Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/1868 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Дусматова Маҳсуда Мусурмоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Хуршида Усмонова Ширинликлари масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1044879 Claim ID 3182196 PDF Hash 0e7d2216f5bfaa60... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
СКнинг 266-моддаси СКнинг 266 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
тисодий процессуал кодекси 279-моддаси тисодий процессуал кодекси 279 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SAMARQAND VILOYAT SUDI САМАРКАНДСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 140100, Samarqand sh., Mingtut k., 2 uy 140100, г.Самарканд, ул.Мингтут, дом 2 Tel: 0 (366) 234-52-46 Faks: 0 (366) 234-51-95 e-mail: i.samarqand@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанция суди) Самарқанд шаҳри 4-1405-2201/1868-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ф.Юлдашев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – М.Дусматова Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъати судья Ш.Мамадияровнинг раислигида, судьялар Ж.Юсупов ва М.Дусматовадан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Ш.Абдухамидовнинг котиблигида, даъвогар Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси вакиллари Ф.Ҳамроқулов, З.Султонов (ишончнома асосида)лар, жавобгар вакили О.Ҳамроқулов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Самарқанд вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,аниқлади: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар) жавобгар «Xurshida Usmonova shirinliklari” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар) ва қўшимча жавобгар “Qamashi Yaxshi Niyat Paxtachilik Kooperatsiyasi” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖ ва «Qamashi Yaxshi Niyat Paxtachilik Kooperatsiyasi» МЧЖ ўртасида 2020 йил 2 октябрда тузилган 4787719-сонли ва 4787718-сонли шартномани қалбаки деб ҳисоблаб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти бериб, унда бошқарманинг 2022 йил 11 апрел даги 00434-сонли буйруғига асосан «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖнинг 2020 йил январ-декабр ойлари, 2021 йил январдекабр ойлари ва 2022 йил январ-феврал ойларидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилганлиги, текширишда «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖ солиқ 1 тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган шубҳали корхоналарни лозим даражада ўрганмай туриб, улар билан 2020 йил октябр ойида қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар (шартномалар) доирасида расмийлаштирилган электрон ҳисоб-фактуралар ҳисобга олиниши натижасида жамиятга нисбатан жами 104 952,4 минг сўм ҚҚСга қўшимча ҳисобланмасдан қолганлиги аниқланганлиги, солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган контрагент «Qamashi Yaxshi Niyat Paxtachilik Kooperatsiyasi» МЧЖ билан тузилган қалбаки битим асосида умумий қиймати 699 700,9 минг сўм, шундан ҚҚС суммаси 104 952,4 минг сўмлик ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганлиги, жамият томонидан 2020 йил август ойи якуни билан 104 952,4 минг сўм ҚҚС суммасини нотўғри ҳисобга олинганлиги аниқланганлиги, «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖ ва «Qamashi Yaxshi Niyat Paxtachilik Kooperatsiyasi» МЧЖ ўртасида 17.07.2020 йилда тузилган 37-сонли шартнома орқали молиявий операциялар амалга оширишидан кўзланган ягона мақсад солиқ тўламаслик ёки солиқларни камайтиришдан иборат бўлганлиги баён қилиниб, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Судлов ҳайъати, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 11 апрел даги 00434-сонли буйруғига асосан «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖнинг 2020 йил январ-декабр ойлари, 2021 йил январ-декабр ойлари ва 2022 йил январ феврал ойларидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижасида «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖ солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган шубҳали корхоналарни лозим даражада ўрганмай туриб, улар билан 2020 йил октябр ойида қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар (шартномалар) доирасида расмийлаштирилган электрон ҳисоб-фактуралар ҳисобга олиниши натижасида жамиятга нисбатан жами 104 952,4 минг сўм ҚҚСга қўшимча ҳисобланмасдан қолганлиги, шунингдек, текширишда солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган контрагент «Qamashi Yaxshi Niyat Paxtachilik Kooperatsiyasi» МЧЖ билан тузилган қалбаки битим асосида умумий қиймати 699 700,9 минг сўм, шундан ҚҚС суммаси 104 952,4 минг сўмлик ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганлиги аниқланган. Шунинг учун, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси аниқланган ҳолат бўйича «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖнинг шахсий кабинетига 2022 йил 5 майда 20/1-36981-сонли талабнома юборилиб, аниқланган тафовутлар 2 (хатоликлар)ни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда асослантириш ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш сўралган. Бироқ, «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖ томонидан юқоридаги талабномага жавобан 2022 йил 10 майда 1290792-2022-сонли хат орқали норозилик билдирилиб, «Qamashi Yaxshi Niyat Paxtachilik Kooperatsiyasi» МЧЖ билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактураларни илова қилган ҳолда тафовутлар ва камчиликларни қайта кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖ ва «Qamashi Yaxshi Niyat Paxtachilik Kooperatsiyasi» МЧЖ ўртасида 2020 йил 2 октябрда тузилган 4787719-сонли ва 4787718-сонли шартномани қалбаки деб ҳисоблаб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Аниқланишича, «Qamashi Yaxshi Niyat Paxtachilik Kooperatsiyasi» МЧЖ (Етказиб берувчи) ва «Xursheda Usmonova shirinliklari» МЧЖ (Сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 2 октябрда 4787719-сонли ва 4787718-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, электрон биржа натижаларига кўра, “Етказиб берувчи” “Сотиб олувчи”га маҳсулотни етказиб беришга, “Сотиб олувчи” эса махсулотни қабул қилиб олиш ва белгиланган муддатларда тўловни амалга оширишга келишган. Ушбу шартномага асосан, “Етказиб берувчи” томонидан “Сотиб олувчи”га умумий суммаси 804 635 229.61 сўмлик (ҚҚС 104952421,25 сўм билан бирга) маҳсулоти етказиб берилган кетилган ва бу тўғрисида 2020 йил 22 ноябрдаги ва 22сонли электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. Демак, мазкур шартнома бўйича “Етказиб берувчи” томонидан “Сотиб олувчи”га топширилган. Қонунчиликка мувофиқ тарафлар ўртасида электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган бўлса-да, ҳал қилув қарори қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги нормаларига асосланиб, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган. Ваҳоланки, СК 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. СК ушбу моддасининг бешинчи-саккинзинчи қисмига мувофиқ, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, 3 унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Солиқларнинг суммаларини камайтиришга оид схема ҳам ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади, бунда ушбу камайтириш бевосита ёки билвосита мақсад ёхуд оқибат бўлади ёки мақсадлардан ёхуд оқибатлардан бири бўлади ҳамда бу мақсад ёки оқибат иккинчи даражали бўлмайди. Солиқларнинг суммаларини камайтириш солиқ солиш қамровини бевосита ёки билвосита ўзгартиришни, солиқ имтиёзларидан фойдаланишни ёки тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бошқача тарзда камайтиришни ўз ичига олади. Ҳуқуқ суиистеъмол қилинган ҳолларда, солиқ органлари солиқ тўловчи тўлаши лозим бўлган солиқларнинг суммаларини аниқлашда ҳуқуқни суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки операциялар кетмакетлигини эътиборга олмасликка ҳақли. Шунингдек солиқ органлари тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бундай суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли. Ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. СКнинг 266-моддаси ўн тўртинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Бундан кўринадики, даъвогар даъво талабида шартномани қалбаки битим деб ҳисоблаб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлса-да, бироқ, жавобгар томонидан ҳисобга олиш ҳуқуқи қалбаки тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далилларни судга тақдим эта олмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278-моддаси 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 279-моддаси биринчи қисмининг 1-4-бандларига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд 4 аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунинг учун судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим ҳисоблайди. Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, “Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида давлат солиқ хизмати органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божи тўловидан озод этилганлиги учун даъвогардан давлат божи ундирилмасликни, апелляция шикояти тақдим этишда тўланган 24 000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексини 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қарор қабул қилинсин. Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўлаган 30 000 сўм почта харажатлари ўзини зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикояти бериш мумкин. Раислик қилувчи Ш.Мамадияров ҳайъат аъзолари Ж.Юсупов М.Дусматова 5