← Назад
Решение #632600 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| зР ФК | 112 | — | law | |
| зР ФК | 114 | — | law | |
| зР ФК | 113 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ
ANDIJON VILOYATI
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170700, Qo’rg’ontepa sh, Mustaqillik ko’chasi 50-a
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик,д. 50-а
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 март
1705-2301/446-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Сатвалдиевнинг раислигида, судья
ѐрдамчиси Г.Дехқанованинг котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (“ДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида) жавобгар - ЖЖЖЖЖЖЖЖ ҳисобидан 14.769.189,72 сўм асосий қарз ва
7.384.594,90 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Хонобод шаҳар Ғазначилик ва Молия бўлимлари
жалб қилинган ҳолда, ишни даъвогар вакили - ЛЛЛЛЛЛ, жавобгар вакили - ОООООлар
иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
“ДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар”
деб аталади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ЖЖЖЖЖЖЖЖ
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 14.769.189,72 сўм асосий
қарз ва 7.384.594,90 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 28 февралдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Хонобод шаҳар Ғазначилик ва Молия бўлимлари
жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга лак-бўѐқ маҳсулотларини тўлиқ етказиб
берилганлиги сабабли даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ тан
олишини бироқ шартнома Ғазнадан рўйхатдан ўтмаганлигини инобатга олиб, пеня
қисмини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида Ғазначилик ва Молия бўлимлари иштирок этмади ва даъвогарнинг
даъво талабларига ўз фикрларини билдирмади, бироқ, суд мажлисини ўтказиш вақти ва
санаси тўғрисидаги ажрим етказилганда ушбу ажримларни олишдан бош тортган
шунингдек телефон орқали хабар берилганда ҳам суд мажлисига бормаслигини вақти
йўқлигини билдирган.
Шу сабабли суд, Хонобод шаҳар Ғазначилик ва Молия бўлимлари ажримни етказиш
чораларини кўрилган деб баҳолаб, уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган
ҳулосага келган.
Суд, тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда
тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик ЎзР ФК) 8 ҳамда
234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият пудрат
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган
жамияти билан ЖЖЖЖЖЖЖЖ ўртасида 2022 йил
24 февралда 25/018-сонли
“Лак-бўѐқ маҳсулотини олди-сотди тўғрисида”ги шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга 359 кг. лак-бўѐқ
маҳсулотини жавобгарга сотиш мажбуриятини. Жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб
олиш ва белгиланган миқдорда ва муддатда унинг баҳосини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумуий қиймати 15.404.339,70 сўм этиб белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2022 йил
24 февралдаги №DS 07-79-сонли электрон ҳисоб-вароқ фактуага асосан қўшимча қиймат
солиғи билан 14.769.188,95 сўмлик маҳсулотлар етказиб, даъвогар ўз мажбуриятини
бажарган, бироқ жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга
оширмаганлиги натижасида 14.769.188,95 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан муддати ўтган асосий
қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво ариза киритган.
Лекин, суд даъвогарнинг шартномага асосан асосий қарз суммасини ундириш
тўғрисидаги талабини қуйидагиларга асосан асоссиз деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига кўра,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган
маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги
шартномаси Ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарори 6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар
(ишлар,
хизматлар)
етказиб
берувчилар
билан
шартномалари,
шунингдек
буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид
шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у
амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Тарафлар шартномани тузишда уни рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя қилмаган, бу
ўз навбатида шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади, чунки
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб
юритилади)
111-моддаси учинчи қисмига кўра қонун ҳужжатларида муайян
турдаги кўчар мол-мулк хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш
белгилаб қўйилиши мумкин.
Шунингдек, ЎзР ФК 112-моддаси биринчи қисмига асосан битимнинг нотариал
шаклига ѐки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
ЎзР ФК 114-моддасида битимлар ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари тўғрисидаги
умумий қоидалар белгиланган бўлиб, унга кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб
келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
ЎзР ФК 113-моддасига асосан суд ўз ташаббуси билан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашга ҳақли.
Суд ушбу ҳолатда битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, даъвогарнинг
ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги даъвоси
асоссиз бўлса-да, шартнома бўйича бажарилган ишларни аслича қайтариб бериш мумкин
бўлмаганлиги сабабли унинг қийматини жавобгардан пул шаклида ундиришни лозим
топади.
Чунки, ЎзР ФК 114-моддаси иккинчи қисмига асосан Битим ҳақиқий бўлмаганида
тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши,
олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш,
бажарилган иш ѐки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда
тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан маҳсулотни етказиб берганлигини
тасдиқловчи 2022 йил 24 февралдаги №DS 07-79-сонли электрон ҳисоб-вароқ фактураси
жавобгар томонидан электрон тасдиқланган ҳамда жавобгар вакили суд мажлисида берган
кўрсатмасида даъвогар маҳсулотларни тўлиқ етказиб берганлигини тан олди.
Шу сабабли суд жавобгардан даъвогар фойдасига шартнома бўйича топширилган
маҳсулот учун 14.769.189,95 сўм ундиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартнома шартларига кўра 7.384.594,90 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бироқ, суд битимнинг ҳақиқий эмаслик ва унинг оқибатларини қўллаганлиги
сабабли пеня ундириш талаби ҳам асоссиз ва рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Зеро, ЎзР ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
қилган ҳолда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси, 2-бандига
кўра, палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича Иқтисодий
судларга давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги сабабли олдидан давлат божи
тўламасдан мурожаат қилган. Бироқ даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантириш рад
этилганлиги сабабли давлат божини даъвогардан ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган
почта ҳаражатини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юкланиши назарда тутилган.
Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 111, 112, 113, 114-моддалари, Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128,170 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“ДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 30.000 сўм
почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 24 февралда тузилган 25/018-сонли “олди-сотди
шартномаси” ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилсин ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланилсин.
ЖЖЖЖЖЖЖЖ ҳисобидан “ДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 14.769.189,72 сўм исботланган ва топширилган маҳсулотлар қиймати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят судининг
апелляция инстанциясига шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Сатвалдиев