← Назад
Решение #632324 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 март
******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар "******"
Давлат унитар корхонасининг жавобгар "******" унитар корхонаси ҳисобидан
99.000.000 сўм асосий қарз ҳамда 32.175.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакиллари ****** (2023 йил 2 мартдаги
01/03-19-сонли ишончнома асосида) жавобгар ишончли вакили ****** (2023
йил 15 мартдаги 2-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "******" Давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "******"
унитар корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
99.000.000 сўм асосий қарз ҳамда 32.175.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони тўлиқ
қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари қарздорликни тан
олган ҳолда тез орада қарздорликни тўлаб беришларини маълум қилди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра,тарафлар ўртасида 2022 йилнинг 18 ноябрида
11/01-Q-сонли ҳамда 2022 йилнинг 21 ноябрида 11/01-Q/1-сонли олди-сотди
шартномалари тузилган.
Шартномаларга асосан, “бажарувчи” “буюртмачи”га ҚҚС билан
ҳисобланганда жами 99.000.000 сўмлик манзарали кўчатларни етказиб бериши,
“буюртмачи” эса сотиб олинган товарлар учун шартномада белгиланган
муддатларда тўловни амалга оширишга келишган. Даъвогар томонидан
шартнома шартларидан келиб чиқиб жавобгарга 99.000.000 сўмлик маҳсулот
етказиб берилган. Ушбу етказиб берилган маҳсулот учун жавобгар томонидан
тўлов амалга оширилмасдан, даъвогар олдида 99.000.000 сўм қарздорлик юзага
келган.
Даъвогарнинг жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида
юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорнинг
12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатлари ѐки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги
учун жавоб беради.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ѐки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ѐки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кичиктирмасдан
тўлаши лозим.
Даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар
томонидан жавобгарга 22.11.2022 йилдаги 11/022-Q-сонли электрон
ҳисобварақ-фактура орқали 36.000.000 сўмлик, 22.11.2022 йилдаги 11/025-Qсонли электрон ҳисобварақ-фактура орқали 54.000.000 сўмлик 29.11.2022
йилдаги 11/033-сонли электрон ҳисобварақ-фактура орқали 9.000.000 сўмлик,
жами 99.000.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Ушбу етказиб берилган 99.000.000 сўмлик маҳсулотлар учун жавобгар
томонидан тўлов амалга оширилмаган ва бу ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 99.000.000 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
тўланмаганлиги ҳолати юзасидан шартноманинг 6.2-бандига мувофиқ етказиб
берилган товарлар учун тўловлар кечиктирилган тақдирда кечиктирилган ҳар
бир кун учун умумий сумманинг 0.5 фоизи миқдорида, аммо шартнома умумий
суммаси 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда
тутилганлигини инобатга олиб 32.175.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик
судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага
асосан қўлланилади.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд
даъвонинг ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2бандида батафсил тушунтириш берилган.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, талаб этилган пенянинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига
мутаносиблиги, тарафларнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, пеня
миқдорини 2.730.000 сўмга камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги ва неустойка миқдори
суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда камайтирилганлиги
учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
кодексининг 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
процессуал
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "******" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар "******"
Давлат унитар корхонаси фойдасига 99.000.000 сўм асосий қарз, 2.730.000 сўм
пеня, 1.312.000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
******