← Назад
Решение #632591 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 15 март
4-1405-2301/358-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар
ХХХдан 400 000 000 сўм асосий қарз ва 40 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида,
даъвогар вакили Р.Дж. (2023 йил 13 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари С.Ю., У.И. (2023 йил 3 мартдаги 1/03-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ва
жавобгар ўртасида имзоланган 2022 йил 16 майдаги SUZ/SER/012-2022-сонли
шартномага асосан, даъвогар жавобгарга 400 000 000 сўмлик қарз бўлиб қолганлиги,
бироқ жавобгар ушбу суммани тўлаб бермаганлиги, шартноманинг 6.1-бандида
тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган
сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаш назарда
тутилганлиги, пеня суммаси 40 000 000 сўм ташкил қилганлиги, жавобгарга
юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганлиги баён қилиниб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 400 000 000 сўм асосий қарз ва 40 000 000 сўм пеняни ундириб
бериш сўралган.
Суднинг 2023 йил 15 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини қабул қилиш рад этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Р.Дж. ўз тушунтиришида,
даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар 2023 йил 13 март куни
400 000 000 сўм асосий қарзини тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъво
талабидаги 40 000 000 сўм пеняни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришида,
даъвогарнинг даъво талабига эътирози йўқлигини, айрим сабабларга кўра ушбу
қарздорликни тўлаш имконияти бўлмаганлигини, бугунги кунда 400 000 000 сўм
асосий қарзини тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул
қилишни судга ҳавола қилди.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги хужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ (Ижрочи) ва ХХХ (Буюртмачи) ўртасида
2022 йил 16 май куни хизмат кўрсатиш тўғрисида SUZ/SER/012-2022-сонли
шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Ижрочи»
«Буюртмачи»га оператор хизматлари билан техникадан фойдаланиш бўйича хизмат
кўрсатиш мажбуриятини олган, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар учун
шартномада белгиланган тартибда ва муддатда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
“Ижрочи” томонидан “Буюртмачи”га жами 608 000 000 сўмлик оператор
хизматлари билан Terex Demag AC220-5 русумли юк кўтаргич техникасидан
фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатилиб, бу тўғрисида 2022 йил 10 июнда
63-сонли (285 000 000 сўмлик) ва 2022 йил 27 июнда 65-сонли (323 000 000 сўмлик)
электрон ҳисобварақа-фактуралар расмийлаштирилиб, тарафлар томонидан
имзоланган.
ФКнинг 705-моддасига мувофиқ буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт.
Бироқ, даъвогар томонидан 608 000 000 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан 208 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилган. Натижада,
жавобгар даъвогарга 400 000 000 сўм қарздор бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 25 январ куни 25/1-сонли
талабнома юборилиб, 400 000 000 сўм асосий қарзни тўлаб бериш сўралган. Бироқ,
ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 400 000 000 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган 2023 йил
13 мартдаги 6131-сонли тўлов топшириқномасидан жавобгар даъвогар олдидаги
400 000 000 сўм асосий қарзини суд мажлиси кунига қадар тўлаб берганлиги маълум
бўлди.
Суд, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 400 000 000 сўм асосий қарзи суд
мажлиси кунига қадар тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво талабининг
400 000 000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
Шартноманинг 6.2-бандида, кўрсатилган хизматлар ҳақи ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг 10 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда
жавобгардан 40 000 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 400 000 000 сўм қарзини ўз
вақтида тўлаб бермаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида
ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд мажлисида ишдаги хужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
400 000 000 сўм асосий қарзи суд мажлиси кунига қадар тўлаб берилган.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини эътиборга олиб, шунингдек қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини
28 000 000 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 28 000 000 сўм
пеня ундиришни, даъво талабининг 12 000 000 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат
қилганидан
сўнг
жавобгар
томонидан
ихтиёрий
равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан
даъвогар ХХХ фойдасига 28 000 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг
400 000 000 сўм асосий қарз ва 12 000 000 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 8 800 000 сўм давлат
божи ва 30 000 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 28 000 000 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган 8 800 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг 400 000 000 сўм асосий қарз ва 12 000 000 сўм пеня
ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд
мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм
суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов