← Назад
Решение #632102 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 190 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2001/191-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья У.Базаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Фаязов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “PRODUCTION AND DELIVERY” масъулияти чекланган
жамияти вакили У.Муминов (раҳбар), “АСАКА” акциядорлик тижорат
банки вакили Ш.Шоюсупов иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг “Асака” акциядорлик
тижорат банки манфаатида “PRODUCTION AND DELIVERY” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қабул
қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
2022
йил
20
декабрдаги
қарори
устидан
берилган “PRODUCTION AND DELIVERY” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “АСАКА”
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк деб юритилади)
манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “PRODUCTION AND DELIVERY” масъулияти
чекланган жамиятидан (бундан буён матнда Жавобгар деб юритилади)
3 272,50 АҚШ доллари банк комиссияси тўловини ундиришни сўраган.
Жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Банк
томонидан
Жавобгарнинг
ҳисобварағидан
ортиқча
ҳисоблаб
чиқарилган 1 776 106 сўм пул маблағи ва 45,50 АҚШ доллари
эквивалентидаги маблағни қайтаришни ҳамда пул маблағини ҳисобдан
чиқариш тартиби бузилганлиги учун 110 000 000 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 2 мартдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилган,
Жавобгардан Банк фойдасига 3 272,50 АҚШ доллари банк комиссияси
ундирилган,
Жавобгарнинг
қарши
даъво
аризаси
қисман
қаноатлантирилган, Банкдан Жавобгар фойдасига 4 000 000 сўм
жарима ундирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2020 йил 10 июндаги қарори
билан ҳал қилув қарорининг қарши даъво аризасини қаноатлантириш
қисми бекор қилинган, Жавобгарнинг қарши даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилган, ҳал қилув қарорининг қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 2020 йил 13 апрелда ижро
варақаси берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 февралдаги қарори билан кассация
инстанцияси судининг 2020 йил 10 июндаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатига
тушунтириш беришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан
Жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори
билан суд ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига ариза билан
мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
20 декабрдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Банк вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини
билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, Жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, Палатанинг Банк манфаатида берилган даъво аризасида
Жавобгардан Банк фойдасига 3 227,50 АҚШ доллари миқдорида банк
комиссияси тўловини ундириш талаби билдирилган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 2 мартдаги ҳал қилув
қарори билан Жавобгардан Банк фойдасига 3 272,50 АҚШ доллари банк
комиссияси ундирилган.
Апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан ҳал қилув
қарорининг Жавобгардан Банк фойдасига 3 272,50 АҚШ доллари банк
комиссияси ундириш қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Биринчи инстанция суди Палатанинг Банк манфаатида
Жавобгардан Банк фойдасига 3 272,50 АҚШ доллари миқдорида банк
комиссияси тўловини ундириш талабини асосли деб топган, яъни
3 272, 50 АҚШ долларини ундириш талабига ҳуқуқий баҳо берилган.
Жавобгар судга суд ҳужжатига тушунтириш бериш тўғрисидаги
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан Банк фойдасига
3 272,50 АҚШ доллари комиссия тўловини чет эл валютасида эмас,
балки миллий валютада ундирилиши лозимлиги, ундирувни чет эл
валютасида ундирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 2 сентябрдаги Фармонига зидлиги тўғрисида важлар
билдириб, суд ҳужжатини тушунтириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
13-сонли
қарорида
қуйидагича
тушунтириш
берилган: ИПК
190-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ судга ҳал қилув қарорини
тушунтириб бериш тўғрисидаги ариза билан ишда иштирок этувчи
шахслар, давлат ижрочиси, зиммасига суднинг ҳал қилув қарорини ижро
этиш юклатилган бошқа органлар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳал қилув қарорини тушунтиришда унинг мазмуни тўлдирилиши,
аниқланган фактик ҳолатларининг баён этилиши, далилларнинг
баҳоланиши, ҳал қилув қарорининг қабул қилиниши асослари ва
хулосалари, шу жумладан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳал
этилган
илтимосномалари
ва
аризаларининг
натижаларига
ўзгартиришлар киритилиши мумкин эмас.
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни,
ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ишда иштирок
этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг
ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки
ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир.
Бунда судлар назарда тутишлари керакки, ҳал қилув қарорининг
мазмунини ҳамда далилларни текшириш, ҳолатларни аниқлаш ва
қонунни қўллаш бўйича қилинган хулосаларни ўзгартиришга йўл
қўйилмайди.
Судлов ҳайъати, суд ҳал қилув қарорини тушунтириб беришда
Жавобгардан Банк фойдасига банк комиссияси тўловини миллий
валютада эмас, балки чет эл валютасида ундирилишини тўғри ёки
нотўғрилиги масаласига тушунтириш беришга ваколатли эмас, чунки
суд ҳал қилув қарорини тушунтиришда унинг мазмунини тўлдириши,
аниқланган фактик ҳолатларни баён этиши, далилларни баҳолаши, ҳал
қилув қарорининг қабул қилиниши асослари ва хулосалари, шу
жумладан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳал этилган
илтимосномалари ва аризаларининг натижаларига ўзгартиришлар
киритиши мумкин эмас, шунингдек ҳал қилув қарорининг мазмунини
ҳамда далилларни текшириши, ҳолатларни аниқлаши ва қонунни
қўллаш бўйича қилинган хулосаларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Судлов ҳайъати Жавобгарнинг аризасида билдирилган важларни
ҳал қилув қарорини ноаниқлилиги ёки тушунарсизлиги ҳақида эмас,
балки Жавобгардан Банк фойдасига комиссия тўловини АҚШ долларида
ундирилиши тўғрисидаги суд ҳужжатига нисбатан билдирилган
эътироз ва моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўлланилганлиги
тўғрисидаги важ деб баҳолайди.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2020 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори ва ушбу ҳал қилув қарори
асосида берилган ижро варақасида ноаниқлик ва тушунмовчиликлар
мавжуд эмас деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига
биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 10 ноябрдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 20 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган
30 000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни
ҳамда жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
5
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори ўзгаришсиз,
“PRODUCTION AND DELIVERY” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“PRODUCTION AND DELIVERY” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
депозитига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев