Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/359 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "GOLDEN PLASTIC PIPES" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SERVIS ULUGBEK YULDUZLARI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073404 Claim ID 3192458 PDF Hash 008e7964fc9a3ab3... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 15 март 4-1405-2202/359-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 22 126 151,93 сўм асосий қарз ва 3 152 976,65 сўм пеня, жами 25 279 128,58 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили О.В. (раҳбар)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,- Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 10 октябрда 250-сонли ва 2022 йил 22 февралда 39сонли шартномалар тузилганлиги, ушбу шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга 62 126 151,59 сўмлик полипрополен қувурлар ва уларнинг қўшимча жиҳозларини сотишни, жавобгар эса тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олганлиги, жавобгарга 22 126 154 сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлсада, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаганлиги, натижада 22 126 151,93 сўм қарздор бўлиб қолганлиги, шартномада тўловларнинг ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,05 фоиз пеня тўланиши назарда тутилганлиги, шу сабабли 3 152 976,65 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 22 126 151,93 сўм асосий қарз ва 3 152 976,65 сўм пеня, жами 25 279 128,58 сўмни ундириб беришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили О.В. ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги хужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ (Етказиб берувчи) ва ХХХ (Харидор) ўртасида 2021 йил 10 октябрда 250-сонли ва 2022 йил 22 февралда 39-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномаларнинг умумий суммаси 1 000 000 000 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Етказиб берувчи» «Харидор»га пластмасса қувурлар ва фитинг маҳсулотларини етказиб бериш, «Харидор» эса «Етказиб берувчи»га етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотнинг 15 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб 7 календар кун ичида олдиндан тўлаш, қолган қисмини маҳсулотлар ортилишидан олдин тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 7 февралдаги 43-сонли ҳисобварақфактурасига асосан 45 478 702,93 сўмлик ва 2022 йил 22 февралдаги 68-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 16 647 449 сўмлик, жами 62 126 151,93 сўмлик маҳсулотлари етказиб берилган. ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ўз навбатида, жавобгар томонидан 2021 йил 21 октябрдаги 79-сонли тўлов топшириқномасига асосан 30 000 000 сўм ва 2021 йил 21 декабрдаги 102-сонли тўлов топшириқномасига асосан 10 000 000 сўм, жами 40 000 000 сўм пул маблағи даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Аниқланишича, жавобгар томонидан жами 62 126 151,93 сўмлик маҳсулотлар қабул қилиб олинган бўлсада, шартнома шартлари тўлиқ бажарилмасдан, қабул қилиб олинган маҳсулот ҳақининг 40 000 000 сўм қисми тўланиб, қолган 22 126 151,93 сўм қисми ўз вақтида тўлаб берилмаган. Натижада жавобгар даъвогарга 22 126 151,93 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг манзилига қарздорликни тўлаб беришни сўраб 2022 йил 2 июнда 15-сонли ва 2022 йил 15 июл куни 16-сонли талабномалар юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 449-моддаси учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 22 126 151,93 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топади. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида, етказиб берилган маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда «Харидор» тўловларни ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 3 152 976,65 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотлар даъво аризасида кўрсатиб ўтилган. Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 22 126 151,93 сўм асосий қарзини бугунги кунга қадар тўлаб бермаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд мажлисида ишдаги хужжатлардан аниқланишича, даъвогар ўз вақтида ушбу қарздорликни ундириб олиш бўйича чораларни кўрмаган ва пеня суммасининг ошиб кетишига кўмаклашган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 2 207 084 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 207 084 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 945 892,65 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, 4 даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 22 126 151,93 сўм асосий қарз ва 2 207 084 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 945 892,65 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 505 582,57 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, ортиқча тўланган 417,43 сўм давлат божини даъвогар ХХХга қайтаришни ва бу ҳақда маълумотнома беришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 22 126 151,93 сўм асосий қарз ва 2 207 084 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 505 582,57 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ортиқча тўланган 417,43 сўм давлат божи даъвогар ХХХга қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов