← Назад
Решение #632231 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2201/548-сонли иқтисодий иш
Ишни биринчи инстанцияда кўрган
судья – Б.Ҳайитбоев
Апелляция
инстанциясида
маърузачи судья – М.Бобоназаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Исрайлов раислигида, судьялар В.Сатторова ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармаси вакиллари Ж.Ибрагимов, Х.Рўзметов (2022 йил 17 мартдаги
428/01-10-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар Давлат
активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Dilnora Diyora 2020” маъсулияти чекланган
жамияти ва учинчи шахс Шовот туман хокимлигига нисбатан 2020 йил
22 майдаги 48-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш
ва 216 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 июндаги ҳал қилув
қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори устидан даъвогар Давлат активларини
бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан
берилган кассация шикоятини иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар
“Dilnora Diyora 2020” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ва учинчи шахс Шовот туман ҳокимлиги (бундан
буён матнда учинчи шахс деб юритилади)га нисбатан Шовот туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида
ҳамда учинчи шахс иштирокида 2020 йил 22 майда тузилган 48-сонли
олди-сотди шартномасини бекор қилиш, шартноманинг 5.6-бандига асосан
жавобгардан 216 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 майдаги ажрими
билан Шовот туман Молия ва Ғазначилик бўлимлари низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ишга жалб этилган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида,
учинчи шахс иштирокида 2020 йил 22 майда тузилган 48-сонли олди-сотди
шартномаси бекор қилинган ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига
37 000 000 сўм жарима ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 19 сентябрдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур суд қароридан норози бўлиб, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва
унда суд қарорини бекор қилиш ва ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд қарорини бекор
қилиш ва ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахс, Шовот туман Молия ва Ғазначилик бўлими
вакиллари суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
297-моддасига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни
лозим топди
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахс вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Хоразм вилоят ҳокимининг
2019 йил 15 ноябрдаги 698к-сонли қарорига ва Хоразм вилоят ҳудудий
танлов комиссиясининг 2019 йил 19 ноябрдаги 97АС-сони баённомасига ва
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан
2020 йил 11 майда ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижалари
ва 2020 йил 13 майда имзоланган DA-190-021317-сонли баённомага
асосан, Шовот туман Моноқ шахарчасида жойлашган “умумий ер майдони
3 500 кв.м,қурилиш ости майдони 457,3 кв.м” бўлган собиқ
“Моноқ шифохонаси” биноси 1-қисми инвестициявий ва ижтимоий
мажбуриятларни белгиланган ҳолда ўрнатилган тартибда харид қийматдан
сотиш бўйича даъвогар ва жавобгар ҳамда учинчи шахс иштирокида
2020 йил 22 майдаги 48-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган.
Мазкур инвестиция объекти 2020 йил 26 майда жавобгарга жами
881 500 000 сўм қийматда объектни қабул қилиш далолатномаси орқали
топширилган.
Шартноманинг 4.1-бандига асосан жавобгар “шартномани 2-иловасига
мувофиқ жами 1 440 000 000 сўмлик инвестиция мажбуриятларни 12 ой
муддатда бажариши, объектда қурилиш таъмирлаш ишларини амалга
ошириши, техник ва технологик қайта жиҳозлаш эвазига объектда амалдаги
қонунларга зид бўлмаган “болалар богчаси” мажмуасини ташкил қилиш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-иловасига асосан объектни баҳолатиш, лойиҳа ва
смета ҳужжатларини тайёрлаш, бинони реконструкция ва капитал ремонт
қилиш, қўшимча қурилиш ишларини амалга ошириши (зарур бўлса), техник
ва технологик қайта жиҳозлаш орқали объектда амалдаги қонунларга зид
бўлмаган “болалар боғчаси” мажмуасини фаолиятини ташкил қилишга
киритиладиган инвестиция миқдори 2020 йил май-июнь ойларига 13 млн
сўм; июль-сентябрь ойларида 200 млн сўм; октябрь-декабрь ойларида
250 млн сўм; 2021 йил январь-март ойларида 500 млн сўм; 2021 йил
апрель-май ойида 477 млн сўм жами 1 440 000 000 сўм киритилиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 24 июнь куни тузилган қўшимча
келишувга асосан инвестиция мажбуриятлари муддати 2021 йил 21 ноябрь
кунига қадар узайтирилган, шартномани бошқа ҳеч бир бандига ўзгартириш
киритилмаган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномага асосан инвестиция
мажбуриятлари белгиланган муддатда бажармаган.
Низони ўзаро ҳал этиш чораси сифатида даъвогар томонидан жавобгар
(шахсан) ва Шовот туман ҳокимлигига (почта орқали) 2022 йил 28 мартда
489/02/05-сонли таклиф хати юборилган.
Мазкур таклиф хати жавобгар ва учинчи шахс томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шундан кейин, даъвогар юқоридаги талаблар билан судга даъво
аризаси киритган.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида имзоланган ва
мажбуриятлар тан олинган шартнома шартларидан келиб чиққан.
Шартноманинг 4.1-бандига асосан жавобгар “шартномани 2-иловасига
мувофиқ жами 1 440 000 000 сўмлик инвестиция мажбуриятларни 12 ой
муддатда бажариши, объектда қурилиш таъмирлаш ишларини амалга
ошириши, техник ва технологик қайта жиҳозлаш эвазига объектда амалдаги
қонунларга зид бўлмаган “болалар богчаси” мажмуасини ташкил қилиш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби
тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарори билан
тасдиқланган “Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-
тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва
ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш,
шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг
харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 22-бандига кўра, харидор томонидан инвестициявий ва
ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш шартномада
назарда тутилган даврийликка мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Низомнинг
23-бандига кўра, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг
бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан харидорнинг инвестициявий
ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахбороти
асосида амалга оширилади. Бунда инвестициявий ва ижтимоий
мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш
харидорнинг
кўрсатиб
ўтилган
инвестициявий
ва
ижтимоий
мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти
ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки)
баҳоловчи ташкилот ҳисоботи олинган кундан бошлаб бир ой ойдан
ошмайдиган муддатда амалга оширилади” деб белгиланган.
Даъвогар томонидан учинчи шахс вакили ва жавобгар вакили
иштирокида бир неча бор инвестиция объектида мониторинг текшируви
ўтказилиб инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги оқибатида
жавобгарга шартнома шартларига кўра тегишли жарима ҳисобланиб
шартнома бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисида расман огохлантирилган.
Хусусан, даъвогар томонидан 2022 йил 13 январ куни 30/01-05 сонли
талабнома билан шу даврга қадар объектда жами 847 млн сўмлик ишлар
қисман бажарилганлиги, қолган қисмини тез фурсатда бажариш акс холда
шартнома бекор қилиниши тўғрисида расман огохлантирилган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан ишга тақдим
қилинган жавобгар, “Grand frarella” маъсулияти чекланган жамияти
ва “Otash Qurilish Montaj” маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил
11 январь куни тузилган объектда жами 1 442,2 млн сўмлик ишлар
бажарилганлиги юзасидан назорат ўлчов далолатномасини ишончга сазовор
бўлмаган далил деб топиб тўғри хулосага келган.
Чунки, ушбу далолатнома даъвогар, қурилиш соҳасида ҳудудий
назорат инспекцияси ёки бошқа тегишли ваколатга эга ташкилот
иштирокида тузилмаган бўлиб хуқуқий ахамиятга эга эмас.
Шартномани 5.6-бандига кўра, жавобгар томонидан 4-бўлим
2-иловасига мувофиқ шартномада назарда тутилган муддатлар тугаганидан
сўнг 3 ойлик муддатда шартномада назарда тутилган кўринишларда ва
ҳажмларда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган ёки
лозим даражада бажарилмаган тақдирда шартномани бекор қилишга,
компенсация пуллари қайтарилмаслиги шартнома шарти қилиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 384-моддасининг 2-қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад
жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Шу сабабли биринчи инстанция суди жавобгар томонидан шартнома
бўйича зиммасига олган мажбуриятлари бажарилмаганлиги, 13 та ишчи ўрин
яратилмаганлиги, белгиланган муддатларда ва миқдордаги инвестициялар
киритилмаганлиги, шартномага асосан жавобгар даъвогарга белгиланган
муддатларда ахборот ва ҳисоботларни тақдим қилмасдан шартномани
жиддий равишда бузганлиги ҳолатлари ишдаги ҳужжатлар ва судда
аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланган деб хисоблаб, даъвони
тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 22 майдаги 48-сонли олди-сотди
шартномаси бекор қилиш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Шунингдек, даъвогар шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги боис, жавобгардан жами 216 000 000 сўм миқдорда
жарима ундириш сўралган.
Мазкур шартноманинг 5.6-бандига кўра харидорнинг айби билан
олди-сотди шартномаси бекор қилинса, шартномада белгиланган миқдорда
харидор инвестиция мажбуриятларни бажармагани учун олган инвестиция
мажбуриятлари маблағининг (1 440 000 000 сўм*15%=216 000 000 сўм)
15 фоиз миқдорида харидордан сотувчи фойдасига суд тартибида жарима
ундирилади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик учун фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида судларга шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланиши;
Судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатлари ҳисобга олиниши
кераклиги;
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга эканлиги бўйича тушунтириш берилган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг жарима ундириш
ҳақидаги талаби асосли бўлса-да, ундириши сўралган пенянинг миқдори
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги, қарздорнинг
молиявий аҳволини ниобатга олиб 37 000 000 сўмга қаноатлантиришни
ҳамда жариманинг қолган қисмини рад этиш тўғрисиа тўғри хулосага келган.
Бироқ, апелляция инстанцияс суди ишни кўриш жараёнида объектни
кўздан кечирилганлиги ва жавобгар томонидан шартнома бўйича зиммасига
олган мажбуриятлар бажарилганлиги, яъни шартномада белгиланган
ҳажмларда инвестиция мажбуриятлари бажарилиб, собиқ “Моноқ
шифохонаси” биноси тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга қабул қилишга
тайёрланаётганлигини асос қилиб ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиб нотўғри хулосага келган.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандида
харидор томонидан сотувчига ҳар чоракда инвестиция мажбуриятлари
бажарилишининг бориши ҳисоботи ва яратилган ишчи ўринлари
тўғрисидаги маълумотни тақдим этиши, бунда, инвестици мажбуриятларини
бажарилишини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тўлов топшириқномалари
нусхалари, божхона юк декларациялари, солиштирма далолатномалар,
бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар, қабул қилиш топшириш
далолатномалари, ўрнатиш далолатномалари техник ҳолати кўрсатилган
ҳолда асбоб-ускуналарни фойдаланишга топшириш далолатномаси,
инвестиция дастури (лойиҳаси)нинг бажарилишини бориши, шу жумладан
унда назарда тутилган ҳисоботни тақдим этиш санасидаги молиявийиқтисодий параметрлари ҳақидаги ахборот, яратилган ишчи ўринларининг
сақланиши тўғрисидаги маълумотни қонун ҳужжатларида белгиланган
тегишли солиқ ҳисботларини топшириш санасидан кечиктирмай тақдим
этилиши тўғрисидаги мажбуриятни олган.
Мазкур мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар даъвогарга ҳам судларга ҳам тақдим этилмаган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра айрим суд ҳужжатларини
бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан
бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни,
апелляция
инстанцияси
судининг
2022 йил
19 сентябрдаги қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг
2022 йил 30 июнлдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига асосан ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатлари
7
тарафлар ўртасида уларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига
мутаносиб равишда юкланади. Шу сабабли ишни биринчи ва апелляция
инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажати
даъвогар зиммасига юкланиши лозим.
Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни 9-моддасининг 10-бандига асосан даъвогар иқтисодий судларда
давлат божидан озод қилинганлиги сабабли ишни биринчи инстанция судида
кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирувсиз қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 - 303, 343 - моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармаси кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори бекор қилинсин.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 июнтдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
Б. Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
Р. Хайдаров