Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2301/786 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Поп тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "ZEBOBONU JONIBEK" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1046639 Claim ID 3193974 PDF Hash a1e3cce95db60711... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
ИПК 222-моддаси ИПК 222 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
суд СК 111-моддаси суд СК 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 март № 4-1603-2301/786 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, Поп туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар – «ZEBOBONU JONIBEK» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақ операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Ғ.Қушназаров (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризада баён этилишича, Поп туман давлат солиқ инспекцияси (кейинги матнда аризачи деб юритилади) томонидан «ZEBOBONU JONIBEK» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) томонидан Солиқ кодексининг 111-моддаси учинчи қисми 4банди бўйича солиқ хисоботини белгиланган муддатида тақдим этмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақ операцияларини ўн кундан кўпроқ муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд муҳокамасида аризачи вакили ўз талабини қувватлаб, жавобгар солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақ операцияларини ўн кундан кўпроқ муддатга тўхтатиб туришни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ҳамда ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги 2023 йил 3 мартдаги ажрими жавобгарга электрон шаклда юборилган. Бундан кўринадики, жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган. ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги матнда СК деб юритилади) 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи хисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан жавобгарга СК талабларига қатъий риоя этиш, хусусан Солиқ кодексининг 111-моддаси учинчи қисми 4-банди бўйича солиқ хисоботини белгиланган муддатида тақдим этиш юзасидан юборилган талабнома мазмунидаги хабарномалар электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Бироқ, солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этилмаган ва мазкур камчилик суд муҳокамаси кунига қадар ҳам бартараф этилмаган. СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шу модда учинчи қисмининг 1-бандида ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкинлиги назарда тутилган. банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси эканлиги назарда тутилган. ИПК 222-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади. Юқоридагилардан кўринадики, аризачининг талаби қонун ҳужжатларига мувофиқ асосли қўйилган ва у ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу асосда суд жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, суд СК 111-моддаси, ИПК 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222моддаларининг талабларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Поп туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. «ZEBOBONU JONIBEK» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилган кунга қадар тўхтатиб турилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров