← Назад
Решение #632446 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law |
Текст решения
2 764 символов
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(соддалаштирилган иш юритиш тартибида)
15.03.2023 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2303/ХХХХ-сонли иш
корхонасидан 3.332.700 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб
АНИҚЛАДИ :
Даъвогар ХХХХХ судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХХХ корхонасидан 3.332.700 сўм ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб
бериш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан
жавобгарга табиий газ етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу табиий газ учун
тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи
3.332.700 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХХ корхонасидан даъвогар ХХХХ фойдасига 3.332.700
сўм асосий қарз, 30.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин.
3. Жавобгар ХХХХ корхонасидан республика бюджетига 300.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Б.Раджабов