Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/3044 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый EKO GRANIT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1042614 Claim ID 3108193 PDF Hash 4bbeeb26c1f90535... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Божхона кодекси 367-моддаси Божхона кодекси 367 code_article
Апелляция инстанцияси суди Божхона кодексининг 367-моддаси Апелляция инстанцияси суди Божхона кодекси 367 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2203/3044-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Б.Раджабов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – С.Жакеев Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 15 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Eco Granit” масъулияти чекланган жамияти вакиллари У.Иброхимов (раҳбар), Ш.Тошев (2022 йил 21 октябрдаги 67-сонли ишончномага асосан), Т.Ашуров (2023 йил 20 февралдаги 05-сонли ишончномага асосан), Навоий вилоят божхона бошқармаси вакиллари Н.Косимов, Б.Юсупов, Т.Абзалов, А.Қаҳҳарова, А.Сирожиддинов (2023 йил 20 февралдаги 8/20-23-0602-сонли ишончномага асосан), иштирокида, Навоий вилоят божхона бошқармасининг “Eco Granit” масъулияти чекланган жамиятидан 170 734 209 сўм божхона тўловларини тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори устидан “Eco Granit” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Навоий вилоят божхона бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Eco Granit” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) 170 734 209 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори билан бошқарманинг апелляция шикояти қаноатлантирилган, ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантириш, МЧЖдан бошқарма фойдасига 170 734 209 сўм божхона тўловлари ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. МЧЖнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, барча ҳужжатлар, жумладан инвойс, товар кузатув ҳужжатлари, божхона деклорацияси, автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, мувофиқлик сертификатида ҳам авторанспорт воситаси водовоз сифатида кўрсатилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган бошқарма вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли қарорининг 9-бандига асосан (2019 йил 19 августда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган вақтдаги таҳрир) ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8701 20, 8704 21 (рефрижераторлар), 8704 22, 8704 23 (самосваллардан ташқари), 8716 31, 8716 39) ва авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 2022 йил 1 январга қадар божхона божини тўлашдан озод этилган. Хитой Ҳалқ Республикасининг “Xinjiang Kaimei International Trade Co. Ltd” компанияси ва МЧЖ ўртасида тузилган 2021 йил 23 мартдаги KM-MBS/189-20-сонли шартнома ва инвойс асосида қиймати 46 700 АҚШ долларига тенг бўлган “HOWO” русумли, 6х4, модель ZZ5257GSS4620 автомобиль транспорт воситаси олиб келиниб, 12001/14.06.21/0001311рақамли божхона юк декларацияси асосида ИМ-40 эркин муомилага чиқариш режимига расмийлаштирилган, ТИФ ТН 8704 код рақами билан тавсифланиб, божхона тўловларидан имтиёз қўллаган ҳолда чиқариб юборилган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда Божхона кодекси деб юритилади) 201-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга ҳақли. Шу боис товарлар чиқариб юборилганидан кейин бошқарманинг 2022 йил 13 июндаги қарори асосида божхона назорати амалга оширилган ва натижаси юзасидан 2022 йил 20 июнда тайёрланган экспертиза хулосасида низоли автотранспорт воситаси ТИФ ТН 8705 код рақами билан тавсифланган. Ушбу хулосага келишга, Умумжаҳон божхона ташкилотининг 2021 йил 9 декабрдаги 21NL0180-SY-сонли жавоб хати асос бўлган бўлиб, унда “HOWO” русумли, 6х4, модель ZZ5257GSS4620 автомобиль транспорт воситаси ТИФ ТН 8705 90 товар субпозициясида тавсифланиши белгиланган. Чунки, Божхона кодекси 367-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси товарларнинг тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, ундан ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш мақсадида фойдаланилади ва у товарнинг рақамли кодли белгиланишини, унинг номини, ўлчов бирликларини ҳамда изоҳларни ўз ичига олади.Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси Умумжаҳон божхона ташкилотининг Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига асосланади. Мазкур ҳолатда бошқарма транспорт воситасини 8705 ТИФ ТН код рақами билан тўғри тавсифлаган ва ушбу ТИФ ТН код Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли қарорида белгиланган имтиёзларга тушмаслиги инобатга олиниб, МЧЖга нисбатан 170 734 209 сўм божхона тўловлари ҳисоблаган ва ушбу тўловни амалга ошириш ҳақида МЧЖга 2022 йил 27 июлда талабнома юборган. Апелляция инстанцияси суди Божхона кодексининг 367-моддаси талабига асосан “Ўзбекэкспертиза” АЖ ва “Ўзтест” ДУК мутахассислари томонидан берилган хулосани эмас, Умумжаҳон божхона ташкилотининг 2021 йил 9 декабрдаги 21NL0180-SY-сонли жавоб хатини инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш, МЧЖдан бошқарма фойдасига 170 734 209 сўм божхона тўловлари ундириш ҳақида янги қарор қабул қилиб, қонуний хулосага келган. Қолаверса, МЧЖ раҳбари ўз кўрсатмаларида, ҳақиқатдан ҳам сув сепишга мўлжалланган махсус жиҳозлар билан автотранспорт воситаси олиб кирилганлиги, кейинчалик ушбу жиҳозлар керак бўлмаганлиги сабабли бериб юборилганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. 4 Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун ундирилиши лозим бўлган 1 707 342,10 сўм давлат божининг олдиндан тўланган 853 672 сўмини ва 30 000 сўм почта харажатини МЧЖ зиммасида қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун қўшимча равишда МЧЖдан республика бюджетига 853 670,1 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек суд мажлисини кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм почта харажатини МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Eco Granit” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Eco Granit” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси) 853 670,1 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р. Хайдаров ҳайъат аъзолари Б. Исрайлов А. Абдуллаев