Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/314 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Асл табаит боғлари масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076806 Claim ID 3171037 PDF Hash 12af1806319aef8d... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 478-моддаси ФК 478 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
аноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/314-сонли иш 2023 йил 15 март 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Абдуғаффоров (2023 йил 6 мартдаги 38-01-08134/1139-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан ишончнома асосида унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг жавобгар “ASL TABIAT BOG’LARI” МЧЖ ҳисобидан 802.156.200 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “ASL TABIAT BOG’LARI” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 802.156.200 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар шартномавий мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги оқибатида 2023 йил 1 май - 2023 йил 1 февраль оралиғида даъвогар олдида истеъмол қилинган табиий газ учун 802.156.200 сўм қарздорлик юзага келганлигини, жавобгарга 802.156.200 сўмлик ҳисобварақфактуралар тақдим қилинганлигини ва ўзаро солиштириш далолатномаси расмийлаштирилганлигини, жавобгар шу кунга қадар юзага келган 802.156.200 сўм асосий қарзни тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади, яъни ажримнинг кўчирма нусхаси “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган. Бундан ташқари ажримнинг кўчирма нусхаси 2023 йил 7 март куни жавобгарнинг электрон почта манзили бўйича юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 17 ноябрда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 12-11/518-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар газ тармоқлари орқали жавобгарга келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини олиши, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш ҳамда ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олиши белгиланган. Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар даъвогардан ушбу шартноманинг 1.4-бандига асосан ҳар бир ой учун кунлик (соат) тенг тақсимланган ҳолда газни қабул қилиб олиши, шунингдек 4.11-бандига асосан газни етказиш-қабул қилиш далолатномасини имзолаши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандида етказиб берилган газ миқдори газ тармоқлари бўлиниши чегарасида ўрнатилган ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари ёки ўлчаш комплекслари бўйича аниқланиши ҳамда ҳар икки томон имзолайдиган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилиши қайд қилинган. Шартноманинг 4.2-бандида газ учун нархлар ваколатли орган томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланиши, 4.3-бандида жавобгар ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин даъвогарнинг ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 70 фоиз суммасини олдиндан тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, белгиланган табиий газ ҳажми жавобгарга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилганига қарамасдан жавобгар томон етказиб берилган табиий газ ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган. Етказиб берилган табиий газ учун 2022 йил 1 май ҳолатига 7000 сўм, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига 2.792.000 сўм, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 412.772.800 сўм ва 2023 йил 1 январь ҳолатига 386.584.400 сўм қарздорлик ҳисобланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 31 майда 202205003-084762-сонли 7000 сўмлик, 2022 йил 30 ноябрда 202211009-983345-сонли 2.792.000 сўмлик, 2022 йил 31 декабрда 202212009-983345-сонли 412.772.800 сўмлик, 2023 йил 31 январда 202301009-983345-сонли 386.584.400 сўмлик, жами 802.156.200 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар тақдим қилинган. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида вужудга келган қарздорлик бўйича ўзаро солиштириш далолатномаси расмийлаштирилган. ФКнинг 478-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган. ФКнинг 470-моддасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида 2023 йил 1 май - 2023 йил 1 февраль оралиғида даъвогар олдида истеъмол қилинган табиий газ учун 802.156.200 сўм қарздорлик юзага келганлиги аниқланди. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши ва ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдида 802.156.200 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 802.156.200 сўм асосий қарз ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан республика бюджетига 16.043.124 сўм давлат божи ва даъвогарга олдинган тўланган 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. 5 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚИЛАДИ: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ASL TABIAT BOG’LARI” МЧЖдан: - “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 802.156.200 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажати, жами 802.186.200 сўм; - республика бюджетига 16.043.124 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев