← Назад
Решение #632461 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
Тойлоқ тумани
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 март 4-1405-2302/303-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар
ДДДнинг, жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган 14 043 472 сўм компенсация
тўловлари ҳамда 1 263 912 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъвоси
бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида жавобгар вакили М.Бердиев (ишончномасиз)
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади :
Даъво аризасидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий
механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 202-сонли
қарорига асосан ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар) 2022 йил учун 14 043
472 сўм компенсация тўловлари тўлаши лозим бўлиб, компенсация
тўловларини тўлаш бўйича жавобгарга талабнома жўнатилган, бироқ
жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида ДДД
(кейинги ўринларда даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан
14 043 472 сўм компенсация тўловларни ва унга
ҳисобланган 1 263 912 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили М.Бердиев кўрсатма
бериб, даъво талабини тан олмасдан, ўрнатилган тартибда тўлов
қилганлиги, бироқ Ургут туман экология бўлими солиштирма далолатнома
бермаганлигини билдириб, қонуний қарор чиқаришни судга ҳавола қилди.
Даъвогар вакили ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида
илтимоснома берган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига
келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Қайд қилинган нормага асосан, суд ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгар вакили
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, жавобгарнинг даъвогарга тақдим этган 2022 йил
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация
тўловлари
суммасининг ҳисоб китобига кўра, жавобгарга нисбатан даъвогар
томонидан 14 043 472 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 202-сонли қарори ва қарорга 1-сонли илова
«Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низом»нинг
5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова
сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади деб белгиланган, Низомга
асосан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари жорий этилган ва
компенсация тўловларининг миқдори белгиланган.
Даъвогар томонидан юқорида кўрсатилган Қарор ва Низом
талаблари асосида 2022 йил учун жавобгарга нисбатан 14 043 472 сўм
миқдорида тўлов ҳисобланганлиги кўринади шу сабабли, ушбу
компенсация тўловлари даъво талабининг жавобгардан 14 043 472 сўм
миқдорида қаноатлантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги 202-сонли қарори 1-иловасининг 30-бандида маблағлар ўз
вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи
миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан тўловларни ўз вақтида
амалга оширмаганлиги учун 1 263 912 сўм пеня тўлови ҳисобланган.
Юқорида кўрсатилган низомнинг 35-бандида тўловлар бўйича
қарзларни, шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган тартибда ундириш
Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг компенсация
тўловлари бўйича ҳуқуқи ҳисобланади.
Суд ишга илова қилинган ҳужжатлар орқали, хусусан жавобгар
томонидан тақдим этилган маълумотнома, маълумотнома асосида
ҳисобланган компенсация тўловининг ҳисоб-китобини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ЖЖЖдан
14 043 472 сўм миқдоридаги компенсация тўлови ва 1 263 912 пеняни
ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДД фойдасига 14 043 472 сўм
компенсация тўлови, 1 263 912 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 306 147,68 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида
шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига
шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Ф.Э.Юлдашев