Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/301 Дата решения 15.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый ГАВХАР хусусий корхонаси
Source ID 1070328 Claim ID 3177098 PDF Hash 5798721da120b51e... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 март 4-1405-2302/301-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ДДДнинг, жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган 11 752 302 сўм компенсация тўловлари ҳамда 329 851 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида жавобгар вакили А.Эргашев (ишончномасиз) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : Даъво аризасидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 202-сонли қарорига асосан ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар) 2022 йил учун 11 752 302 сўм компенсация тўловлари тўлаши лозим бўлиб, компенсация тўловларини тўлаш бўйича жавобгарга талабнома жўнатилган, бироқ жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида ДДД (кейинги ўринларда даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 11 752 302 сўм компенсация тўловларни ҳамда унга ҳисобланган 329 851 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили А.Эргашев кўрсатма бериб, даъво талабини тан олмасдан, ўрнатилган тартибда тўлов қилганлиги, бироқ Ургут туман экология бўлими солиштирма далолатнома бермаганлигини билдириб, қонуний қарор чиқаришни судга ҳавола қилди. Даъвогар вакили ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида илтимоснома берган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Қайд қилинган нормага асосан, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгар вакили кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгарнинг даъвогарга тақдим этган 2022 йил жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари суммасининг ҳисоб китобига кўра, жавобгарга нисбатан даъвогар томонидан 11 752 302 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 202-сонли қарори ва қарорга 1-сонли илова «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низом»нинг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади деб белгиланган, Низомга асосан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари жорий этилган ва компенсация тўловларининг миқдори белгиланган. Даъвогар томонидан юқорида кўрсатилган Қарор ва Низом талаблари асосида 2022 йил учун жавобгарга нисбатан 11 752 302 сўм миқдорида тўлов ҳисобланганлиги кўринади шу сабабли, ушбу компенсация тўловлари даъво талабининг жавобгардан 11 752 302 сўм миқдорида қаноатлантирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори 1-иловасининг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун 329 851 сўм пеня тўлови ҳисобланган. Юқорида кўрсатилган низомнинг 35-бандида тўловлар бўйича қарзларни, шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган тартибда ундириш Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқи ҳисобланади. Суд ишга илова қилинган ҳужжатлар орқали, хусусан жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотнома, маълумотнома асосида ҳисобланган компенсация тўловининг ҳисоб-китобини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ЖЖЖдан 11 752 302 сўм миқдоридаги компенсация тўлови ва 329 851 пеняни ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДД фойдасига 11 752 302 сўм компенсация тўлови, 329 851 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Ф.Э.Юлдашев