← Назад
Решение #631896 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 68 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 48 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 342 | — | law | |
| онунинг | 483 | — | law | |
| онунда назарда тутилмаганлиги сабабли ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 342 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| онун | 483 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| нинг ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2105/2613-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Н.Абдурахманова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья В.Ли
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “GST Oil” МЧЖ ҚК вакили А.Камолиддинов (2023 йил
5 январдаги ишончномага асосан) иштирокида, 4-1001-2105/2613-сонли
иш юзасидан 2021 йил 1 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан берилган
ижро ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш
тўғрисидаги аризаси бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 14 ноябрдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарорига нисбатан
“GST Oil” МЧЖ ҚК томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (матнда Палата деб юритилади) “GST Oil”
масъулияти чеклан жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Sarbon Karvon Trans” МЧЖ
(матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 300 000 000 сўм асосий қарз,
90 кунга ҳисобланган 5 фоизлик устама 15 000 000 сўм, 270 кунга
ҳисобланган 20 фоизлик устама 60 821 917,81 сўм, 60 000 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанцияси судининг 2021 йил 1 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 300 000 000 сўм асосий қарз,
5 фоизлик устама 15 000 000 сўм, 20 фоизлик устама 60 821 917,81 сўм,
15 000 000 сўм пеня ундириш белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 2021 йил 2 апрелда
ижро варақаси берилган.
Даъвогар томонидан суд ҳужжатининг ижро этиш усулини ва
тартибини ўзгартириб, б, қарздорликни жавобгар “Sarbon Karvon Trans”
МЧЖ иштирокчиларининг пул маблағлари ва мол-мулкига қаратиш
тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги
ажрими билан аризачининг ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида унда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасини
нотўғри қўллаганлиги, жавобгарга қарз бериш ҳақидаги шартномага
асосан 90 кун мудатга 5 фоиз устама тўлаш шарти билан 300 000 000 сўм
қарз берилганлиги, жавобгар қарзни Фуқаролик кодексининг
236, 732, 735-моддаларига асосан қайтариши шарт бўлганлиги, бироқ
жавобгар қарзни ўз муддатида тўламаганлиги сабабли судга мурожаат
қилинганлиги, суднинг қарорига асоан жавобгардан жами 390 841 518 сўм
ундирилганлиги, ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақаси
бўйича қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган пул маблағлари
ва мол-мулклари бўлмаганлиги боис, “Суд ҳужжатлари ва бошқар
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси
3-бандига асосан давлат ижрочиси 2021 йил 30 июлдаги қарори билан
ижро иши юритишни тамомлаганлиги, ҳақдор бунинг оқибатида зарар
кўраётганлиги, Фуқаролик кодексининг 14-моддасига асосан ҳақдор
зарарни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, Фуқаролик кодексининг
48-моддасига биноан агар юридик шахснинг ночорлиги шу юридик шахс
чун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис
(иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки
мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган бўлса,
юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирдабундай шахс
зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик
юклатилиши мумкинлиги, юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар
бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор юридик
шхаснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор бўлиб
қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни
амалга оширишни кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг
ночорлиги уларнинг томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланиши,
ИПКнинг 342-моддасига асосан ижро ҳаракатларини амалга оширишга
тўсқинлик қиладиган объектив ҳаракатлар мавжуд бўлганда суд
ундирувчининг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижрочиси ижро этиш
усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли эканлиги, қарздорнинг пул ва
мол-мулклари мавжуд бўлмаганлиги ижро ҳаракатларини амалга
оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжуд эканлигини
тасдиқлаши, аниқланган ҳолатларга кўра қарздор раҳбари Мўминав Лазиз
Мансурович “AZIA AVTO FERGANA” МЧЖ, “PREMIUN BOND AGRO” МЧЖ,
“FAYZ QURUVCHI TRANS” МЧЖ, “FARG`ONA FAYZ LIZING” МЧЖ ва “FERGANA
AVTO DILER” МЧЖлар муассиси ҳисобланиши, бироқ суд Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида” Қонунинг 483-моддасига асосан ушбу Қонун нормасида
МЧЖ иштирокчиларининг пул маблағи ва мол-мулкига қаратиш ушбу
қонунда назарда тутилмаганлиги сабабли ИПКнинг 68-моддасига асосан
асоссиз равишда аризани рад қилганлиги ҳақида важларни келтириб,
биринчи инстанция судининг ажримини ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида қарор
қабул қилиш сўралган.
Даъвогар вакили шикоятни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлиси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан биринчи
инстанция судининг ажрими ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини
ўзгаришсиз
қолдиришни,
кассация
шикоятини
эса
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 342-моддасига асосан ижро ҳаракатларини амалга оширишга
тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд давлат
ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд
ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга,
ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг (матнда Қонун деб
юритилади) 45-моддасига асосан ихтиёрий равишда ижро этиш учун суд
ижрочиси томонидан кўллаш учун асос бўлади.
Қонуннинг 46-моддаси 2-бандига асосан ундирувни қарздорнинг
бошқа шахсларда турган пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш
мажбурий ижро этиш чоралари ҳисобланади.
Қонуннинг 47-модданинг бешинчи қисмига асосан қарздорнинг
банклардаги
ёки
бошқа
кредит
ташкилотларидаги
барча
ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул
маблағлари ва ўзга қимматликлари тўғрисида ахборот бўлганда, улар
хатланади. Қарздорнинг аниқланган тегишлича сўмдаги нақд пули ёхуд
банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги сўмдаги маблағлари
етарли бўлмаса, ундирув қарздордаги аниқланган нақд чет эл валютасига
ёхуд унинг банклардаги ёки ўзга кредит ташкилотларидаги
ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақланаётган валютасига
қаратилади.
Қолаверса, Қонун 483-моддасига асосан юридик шахснинг қарзлари
бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни
ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида,
қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс
мулкдорларининг,
муассисларининг
ва
аъзоларининг
(иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига
қаратилиши мумкин.
Тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини
амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса
мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари,
ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли
жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек
коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа молмулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини
ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Биринчи инстанция суди аризачи томонидан Қонуннинг юқоридаги
моддаларида кўрсатилган мажбурий ижро этиш чораларининг
кўрилганлиги, бироқ ушбу чоралар натижа бермай ижро хужжатининг
ижросини таъминлашга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар юзага
келганлиги асослаб берилмаганлиги ҳақида асосли тўхтамга келган.
Шунингдек, биринчи инстанцияси суди томонидан мазкур хулосага
келишида мажбурий ижро бюроси томонидан суд ижро хужжатини ижро
усули ва тартибини ўзгартирмаган ҳолда ҳам Қонун талабларига асосан
ундирувни қарздорнинг ҳар қандай мол-мулкини хатлаш ҳамда
реализация қилиш орқали ижро хужжатининг ижросини таъминлаш
имконияти йўқолмаганлиги ҳамда қарздорликни масъулияти чекланган
жамиятни иштироқчиларининг (таъсисчиларнинг) пул маблағи ва молмулкига қаратиш ушбу қонунда назарда тутилмаганлигидан келиб чиқиб,
аризани рад этиш ҳақида асосли равишда хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасига асосан ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати даъвогар томонидан шикоятда келтирилган важлар
суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди
деб ҳисоблайди.
Юқорида баён қилинганларга асосан биринчи инстанцияси суди
аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри ажрим қилган,
апелляция инстанцияси суди эса ажримни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
ИПК 301-моддасининг ИПК 301-моддасининг биринчи бандига кўра,
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати иш юзасидан қабул қилинган
биринчи инстанция судининг ажримини ва апелляция инстанцияси
судининг
қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, ишни
кассация
инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган суд ҳаражатларини
даъвогар
зиммасида
қолдиришни,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68, 118, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги
ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“GST Oil” масъулияти чеклан жамияти шаклидаги қўшма
корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев