← Назад
Решение #632038 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2203/1899-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Б.Баймуратов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья С.Ниязов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки
вакиллари Ж.Тухтамишов (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли
ишончнома), Б.Косимбетов (2022 йил 23 июндаги 04-16/13-сонли
ишончнома), «Erlan» масъулияти чекланган жамияти вакили З.Саидов
(2023 йил 10 мартдаги 4-сонли ишончнома) иштирокида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки манфаатида «Erlan»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича
қабул қилинган Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
5 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги
қарори
устидан
берилган
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг «Ўзсаноатқурилишбанк»
акциядорлик тижорат банки манфаатида берган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси
(бундан
буён
матнда
Палата
деб
юритилади)
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, «Erlan» масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 30 399 000 сўм кредит фоизини
ундиришни ва 2019 йил 21 октябрда тузилган 44-сонли кредит
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан Палатанинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан
даъвогар
фойдасига
30
339
000
сўм
кредит
фоизи
ва
24 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 607 980 сўм давлат божи
ундирилган, даъвонинг кредит шартномасини бекор қилиш талабини
қаноатлантириш рад этилган, даъвогардан республика бюджетига
3 000 000 сўм давлат божи ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 12 январдаги қарори билан
ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисми ўзгартирилган.
Палата даъвогар манфаатида кассация шикояти билан кассация
инстанцияси судига мурожаат қилиб, суд қарорларининг давлат божи
ундириш қисмини бекор қилишни сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогар
вакиллари
ўз
тушунтиришларида кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд
қарорларининг давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз
эканлигини билдириб, Палатанинг даъвогар манфаатида берган кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, Палатанинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, Палатанинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 21 октябрь куни 44-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Кредит шартномаси шартларига кўра, даъвогар жавобгарга 12 ой
муддатга 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 180 000 000 сўм кредит
маблағи ажратган.
Кейинчалик, Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 30 399 000 сўм кредит фоизи
ундиришни ва 2019 йил 21 октябрдаги 44-сонли кредит шартномасини
бекор қилишни сўраган.
Биринчи инстанция суди кредит шартномаси амал қилиш муддати
тугамаган бўлса-да, кредит шартномасининг амал қилиш муддати тугаган
деган асос билан Палатанинг кредит шартномасини бекор қилиш талабини
юқорида қайд этилган асос билан қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
нотўғри тўхтамга келган.
Палата томонидан даъвогар манфаатида судга даъвогар ва жавобгар
ўртасида тузилган кредит шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси билан мурожаат қилинишидан олдин, даъвогар жавобгарга
тарафлар
ўртасида
2019
йил
21
октябрь
куни
тузилган
44-сонли кредит шартномасини бекор қилиш тўғрисида таклиф
(талабнома) йўллаган.
Жавобгар даъвогарнинг кредит шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги таклифини (талабномаси) кўриб чиқиб, 2019 йил
21 октябрда тузилган 44-сонли кредит шартномасини бекор қилинишига
розилик билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра,
шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш
тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун
ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб
келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса-ўттиз кунлик муддатда жавоб
олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Жавобгар Палатанинг даъво аризаси судга киритилгунга қадар
даъвогарнинг кредит шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги таклифига
розилик берган, шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабни тақдим этиши
мумкин бўлмаса-да, Палата даъвогар манфаатида даъвогар ва жавобгар
ўртасида тузилган кредит шартномасини бекор қилишни сўраганлиги боис,
апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг кредит
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисидаги хулосасини асослантириш қисми билан келишмаган ва
ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмини ўзгартириш тўғрисида
асосли хулосага келган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, шу модданинг еттинчи қисмида
давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини
кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган
ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари
кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши
белгиланган.
Демак, биринчи инстанция суди томонидан Палатанинг даъвогар
манфаатида берган даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2019 йил
21 октябрдаги кредит шартномасини бекор қилиш талабини
қаноатлантиришни рад этганлигини апелляция инстанцияси суди тўғри
деб топиб, фақатгина ҳал қилув қароридаги кредит шартномасини бекор
қилиш талабини қаноатлантиришни рад этиш асосини ўзгартирган ва
биринчи инстанция судининг даъвогардан республика бюджетига 3 000 000
сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги хулосасини асосли деб топган.
Шу боис, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиш ва ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи
қисмига
биноан
иш
учун
аҳамиятли
ҳолатларнинг
тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ва бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги боис, судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 5 январдаги қарорини ўзгаришсиз,
Палатанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Судлов ҳайъати, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ишда
иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
Палата томонидан кассация шикояти суд ҳужжатларининг давлат божи
ундириш қисмига берилганлиги боис, давлат божи ундирмасликни,
олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки манфаатида берган
кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев