Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/1702 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "THE GOLDEN CIRCLE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1044390 Claim ID 3160156 PDF Hash e2dd93939dbb3442... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/1702-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси Т.Маматожиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, қарздор раҳбари ХХХнинг иштирокида, кредитор «А»нинг қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)нинг тўлов мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суд мажлисида қарздор вакили ариза юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, жамият тўлов қобилиятига эга эканлиги, фақатгина унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, пул маблағлари прокуратура депозитига олиб қўйилганлиги сабабли суд ишлари якунлангунига қадарли солиқ олдидаги қарздорлигини қоплашни имкони бўлмасдан келаётганлиги, солиқ текширувида аниқланган ҳолатлар ҳам тўғри ҳисоб-китоб қилинмаганлиги, жамиятни банкрот деб топиш нотўғрилиги сабабли аризани рад этишни сўради. Олдинги суд мажлисида қатнашган кредитор вакиллари қарздорни фаолият юритишига қарши эмаслиги, жиноят ишлари бўйича суд жараёни тугаганидан сўнг, қарздорни прокуратурадаги депозитидан солиқ қарздорлиги қопланиши мумкинлигини билдирган. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қарздор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига қараганда, қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги 2023 йил 23 январь куни ҳолатига 857 376 462 сўмни ташкил этган. Шу сабабли кредитор Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси қарздорни мажбуриятлар бўйича кредитор талабларини қондиришга, солиқ қарзини тўлаш имконияти йўқлиги сабабли қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиш юзасидан ўтказилган солиқ аудити (қўшимча ҳужжатли тафтиш) натижасида тузилган 2023 йил 11 январь кунги далолатномага кўра, жамият томонидан камерал солиқ текшируви натижаси бўйича қарор қабул қилингандан сўнг 2022 йил 16 август куни 2021 йил учун йиллик баланс ҳисоботи қайта топширилиб, жамиятнинг товар моддий бойликлари қолдиғи 3 088 947.3 минг сўм қилиб кўрсатилганлиги, жамият таъсисчиси Ж.Менгзияев солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида 31.12.2021 йил ҳолатига 3 088 947.3 минг сўмлик товар моддий бойликлари қолдиғини 2022 йил сентябрь ойида таъсисчининг улуши сифатида низом жамғармасидан олиб чиқиб кетиб, 2022 йил сентябрь ойи учун 2022 йил 5 октябрда бюджетга 540 000.0 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаб ҳисобот тақдим қилган бўлсада, солиқ тўловлари учун умуман тўловни амалга оширмасдан жуда кўп миқдордаги солиқ тўловини тўлашдан бўйин товлаганлиги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, қарздор раҳбари ва таъсисчиси томонидан Фарғона вилоят прокуратураси депозитига тўланган жами 437 500 000 сўмлик тўлов ҳужжатларини судга тақдим қилиб, жиноий ишлар бўйича суд ишлари якунлангандан сўнг, ушбу пул маблағларини солиқ қарздорлигига йўналтирилишини, жамиятни қарздорлиги аризада кўрсатилган 857 376 462 сўм эмас, 540 000 000 сўмни ташкил қилиши, шу сабабли қарздор жамиятни солиқ олдидаги қарздорлигини қоплаш учун имконияти етарли эканлиги билдирилган, мазкур ҳолатларга кредитор вакиллари ҳам эътироз билдирмаган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин. Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, кредитор «А» томонидан қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси барвақт берилган деб ҳисоблайди сабаби дастлаб, «Б» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан суд тартибида тегишли жазо чоралари қўлланилгандан сўнг ҳамда солиқ олдидаги қарздорликларини Фарғона вилоят прокуратураси депозитидаги пул маблағлари ҳисобидан қопланмаганидан кейин тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатиш юзасидан ариза билан судга мурожаат қилиши мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Бундан ташқари суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, кредитор давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни ва тўланган 30 000 сўм почта харажатини кредитор зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 55, 141, 142, 241, 242моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Кредитор «А» томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев