← Назад
Решение #632170 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| исми ва | 25 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онун | 13 | — | law | |
| онуннинг | 29 | — | law | |
| ФК | 277 | — | law | |
| олаверса ФК | 284 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2202/24000-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья М.Султонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ёдгоров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья С.Рахмонов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевлардан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, АТБ “Агробанк” вакиллари С.Рахмонов ва Ш.Хўжамқулов
(ишончномага асосан) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят худудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Агробанк”
манфаатида жавобгар “Asia mega group” МЧЖдан кредит қарздорлигини
ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги
қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
худудий бошқармаси томонидан келтирилган кассация шикояти асосида
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТБ “Агробанк”
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Asia mega group” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар, МЧЖ деб юритилади)дан 61-сонли кредит шартномаси бўйича
7.000.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 10 500 000 сўм муддати ўтган
кредит қарздорлиги ва 40 000 000 сўм муддатли асосий қарз, жами
57 500 000 сўм қарз ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга
қаратишни сўраган (4-1001-2202/24003-сонли иқтисодий иш).
Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 1-сонли кредит шартномаси бўйича
8 600 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 123 000 000 сўм муддати
ўтган кредит қарздорлиги ва 491 000 000 сўм муддатли асосий қарз, жами
622 600 000 сўм қарз ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга
қаратишни сўраган (4-1001-2202/24001-сонли иқтисодий иш).
Шунингдек, Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, 36-сонли кредит шартномаси бўйича
жавобгардан 133 000 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 86 667 000 сўм
муддати кредит қарздорлиги ва 1 061 862 000 сўм муддатли асосий қарз,
жами 1 281 529 000 қарз ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга
қаратишни сўраган (4-1001-2202/24000-сонли иқтисодий иш).
Суднинг 2022 йил 20 июлдаги ажрими билан Тошкент туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1001-2202/24003,
ва
4-1001-2202/24000-сонли
иқтисодий
ишлар
бирлаштирилиб,
бирлаштирилган иқтисодий ишга 4-1001-2202/24000-сонли рақам берилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал
қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига
148 600 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 220 167 000 сўм муддати
ўтган кредит қарздорлиги ва 1 592 862 000 сўм кредит қарздорлиги ундириш
белгиланган ва ундирув гаровдаги жавобгарга тегишли автотранспорт
воситаларига қаратилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 сентябрдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича
иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Палата апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб,
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда мазкур суд қарорини
бекор қилишни ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
20 июлдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб,
жавобгар шартномаларга асосан мавжуд бўлган қарздорлик беғараз ёрдам
сифатида кейинчалик расмийлаштирилганлиги, қарздорлик беғараз ёрдам
сифатида берилганлиги ҳақидаги қўшимча келишув ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим эканлиги, апелляция инстанцияси суди асоссиз қарор қабул
қилганлиги сабабли, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Палата ва жавобгар вакиллари суд мажлиси бўлиши вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиб, иш юзасидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Тарафлар ўртасидаги мазкур низо кредит шартномасидан вужудга
келган.
ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш хужжатларидан кўринишича, “Агробанк” АТБ Ангор филиали ва
“ASIA MEGA GROUP” МЧЖ ўртасида 07.01.2020 йилда 01-сонли,
16.12.2019 йилда 61-сонли ва 04.06.2020 йилда 36-сонли кредит
шартномалари имзоланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 07.01.2020 йилдаги 01-сонли кредит
шартномасига асосан 3 (уч) йил муддатга, йиллик 26 % хисоблаш шарти
билан банк маблағлари ҳисобидан 1 300 000 000 (бир миллиард уч юз
миллион) сўм миқдорида, 16.12.2019 йилдаги 61-сонли кредит шартномасига
асосан 3 (уч) йил муддатга, йиллик 26 % хисоблаш шарти билан банк
маблағлари ҳисобидан 200 000 000 (икки юз миллион) сўм миқдорида ва
04.06.2020
йилдаги
36-сонли
кредит
шартномасига
асосан
3 (уч) йил муддатга, йиллик 26 % хисоблаш шарти билан банк маблағлари
ҳисобидан 1 300 000 000 (бир миллиард уч юз миллион) сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида “ASIA MEGA GROUP”
МЧЖга тегишли бўлган 1) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам
белгиси 01 408 SGA бўлган COBALT русумли автомобил, тарафлар келишувига
кўра 83.200.000 сўмга бахоланган, 2) 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат
рақам белгиси 01 409 SGA бўлган TRACKER TRKAT русумли автомобил,
тарафлар келишувига кўра 177.720.000 сўмга бахоланган, 3) 2020 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 410 SGA бўлган SPARK русумли
автомобил, тарафлар келишувига кўра 62.662.000 сўмга бахоланган,
4) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 411 SGA бўлган
LAСETTI русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра 95.752.000 сўмга
бахоланган, 5) 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси
01 352 SGA бўлган COBALT русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра
78.187.000 сўмга бахоланган, 6) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам
белгиси 01 354 SGA бўлган COBALT русумли автомобил, тарафлар келишувига
кўра 78.552.000 сўмга бахоланган, 7) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат
рақам белгиси 01 486 TGA бўлган GBASPG/LAСETTI русумли автомобил,
тарафлар келишувига кўра 71.817.700 сўмга бахоланган, 8) 2020 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақам белгиси 01 869 TGA бўлган GBASNG/SPARK русумли
автомобил, тарафлар келишувига кўра 39.961.500 сўмга бахоланган,
9) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 031 DXA бўлган
NEXIA3 русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра 45.558.000 сўмга
бахоланган, 10) 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси
01 562 TGA бўлган COBALT русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра
54.414.600 сўмга бахоланган 11) 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам
белгиси 01 562 TGA бўлган COBALT русумли автомобил, тарафлар
келишувига кўра 54.414.600 сўмга бахоланган, 12) 2020 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақам белгиси 01 449 SGA бўлган COBALT русумли
автомобил, тарафлар келишувига кўра 72.553.000 сўмга бахоланган,
13) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 568 ТGA бўлган
NEXIA 3 русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра 45.558.000 сўмга
бахоланган, 14) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси
01 949 ТGA бўлган DAMAS 2 D2 русумли автомобил, тарафлар келишувига
кўра 38.817.000 сўмга бахоланган, 15) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат
рақам белгиси 01 354 DHA бўлган LACETTI русумли автомобил, тарафлар
келишувига кўра 98.629.600 сўмга бахоланган, 16) 2020 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақам белгиси 01 754 DHA бўлган LACETTI русумли
автомобил, тарафлар келишувига кўра 109.210.400 сўмга бахоланган,
17) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 326 DHA бўлган
LACETTI русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра 91.559.200 сўмга
бахоланган, 18) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси
01 318 AHA бўлган GBASNG/NEXIA 3 русумли автомобил, тарафлар
келишувига кўра 60.744.000 сўмга бахоланган, 19) 2019 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақам белгиси 01 352 DHA бўлган NEXIA 3 русумли
автомобил, тарафлар келишувига кўра 71.764.800 сўмга бахоланган,
20) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 351 DHA бўлган
NEXIA 3 русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра 78.244.000 сўмга
бахоланган, 21) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси
01 756 DHA бўлган NEXIA 3 русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра
60.744.000 сўмга бахоланган, 22) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам
белгиси 01 405 DHA бўлган NEXIA 3 русумли автомобил, тарафлар
келишувига кўра 71.764.800 сўмга бахоланган, 23) 2020 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақам белгиси 01 356 DHA бўлган LACETTI русумли
автомобил, тарафлар келишувига кўра 99.556.000 сўмга бахоланган,
24) 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 327 DHA бўлган
NEXIA 3 русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра 78.244.000 сўмга
бахоланган, 25) 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси
01 702 ZGA бўлган MALIBU 2 русумли автомобил, тарафлар келишувига кўра
259.560.000 сўмга бахоланган ва ушбу автомашиналар гаровга тақдим
этилиб, нотариал тартибда гаров шартномалари расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб,
жавобгарга белгиланган миқдордаги кредит маблағи ажратиб жавобгарга
берган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги оқибатида банк олдида муддати ўтган фоиз қарздорлиги
148 600 000 сўм, кредит шартномасининг қайтариш графигига асосан
220 167 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги юзага келган.
Юзага келган қарздорликни бартараф этиш учун даъвогар томонидан
жавобгарга талабнома юборилган, бироқ, жавобгар талабномани эътиборсиз
қолдириб, қарздорликни бартараф этиш чораларини кўрмаган.
Шу сабабдан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, кредит ва
унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш сўралган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ФКнинг 734-736-моддаларига
асосланиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан кредит қарздорлиги ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида асосли тўхтамга келган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар шартномада келишилган муддатларда тўлаб
берилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган “Банкларнинг
кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда
ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби”нинг
3-бандига, ФКнинг 279-280-моддаларига, шунингдек “Гаров тўғрисида”ги
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 26-моддаси 1-бандига асосланган ҳолда ундирувни гаровга
қўйилган жавобгарга тегишли бўлган кўчар мулкларга қаратиш ҳақида тўғри
тўхтамга келган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 21-бандига
кўра, гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни
ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган
мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун
ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан
қаноатлантириб олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга
эга бўлади.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди кредит шартномаларига асосан
кредит таъминоти сифатида гаровга олинган қўйидаги автотранспорт
воситалари жавобгар томонидан банкнинг розилигисиз фуқаролар билан
тузилган
лизинг
шартномалари
ва
топшириш-қабул
қилиш
далолатномалари
асосида
фуқароларга
бериб
юборилганлиги
аниқланганлиги, яъни:
- жавобгар ва фуқаро Холбобоев Мардон Мавлянович ўртасида тузилган
24.01.2020 йилдаги 5/2020-сонли лизинг шартномасига асосан 2020 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 408 SGA бўлган “COBALT”
русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Тулаев Хасан Уткурович ўртасида тузилган
08.01.2020 йилдаги 1/2020-сонли лизинг шартномасига асосан 2019 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 409 SGA бўлган “TRACKER
TRKAT” русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Саидов Азим Махмадмуродович ўртасида
тузилган 24.01.2020 йилдаги 6/2020-сонли лизинг шартномасига асосан 2020
йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 410 SGA бўлган “SPARK”
русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Облокулов Мирзакарим Рахматович ўртасида
тузилган 29.06.2020 йилдаги 19/2020-сонли лизинг шартномасига асосан
2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 352 SGA бўлган
“COBALT” русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Юлдошева Гулбаҳор Ашировна ўртасида тузилган
15.03.2020 йилдаги 16/2020-сонли лизинг шартномасига асосан 2020 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 869 TGA бўлган “GBASNG/SPARK”
русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Намозов Қурбон Халимович ўртасида тузилган
10.03.2020 йилдаги 18/2020-сонли лизинг шартномасига асосан 2020 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 031 DXA бўлган “NEXIA-3”
русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Мухаммадиев Элбек Абдузоитович ўртасида
тузилган 24.10.2020 йилдаги 32/2020-сонли лизинг шартномасига асосан
2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 449 SGA бўлган
“COBALT” русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Ибрагимов Султон Рустамович ўртасида тузилган
28.02.2020 йилдаги 13/2020-сонли лизинг шартномасига асосан 2020 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 568 ТGA бўлган “NEXIA-3”
русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Гуламов Бахтиёр Шахобович ўртасида тузилган
28.02.2020 йилдаги 15/2020-сонли лизинг шартномасига асосан 2020 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 949 ТGA бўлган “DAMAS-2 D2”
русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Узокова Дилноза Мухамадиевна ўртасида
тузилган 29.06.2020 йилдаги 26/2020-сонли лизинг шартномасига асосан
2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 354 DHA бўлган
“LACETTI” русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Нуруллаев Абдулло Сайфидин ўғли ўртасида
тузилган 29.06.2020 йилдаги 23/2020-сонли лизинг шартномасига асосан
2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 754 DHA бўлган
“LACETTI” русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Кодиров Рахим Давронович ўртасида тузилган
25.11.2020 йилдаги 35/2020-сонли лизинг шартномасига асосан 2020 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 326 DHA бўлган “LACETTI”
русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Солиев Камол Коримжонович ўртасида тузилган
13.05.2020 йилдаги 17/2020-сонли лизинг шартномасига асосан 2020 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 318 AHA бўлган
“GBASNG/NEXIA-3” русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Хушвактов Муртозо Хайдарович ўртасида
тузилган 28.02.2020 йилдаги 14/2020-сонли лизинг шартномасига асосан
2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 756 DHA бўлган
“NEXIA-3” русумли автомобиль фуқарога берилган;
- жавобгар ва фуқаро Расулов Фариддин Рахмонкулович ўртасида
тузилган 19.01.2021 йилдаги 1/2021-сонли лизинг шартномасига асосан
2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 327 DHA бўлган
“NEXIA-3” русумли автомобиль фуқарога расмийлаштириб берилганлиги
сабабли, ИПКнинг 110-моддасининг биринчи қисми ва 25-моддасининг
биринчи ва бешинчи қисмларига асосланиб, мазкур ҳолатда, биринчи
инстанция суди юқорида қайд этилган иш ҳолатларига аниқлик
киритмасдан, суд мажлисида жавобгар вакили иштирокини таъминлаган
ҳолда ундан тушунтиришлар олмасдан даъвогарнинг талабини тўлиқ
қаноатлантириб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этувчи ҳал
қилув қарори қабул қилиб, хатога йўл қўйганлиги сабабли биринчи
инстанция судининг қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, иш юритишни тугатиш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.
Мазкур ҳолатда кредит таъминоти сифатида 2020 йил 4 февралдаги,
18 июндаги ва 11 сентябрдаги гаров шартномаларига асосан жавобгарга
тегишли бўлган автомобиллар тегишли тартибда баҳоланиб, даъвогардан
олинган кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган ва ушбу
автомобиллар кредит мажбурияти бажарилгунига қадар таъқиққа олинган.
Қонуннинг 32-моддасига асосан гаров қуйидаги ҳолларда бекор
бўлади:
гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида;
гаровга олувчи ушбу Қонун 12-моддасининг биринчи қисмида
кўрсатилган мажбуриятларни қўпол равишда бузган тақдирда гаровга
қўювчининг талаби билан;
гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ
бекор бўлганида, агар гаровга қўювчи ушбу Қонун 13-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса;
гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек
ушбу Қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича уни
реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда;
гаров нарсаси бўлган мол-мулк гаровга қўювчидан қонунда
белгиланган тартибда олиб қўйилган тақдирда;
агар гаровга қўювчи кредиторга янги қарздор учун жавоб беришга
розилик бермаган бўлса, гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарз
бошқа шахсга ўтказилган тақдирда;
даъво муддати ўтганлиги сабабли гаров билан таъминланган
мажбурият бўйича ўз талабларини қондириш кредитор учун мумкин бўлмай
қолган тақдирда;
гаров нарсасини ташкил этувчи ҳуқуқнинг амал қилиш муддати
тугаган тақдирда;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Бироқ, юқоридаги қонун нормасида назарда тутилган гаров бекор
бўлиши учун асос бўлган ҳолатлар юз бермаган ва гаров бекор бўлмаган.
Иш судда кўрилаётган вақтда жавобгарнинг даъвогар олдида ўз
мажбуриятларини бажармаганлиги, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
тўламаганлиги ўз исботини топган.
ФК 277-моддасининг иккинчи қисмига асосан агар қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва гаровнинг
моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи фақат гаровга олувчининг
розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга беришга, уни ижарага ёки
бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топшиpишга ёхуд уни бошқача тарзда
тасарруф этишга ҳақли. Мазкур ҳолатда жавобгар гаров мулкларини бошқа
шахсларга лизингга бериш учун гаровга олувчи даъвогарнинг розилигини
олмаган. Қолаверса ФКнинг 284-моддаси талабига кўра гаровга қўйилган
мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу молмулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга беpиш натижасида ёхуд
универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга
ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги қонунига асосан
лизинг - молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг
берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан
учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган молмулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу
шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва
фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг
шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:
лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг
олувчининг мулки бўлиб ўтса;
лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг
саксон фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси
тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг
йигирма фоизидан кам бўлса;
лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг
объектини унинг бозор қийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиш
ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг
объекти қиймати асос бўлади;
лизинг шартномаси даври учун лизинг тўловларининг жорий
дисконтланган (ҳисобга олинган) қиймати лизинг объектининг лизингга
топшириш пайтидаги жорий қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса.
Жорий дисконтланган (ҳисобга олинган) қиймат бухгалтерия ҳисоби
тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Ушбу қонуннинг 14-моддасига кўра лизинг объектининг олди-сотди
шартномаси лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида тузилиб, унга кўра лизинг
берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан лизинг объектини
кейинчалик лизинг олувчига бериш учун ўз мулки қилиб олиши,
15-моддасига асосан лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи
томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишли эканлиги,
21-моддасига асосан лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан
розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш
ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланган.
Гарчи жавобгар гаровга қўйилган автомашиналарни фуқаролар билан
тузилган лизинг шартномалари асосида лизингга бериб юборган бўлса-да, бу
факт даъво юзасидан иш юритишни тугатишга асос бўлмайди. Чунки, гаров
объекти ҳисобланган автомашиналар фуқароларга лизингга берилган бўлиб,
бу ҳолат ушбу автомашиналарни фуқароларнинг эгалигига ўтганлигини
исботламайди.
Демак апелляция инстанцияси суди моддий ҳуқуқ нормалари
талабларини нотўғри қўллаган ҳолда биринчи инстанцияси судининг
даъвони қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
юзасидан иш юритишни тугатиш ҳақида асоссиз тўхтамга келган.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига асосан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов хайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни, иш юзасидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдиришни, ишни апелляция ва кассация инстанциясида кўриш
билан боғлиқ 39 232 580 сўм давлат божини жавобгардан республика
бюджетига ундиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган
30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 сентябрдаги қарори бекор қилинсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
“Asia mega group” МЧЖдан:
- республика бюджетига ишни апелляция ва кассация инстанциясида
кўриш билан боғлиқ 39 232 580 сўм давлат божи ундирилсин;
- АТБ “Агробанк” фойдасига тўланган 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий
бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев