Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/2166 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шахбоз-Ш масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ANVAR KON TRADE EXPORT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1196029 Claim ID 3186607 PDF Hash 1872d54398f3d928... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
суд ИПК 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 март 4-1501-2304/2166-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили адвокат Р.Акбаров (ишончнома ва адвокатлик ордерига асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар «Shaxboz-SH» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Anvar Kon Trade Export» масъулияти чекланган жамиятидан 151 400 000 сўм асосий қарз, 18 168 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш материалларига қараганда, даъвогар «Shaxboz-SH» масъулияти чекланган жамияти (Буюртмачи) ва жавобгар «Anvar Kon Trade Export» масъулияти чекланган жамияти (Ижрочи) ўртасида 2022 йил 17 октябрь куни 33А-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг қиймати 1 000 500 000 сўмни ташкил қилган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан буюртмачи шартнома суммасининг 100 фоиз миқдорида тўловни олгандан сўнг 90 иш куни ичида кечиктирмасдан етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан тўлов 2022 йил 17 октябрь куни тўловлар амалга оширилган бўлсада, жавобгар томонидан шу кунга қадар маҳсулотлар етказиб берилмаган. Даъвогар «Shaxboz-SH» масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат этиб, ўзининг кичик тадбиркорлик субъекти эканлигини тасдиқловчи далилларни илова қилиб, жавобгар «Anvar Kon Trade Export» масъулияти чекланган жамиятидан 151 400 000 сўм асосий қарз, 18 168 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, тарафлар ўртасида арматура маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартнома тузилганлиги, лекин жавобгар ўз вақтида маҳсулотларни етказиб бермаганлигини баён қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар «Anvar Kon Trade Export» масъулияти чекланган жамияти дан суд мажлисига вакиллар келмади. Суд ИПК 128, 170-моддаларини қўллаб, жавобгар вакили тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис суд мажлисини унинг вакили иштирокисиз ўтказишни лозим топди. Суд, даъвогар вакили кўрсатмаларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган 33/А-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан 2022 йил 17 октябрь куни 138-сонли тўлов топшириқномаси билан 151 400 000 сўм тўловлар ўтказиб берилган. Шартномага асосан ўтказилган тўловлар учун маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш тўғрисидаги даъвогарнинг мурожаатлари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Хусусан даъвогар 2022 йил 20 декабрь куни 26-сонли ва 2023 йил 6 февраль куни 7-сонли хатлар билан мурожаат қилган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказилган тўловлар учун шартномада кўрсатилган темир маҳсулотлари жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, банк тўлов топшириқномаси ва ишдаги бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли бўлганлиги боис, қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида шартнома талабидан келиб чиқиб, жавобгардан 18 168 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 19-банди 1-хатбошисида “Зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак” деб тушунтириш берилган. Шартноманинг 2.1-бандида Сотувчи маҳсулот учун олдиндан 100 фоиз тўловни олгандан сўнг, 90 календарь кун давомида маҳсулотни етказиб бериши тўғрисида мажбуриятларни олган. Шартноманинг 4.1-бандида томонлар шартнома талабларини бузган тақдирда шартноманинг умумий қийматидан 0.5 фоиз миқдорида жарима тўлашлиги, хар бир ўз вақтида пул ўтказмаганлиги ёки ўз вақтида маҳсулот етказиб бермаган кун учун шартноманинг умумий қийматидан 0.1 фоиз миқдорида жарима тўлашлиги белгиланган. Жавобгар шартномада олган мажбуриятларни бажармаган, шартномада кўрсатилган товарлар Харидор (даъвогар)га етказиб берилмаган. Даъвогар даъво аризасида пеня ҳисоб-китобида тўловлар амалга оширилган кун 2022 йил 17 октябрдан даъво аризаси тайёрланган вақт оралиғи учун 120 кунга 18 168 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 2.1-бандида Сотувчи томонидан унга тўловлар келиб тушгандан сўнг 90 кун муддат мобайнида шартномада кўрсатилган маҳсулотлар етказиб берилиши назарда тутилган. Шу боис, суд даъвогар томонидан тўловлар амалга оширилган кун 2022 йил 17 октябь санасидан 2023 йил 17 январь санасига қадар ҳисобланган 13 626 000 сўм пеня суммасини асоссиз деб ҳисоблаб, 2023 йил 17 январь санасидан 2023 йил 17 февраль санасига қадар ҳисобланган 4 542 000 сўм ҳисобланган пеня суммасини асосли деб ҳисоблайди ва ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар «Shaxboz-SH» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Anvar Kon Trade Export» масъулияти чекланган жамиятидан 151 400 000 сўм асосий қарз, 4 542 000 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг асосли асосий қарз ва пеня ундириш талаби бўйича даъвогар томонидан тўланган 1 559 420 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни, даъвонинг асоссиз 13 626 000 сўм пеня суммаси бўйича тўланган 136 260 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «Shaxboz-SH» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Anvar Kon Trade Export» масъулияти чекланган жамиятидан 151 400 000 сўм асосий қарз, 4 542 000 сўм пеня, 1 559 420 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «Shaxboz-SH» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 136 260 сўм давлат божи ўз зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов