← Назад
Решение #632611 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-18-2203/1-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья М.Бозоров
Апелляция шикоятини қабул қилишни
рад қилган судья Ш.Маҳмудов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва
Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Холиёров
Абдусалом” фермер хўжалиги вакили К.Бахавадинов (2023 йил 17 январдаги
2/2023-хс-сонли ордерга асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича бўйича қабул
қилинган Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
14 октябрдаги ажрими устидан “Холиёров Абдусалом” фермер хўжалиги
томонидан томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг биносида суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Vera Tarim Sanayi Ve Ticaret A.S” хорижий корхонаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Холиёров Абдусалом” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 11 160 АҚШ доллари миқдорида қарз, 3 366 АҚШ доллари
миқдорида аккредитив ундиришни сўраган.
Кейинчалик, даъвогар даъво талаблари миқдорини кўпайтириб,
жавобгардан 3 366 АҚШ доллари миқдорида аккредитив ва 14 350 АҚШ
доллари миқдорида қарз ундиришни сўраган.
Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
14 350 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 3 366,60 АҚШ доллари
миқдорида аккредитив ундирилган.
Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти
билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва иш юритишни
тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими билан мазкур апелляция
шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 15 декабрдаги қарори билан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими устидан кассация шикояти билан
такроран мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
14 октябрдаги ажримини бекор қилиб, апелляция шикояти бериш муддатини
тиклаб, иш юритишга қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни,
апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар
вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг важларини тинглаб, кассация
шикояти ва ишдаги ҳужжатларни жавобгарнинг шикоятдан воз кечиш
тўғрисидаги аризаси билан биргаликда ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
шикоят бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 11 160 АҚШ доллари миқдорида қарз, 3 366 АҚШ доллари
миқдорида аккредитив ундиришни сўраган.
Кейинчалик, даъвогар даъво талаблари миқдорини кўпайтириб,
жавобгардан 3 366 АҚШ доллари миқдорида аккредитив ва 14 350 АҚШ
доллари миқдорида қарз ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими билан
биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан
жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини иш юритишга қабул
қилиш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 14 октябрдаги ажримидан
норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган.
Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 15 декабрдаги қарори билан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан
такроран берилган кассация шикояти кассация инстанцияси суди томонидан
хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган.
Шу сабабли жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш юритишни
тугатиш лозим.
Чунки, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кассация
шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан
берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш
юритишга қабул қилинган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган.
Судлов ҳайъати мазкур кассация шикояти кассация тартибида кўрилган
суд ҳужжати устидан берилганлиги ва у кассация инстанцияси суди томонидан
хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли иш юритишни
тугатишни, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118 ва 296-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қилди:
“Холиёров Абдусалом” фермер хўжалигининг кассация шикояти бўйича
иш юритиш тугатилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
Раислик қилувчи
С.Рахмонов
ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев
Б.Убайдуллаев