сонли шартнома
тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил 1 февралда
2 дона саноат маҳсулотига (контрамарка печ) жами қиймати
27 280 000 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ томонидан 3 558 261 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Tagan Nuri Ezoz” МЧЖда Хоразм вилояти ДСБ томонидан 2022 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 795 600 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Parliament trade premium” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston
temir yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 20 августда 20/08-сонли
шартнома тузилган. “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида
2021 йил 20 августда 70 дона қурилиш материаллари ва 3 дона эҳтиёт
қисмларга жами қиймати 100 000 000 сўмлик электрон ҳисоб-фактура
расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатган.
Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан
келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан 13 043 478 сўм ҚҚСни
бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинган.
“Parliament trade premium” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан
2022 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 10 837 000 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “House golden stroy” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 28 апрелда 25035-сонли
шартнома тузилган.
22
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил 5 майда
30 дона автомобил эҳтиёт қисмларга жами қиймати 15 880 000 сўмлик
электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни (эҳтиёт
қисмлари) кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу тоарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ томонидан 2 071 304 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“House golden stroy” МЧЖда Хоразм вилояти ДСБ томонидан 2022 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 4 942 600 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Geomax techno house” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 24 июлда чек терминали
асосида шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил 24 июлда
3 дона компьютер эҳтиёт қисмларига жами қиймати 37 657 000 сўмлик
электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган
деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар
қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан
4 911 783 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга
олинган.
“Geomax techno house” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан
2022 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 16 795 300 000 сўм солиқ
ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган. Жамият томонидан ушбу
қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Тошкент шаҳар ДСБ судга ариза билан
мурожаат қилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
21 апрелдаги 4-1001-2211/10179-сонли ҳал қилув қарори билан жамият
банкрот деб эътироф этилган.
Шунингдек, “Zinnur Omad” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari”
АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 21 июнда 992011-сонли ва 25 июнда
1097111-сонли шартномалар тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартномалар асосида 2021 йил июнь
ойида 1500 дона (хўжалик маҳсулотлари) маҳсулотга жами қиймати
522 804 000 сўмлик электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ томонидан 68 191 826 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Zinnur Omad” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 114 300 000 сўм солиқ ва йиғимлар
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Pitbull 27” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ
(сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 27сентябрда 45-сонли шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил 30 сентябрда
316 дона (қурилиш материаллари) маҳсулотга жами қиймати
23
27 000 000 сўмлик электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда
товарларни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз ўрнида, сотиб олинган деб
кўрсатилган ушбу товар қийматидан келиб чиқиб “O‘zbekiston temir
yo‘llari”АЖ томонидан 3 521 739 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун
асоссиз ҳисобга олинган.
“Pitbull 27” МЧЖда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 9 652 000 000 сўм солиқ ва йиғим
бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бюджетга
тўланмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Mega fayz premium” МЧЖ (сотувчи) ва “O‘zbekiston temir
yo‘llari” АЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 13 сентябрда 41-сонли
шартнома тузилган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ шартнома асосида 2021 йил 5 октябрда
1 дона электродвигателга жами қиймати 49 151 250 сўмлик электрон ҳисобфактура расмийлаштирган ҳамда товарни кирим қилган деб кўрсатган. Ўз
ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товар қийматидан келиб чиқиб
“O‘zbekiston temir yo‘llari”АЖ томонидан 6 411 033 сўм ҚҚСни бюджетдан
қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олган.
“Mega fayz premium” МЧЖда Фарғона вилоят ДСБ томонидан
2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 6 845 900 000 сўм солиқ ва
йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик
бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан ҳисобга олинган
1 200 842 550 сўм миқдоридаги ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида
тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилганида, юқорида номлари қайд
этилган контрагентлар томонидан шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар
асосида реализaция қилинган товарлар ва хизматлар контрагентларнинг
бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги),
шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан,
нақдлаштириб юборилганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар Давлат солиқ қўмитасининг ахборотлар
тизимидаги маълумотлар билан солиштирилиб таҳлил қилинганда
жамиятларда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, Ички
ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида ўзаро маълумотлар
алмашинуви орқали текширилганда жамиятлар эгалигида автотранспорт
воситалари мавжуд эмаслиги, жамиятлар билан бошқа бир ташкилотлар (ёки
ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, жамиятларнинг
балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари,
омборхона ва транспорт воситалари мавжуд бўлмаганлиги, ушбу
ташкилотлар фаолияти давомида асбоб-ускуна ёки транспорт воситаларини
ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам
бермаганлиги аниқланган.
Шунга кўра, инспекциянинг 2022 йил 14 июлдаги 33/20-22162-сон
камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул
қилиниб, жавобгарга нисбатан Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи
24
қисмига мувофиқ 2020 йил март-декабрь ва 2021 йил январь-сентябрь
ойлари учун ҚҚС бўйича 1 200,8 млн. сўм ҳисобдан чиқарилиш бўйича
қонунчиликда белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритиш
белгиланган.
Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ушбу
моддада
кўрсатилган
ҳуқуқни
суиистеъмол
қилишнинг,
битим
қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини
аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари
томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг
даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда, инспекция жавобгар ва контрагентлар ўртасида
тузилган шартномалари бўйича етказиб берилган маҳсулотларнинг кирим
ҳужжатлари йўқлиги сабабли ушбу битимлар қалбаки ва кўзбуямачилик учун
тузилган ҳамда ушбу битимларнинг оқибати солиқ органига битим асосида
бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан ундириш ҳуқуқини
беради деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 161-сон
қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор
қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ
тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида
солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг
ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари
мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни
бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши
шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан
олинмайди.
Солиқ кодекси 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш
ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик
учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар
мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга
тузатишни амалга оширишга ҳақли.
Солиқ
органи
томонидан
контрагентларнинг
бухгалтерия
ҳужжатларида юқорида қайд этилган товарлар акс эттирилмаганлиги
(кирим қилинмаганлиги), яъни контрагентларда юклар ҳақиқатда
мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, улар ташилганлигини тасдиқловчи
25
йўл варақалари ва товар-транспорт юк хатлари, юкларни сақлаш бўйича
омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 2 майда
3232-сон билан рўйхатга олинган “Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат
солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (2022 йил 29 апрелда ўз кучини йўқотган)нинг
18-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида солиқ текширувлари ўтказиш
жараёнида банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти
хусусиятига ва турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация
қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ
эмаслиги аниқланган тақдирда, солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи
томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат
солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим
(операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни
(операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича
юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ
органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисида
қарор қабул қилиниши белгиланган.
Низомнинг 19-бандида солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи
хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан
чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда,
ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига
эга эканлиги белгиланган бўлса-да, жавобгарнинг юқорида қайд этилган
контрагентлари томонидан судга мурожаат қилинмаган ва солиқ
мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳамда “шубҳали” деб топилишига асос
бўлган ҳолатлар бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Қўшилган
қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ
маъмурчилигини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар
(хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида
иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг
қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ
суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган.
Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар ҳисобланган контрагентлар
томонидан товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар
тақдим этилмаган.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган
шартнома ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги, шунингдек, битим номигагина
(қалбаки), яъни ушбу битим қалбаки ёки кўзбуямачилик учун
тузилганлигини ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлувчи
ҳолатлар даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги тўғрисидаги важи
билан келишмасдан, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри
26
қўлланилганлиги, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида барвақт хулосага келинганлиги ҳақида асосли тўхтамга келган.
Шунга
кўра,
апелляция
инстанцияси
суди
жавобгарнинг
контрагентлари фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар
номутаносиблигига ҳамда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган
“шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилганлиги ва қўшилган қиймат
солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси
бекор қилинганлиги, жавобгар томонидан контрагентларга тўлаб берилган
ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан давлат бюджетига тўлаб
берилмаганлигини инобатга олиб даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
топиб, уни қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Жавобгарнинг контрагентлар билан шартномавий муносабатларга
киришган вақтда ҳамда шартномавий мажбуриятлар томонлар томонидан
тўлиқ бажарилган вақтда контрагентлар шубҳали корхоналар рўйхатига
киритилмаганлиги ва ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинмаганлиги ҳақидаги
важлари ўринсиздир. Гарчи, шартномавий муносабатга киришилган вақтда
контрагентлар шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаган бўлса-да,
жавобгар ушбу корхоналар билан лозим даражада эхтиёткорлик қилишга
мажбур. Жавобгар томонидан лозим даражада эхтиёткорлик қилиниши ва
ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан тўланганлиги ҳолатларига аниқлик
киритилганидан сўнг хўжалик муносабатларига киришиши лозим бўлган.
Юқоридагиларга асосланиб, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, моддий ва процессуал
қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантириш ҳақида
асослантирилган ҳамда қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул
қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Ўзбекистон темир йўллари”
қаноатлантириш рад этилсин.
27
АЖнинг
кассация
шикоятини
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О. Халмирзаев
28